Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Саломатликка таъсир этувчи хавфли риск омиллар гуруҳи ва уларнингтаъсир даражаси



Download 0,55 Mb.
bet26/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Саломатликка таъсир этувчи хавфли риск омиллар гуруҳи ва уларнингтаъсир даражаси

Соҳа

Саломатликдаги аҳамияти, саломатликка таъсир кучи %

Омиллар гуруҳи

Турмуш тарзи ва турмуш шароити

50

Меҳнат, уй, турмуш шароити, чекиш, тамаки истемол килиш. Нотугри норационал овкатланиш. Спиртлик ичимликлар истеъмол килиш. Зарарли мехнат шароити. Стресли вазиятлар. Адинамия, гиподинамия. Ёмон моддий турмуш шароити. Норкотик моддаларнинг истеъмол килиш, ортикча дори-дармон истемол килиш.
Ёлгизлик, оиланинг мустахкам
эмаслйги. Паст маълумот ва маданият
даражаси. Ута юкори даражадаги
урбанизиция холати.

Генетик омиллар

20

Наслий касалликларга мойиллик. Дегенератив касалликларга мойиллик

Ташқи муҳит омиллари

20

Концераген моддалар билан хавони
сувни, тупрокни концероген моддалар
билан ифлосланиши.
Хавони бошка сувни, тупрокни зарарли
моддалар билан ифлосланиши.
Атмосфера мухитини кескин
алмашиниши.
Гелиокосмик, магнит ва бошка тулкин,
нурланишларни ошиб кетиши.

Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати

10

Профилактик тадбирларнинг самарасизлиги.
Паст сифатли тиббий ёрдам. Тиббий
ёрдамни ўз вактида кўрсатилмаётганлиги.


Тема №7: Аёлларга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш.
Оналик ва болаликни мухофаза қилиш – аёлларни оналик вазифасини бажарган, бола тарбияси билан шугулланган холда ишлаб чиқаришда ва жамият хаётида фаол иштирок этишига, аёллар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга каратилган жамият ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир.
Мамлакатимиз, жамиятимиз, халкимиз олдида юксак умуинсоний кадриятларга асосланган. Хаётий ўринга эга бўлган маънавий бой, ахлокан етук, интеллектуал ривожланган, юкори билимли, жисмонан бакувват, хар томонлама камол топган шахсни шакллантириш каби мукаддас вазифа турибди. Ушбу максадга эришиш учун эса:

  • соғлом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий – ахлокий мухитни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллашириш;

  • давлат, жамият ва оила томонидан соғлом фарзанд туғилишига эътибор ва ҳамхурликни кучайтириш;

  • болаларнинг саломатлигини мустахкамлаш, таълим олиш ва хар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилаш;

  • мехрибонлик уйларида, мактаб-интернатларда ва ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланаётган болаларга давлат томонидан ёрдамни курсатиш;

  • ижтимоий тафаккурга, етук, хар томонлама камол топган ва соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантириш масалалари бўйича аҳолига ялпи билим бериш тизимини яратиш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш кузда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг конституциясини 650-моддасида «Оналик ва болалик давлат томонидан мухофаза килинади» деб белгилаб куйилган. Оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг ижтимоий – гигиеник аҳамиятларидан бири шундан иборатки, мамлакатимиз аҳолисининг халк хужалиги соҳасида ишловчиларнинг ярмидан кўпини аёллар; мамлакатимиз аҳолисининг 61,5%ни эса болалар ва усмирлар ташкил этади. Иккинчидан, Республикамизда хозирги кунда 4 миллионга якин оила мавжуд бўлиб, хар йили ўртача 250 мингта янги оила ташкил топмокда.
Статистик маълумотларга кура, туғиш ёшида бўлган аёлларнинг деярли 65-70%ида, хомиладор аёлларнинг 75-80%ида турли хил экстрагенитал касалликлар мавжуд бўлиб, бу касалликлар хомиладорлик ва туғруқ жараёнини асоратли утишига ва бу уз навбатида тўғилаётган гудаклар турли касалликлар билан дунёга келишига, аёлларнинг туғруқ асоратлари окибатида ногиронлигига олиб келмокда.
Аёллар репродуктив фаолиятининг узок давом этиши, оилалар санитария маданиятини кунгилдагидек эмаслиги, кизларнинг эрта турмушга чикиши ва кетма-кет фарзанд куриши, ёшликдан саломатлиги заиф бўлган кизлар сонининг хали ҳам камаймаётганлиги, юкоридаги нохуш холатларни давом этишига асос булмокда.
Бундан ташкари, мамлактнинг ижтимоий тараккиёти, турмуш маданияти, санитария – эпидемиологик холати, даволаш – профилактика, санитария – гигиеник ва эпидемияга карши тадбирларнинг самарадорлиги, оналар ва болалар, айникса, бир ёшгача бўлган болалар ўлими катталиклари билан белгиланади.
Оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимида даволаш-профилактика ёрдами босқичма-босқич амалга оширилиши билан фарқланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish