Тиббиёт ходимларини тайёрлаш. ЖССТ унга аъзо мамлакатлар билан тиббиёт ходимларини тайёрлаш буйича дастурларини таҳлил қилишда ҳамкорлик қилади. ЖССТ дастурлари, нафақат врачларни, балки барча тиббиёт ходимларининг иш фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилган.
Соғлиқни сақлашда кадрларни ривожлантириш бўйича асосий чоралардан бири - бу стипендия буйича дастурлар. У бир мамлакатнинг тиббиёт ходими келажакдаги тайёргарлигини бошқа мамлакатда ўтиш имкониятини яратиш орқали, соғлиқни сақлаш миллий хизматини мустаҳкамлашга мўлжалланган. Фақат Европа регионал бюроси ҳар йили стипендияга 2500дан ортиқ аризани кўриб чиқади. Уларнинг кўпчилиги регион соғлиқни сақлаш органлари тавсия қилган кандидатлардан келади, янада бошқа регионлардан келган аризалар кўпчиликни ташкил қилади. Регионал бюро уларнинг дунёнинг университет ва бошқа ўқув муассасаларида ўқишга жойлаштиришга жавобгар.
ЖССТнинг стипендия буйича дастури, кўпчилик мамлакатларда шифокорлар, ҳамширалар, инженерлар, ташкилотчилар ва соғлиқни сақлашнинг бошқа ходимларини тайёрлашга ёрдам берди. Қарор қабул қилишда тил буйича қийинчиликларни эътиборга олиш керак. Масалан, эпидемиология ва тиббий - санитар статистика бўйича мутахассисларни тайёрлаш, ҳозирги кунда инглиз, француз ва рус тилида, Лондонда, Брюссел ва Братиславда олиб борилади. Ҳамма мамлакатларнинг соғлиқни сақлаши ҳар томонлама тайёрланган, шу жумладан, юқори малакали ҳамшираларга муҳтож. Ҳозирги кунда бу ҳамма мамлакатларда тан олинган бўлиб, ҳамширалик иши бўйича тайёрланиш учун университет ва бошқа даражадаги дастурлар ташкиллаштирилган. Бу дастурлар миллий соғлиқни сақлаш хизматида ҳамширалар унвонини оширишга йўналтирилган, яна ҳамшираларни тайёрлаш ва ҳамшира хизматини таьминлашга боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Тиббий - биологик тадқиқотларни ривожлантириш. ЖССТ илмий-тадқиқот ишларига катта эътибор қаратади. Лекин, ЖССТнинг ўз илмий-тадқиқот муассасаси йўқлиги сабабли, у илмий-тадқиқот муассасаларига эга мамлакатлар билан шартнома тузиш йўли билан илмий тадқиқотлар ташкил қилади, уларни пул маблағлари, жиҳозлар ва керакли материаллар билан таьминлаб беради. ЖССТ илмий тадқиқотлар ташкиллаштириш учун эксперт-маслаҳати кенгашлари, экспертлар қумитаси ва тадқиқот гуруҳларини яратади.
Эксперт - тадқиқот кенгаши - бу мутахассислар гуруҳи. Уларни ЖССТ аъзо-мамлакатлари таклифи буйича бош директор тайинлайди ва ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади. Ҳозирги вақтда 50га яқин бундай кенгашлар мавжуд: ўсма, юрак қон-томир касалликлари, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, тишлар гигиенаси, овқатланиш, санитар статистика, нурланиш ва б. буйича. Кенгаш таркибидан қўмита экспертлари ва соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасига кирувчи, бошқа масалалар бўйича тадқиқот гуруҳларини ташкил қилиш мумкин.
ЖССТ фаолиятида нашриёт муҳим ўринни тутади. Асосий, даврий ва илмий нашриёт - “Бюллетень ВОЗ”. Унда тиббиёт ва соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари ёритилади. “Хроника ВОЗ” - ЖССТ фаолияти ҳақида умумий маълумотларни чоп этади, “Здоровье мира”, “Ежегодник мировой санитарной статистики” ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |