Врачлик лавозимига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш усули. Амбулатория хизматидаги врачлик лавозимларига бўлган эҳтиёж қуйидагича ҳисобланади.
ЛхН
В = --------
Ф
В -врачлик лавозимига бўлган эҳтиёж ( изланаётган катталик)
Л- бир йилда битта аҳолига меъёр бўйича тўғри келган қатновлар сони (стандарт)
Н- аҳоли сони
Ф- врачлик лавозими функцияси
Масалан: туман аҳолиси -80 000 кишидан иборат, йил давомида меъёрида битта аҳолига ўртача умумий амалиёт шифокорига Зта қатновлар қилади, врачлик лавозими функцияси -5838та қатновга тенг. Аҳолининг врач терапевтлар лавозимига бўлган эҳтиёжи қуйидагича аниқланади:
В= 3x80 000 / 5838 = 40,0 врачлик лавозими
Стационарларда беморларга хизмат кўрсатадиган врач-ординаторлар лавозими ўртача 1та врачлик лавозимига меъёрида белгиланган ўринлар сонидан келтирилиб чиқарилади.
Касалхонадаги ўринлар функцияси Касалхонадаги ўринлар функцияси (ўринлар алмашинуви) йил давомида битта ўрин учун белгиланган ўрин кунлари сони ва битта беморга даволаниш учун белгиланган ўртача ўрин кунлар сонидан келтирилиб чиқарилади. Д
Ф = ----------
бу ерда П
Ф - касалхонадаги ўринлар функцияси (бир йил давомида битта ўринда ётган беморлар сони)
Д = бир йилда ўртача ўринлар ишлаган кунлар сони
П - беморнинг ўринларда ўртача ётган кунлар сони
Ҳар бир муассаса фаолиятини режалаштиришда касалхонадаги ўринлардан фойдаланилган кунлар сони қуйидагича аниқланади:
касалхонанинг қуввати (ўринлар сони)дан келиб чиққан ҳолда бир йилдаги ўрин-кунлар сонини аниқлаш;
режалаштирилаётган йилда йўқотилиши мумкин бўлган ўрин-кунлар сонини (таъмирлаш сабабли) аниқлаш;
тўлиқ ишлаши лозим бўлган ўрин-кунлар сонидан, таъмирлаш ва бошқа сабаблар туфайли фойдаланилмай қолиш эҳтимоли бўлган ўрин кунлар сонини айириш натижасида йил давомида аниқ бажарилиши лозим бўлган ўрин-кунлар сони топилади;
3 пунктда олинган катталикни, режалаштирилаётган ўринлар сонига бўлинади ва натижада битта ўринни бир йилда ўртача ишлаш куни топилади.
Масалан: 2009 йилга ўртача йиллик ўринлар сони 150 тани ташкил этиш кўзда тутилган (ўртача йиллик ўринлар сонини топиш учун ҳар ойнинг охиридаги ўринлар сонини бир-бирига қўшиб, олинган йиғиндини 12 га (яъни 12 ойга) бўлиш орқали аниқланади). Агар йил давомида ўринлар сони кўпайтирилмаган ёки улар таъмирлаш учун ёпилмаган бўлса, йиллик ўртача ўринлар сони йилнинг бошидаги ўринлар сонига тенг бўлади:
А) йиллик ўртача ўринлар сони 150тага тенг бўлган касалхонада бир йилда бажаришлиши лозим бўлган максимал ўрин кунлар сони: 150x365 кун=54750 ўрин-кун.
Б) 60 ўринли бўлимни 40 кун ичида таъмирлаш кўзда тутилган бўлса, касалхонани таъмирлаш оқибатида бажарилмай қолиш эҳтимоли бўлган ўрин кунлар сони: 60x40=2400 ўрин-кун;
В) касалхонани таъмирланишни инобатга олган холда бир йилга режалаштирилган урин-кунлар сони: 54750-2400-52350;
Г) касалхонадаги ўринларни ўртача бир йилда ишлаш кунлари: 52350:150= 349 (Д)
шундай қилиб, ҳақиқатдан ҳам ўринлардан фойдаланиш катталиги, бир йилда бажарилган ўрин - кунлар сонини, ўртача йиллик ўринларга нисбати орқали аниқланади.
Ушбу курсаткич даволаш-профилактика муассасаларининг йиллик ҳисобот хужжатлари орқали аниқланади.
Беморларни ўринларда ўртача ётган кунлари қуйидагича аниқланади. Мисол: 150 ўринли касалхонада барча беморлар бир йилда 52350 кун ётган.
Касалхонадан чиқиб кетган беморлар = касалхонага ёткизилган беморлар + касалхонадан чикарилганлар + ўлганлар. Жами 4700 тани ташкил этди.
Беморларни ўринларда ўртача ётган кунлари: 52350:4700=11,1 кун (П).
Шундай қилиб, касалхонадаги ўринлар функцияси (ўринлар алмашинуви):
Ф= Д/П =349/11,1 =31,4 Демак, битта ўринда бир йилда ўртача 17 та бемор даволанган.