ЖССТ структураси.
ЖССТининг юқори органи бу Ҳалқаро Соғлиқни Сақлаш Ассамблеяси бўлиб, ЖССТга аъзо - мамлакатлар вакилларидан ташкил топган. Ҳар қайси мамлакатдан 3тадан кўп бўлмаган вакиллар тайинланган, уларнинг биттаси делегация бошлиғи. Вакиллар ўз мамлакатининг соғлиқни сақлаш идора ходимлари ҳисобланади. Улар соғлиқни сақлаш доирасида махсус билим ва юқори малакага эга бўлишлари керак. Одатда вакилларни маслаҳатчилар, экспертлар ва техник ходимлар кузатиб боради.
Ассамблея сессияси ҳар йили бўлади. Ассамблеялар ЖССТ фаолият йўналишини аниқлайди, ишларнинг йиллик ва перспектив режаларини, бюджет, янги аъзоларни қабул қилиш ва овоз бериш ҳуқуқидан махрум қилиш масалаларини қайта кўради ва тасдиқлайди, ЖССТ бош директорини тайинлайди, бошқа ташкилотлар билан хамкорлик масалаларини кўриб чиқади, санитар ва каратин талабларни белгилаб, зарарсизлик, ҳалқаро савдога алоқадор фармацевтик ва биологик маҳсулотлар кучи ва тозалиги стандартлар ва қоидаларини ишлаб чиқади. Бундан ташқари ЖССТ Ассамблеяси соғлиқни сақлаш масалалари буйича БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ва Бош Ассамблея тавсияларини кўриб чиқиб, шу тавсияларни амалга ошириш мақсадида ЖССТ қабул қилган чоралар ҳақида уларга докладлар тақдим этилади.
Ассамблея сессияси оралиғи ЖССТ юқори органи ижроия қўмита ҳисобланади. Ижроия қўмита 32 аъзо - давлатлар вакилларидан ташкил топган, улар 3 йилда бир маротаба сайланади. Ҳар йили унинг таркиби 1\3 янгиланиб туради. Россия Федерацияси, АҚШ, Буюк британия, Франция ва Хитой вакиллари доимо қайта сайланади, амма 3 йилда 1 йиллик танафус билан.
Ижроия қўмита ташкилот бюджети ва дастурини, ЖССТ фаолияти билан боғлиқ маъмурий ва юридик масалаларни кўриб чиқади, қўмита, экспертлар, тадқиқотчи гуруҳ маърузалари эшитилади, Ассамблея қарорларини ҳаётга тадбиқ этади ва унинг учун тавсиялар тайёрлайди. Ижроия қўмита фавқулотда ҳолатларда (эпидемия юзага келганда, фалокат юз берганда ва б.) кескин чоралар қабул қилиш ҳуқуқи берилган.
ЖССТ марказий маъмурий органи – бу Секретариат, уни Бош директор бошқаради. Ижроия қўмита тақдимоти буйича, Ассамблея томонидан 5 йиллик муддатга сайланади. Секретариат штаб-квартираси Женевада жойлашган. Бош директор Ассамблея ва Ижроия қўмита топшириқларини бажаради, ҳар йили Ассамблеяга ташкилот ишлари ҳақида ҳисоботлар беради, Секретариатдан ташкил топган аппарат фаолиятини бошқаради, молиявий ҳисобот ва бюджет сметаларини тайёрлайди.
Бош директорнинг 6та ёрдамчиси бор. ЖССТнинг умумий ходимлар сони 4 минг кишидан ортиқ. ЖССТнинг Секретариат бўлимлари 5та гуруҳга бирлаштирилган: атроф мҳит гигиенаси бўлими ва санитар статистика бўлими, СС хизматини мустаҳкамлаш ва оила саломатлигини муҳофазалаш бўлими, СС кадрлар ва дори воситаларини ривожлантириш, юқумсиз касалликлар бўлими, маъмурий рахбарлик ва ходимлар бўлими, бюджет ва молия бўлими. Маҳаллий шароитларни яхшироқ ўрганиш ва ҳар бир мамлакатнинг алоҳида шу мамлакат учун СС масалалари буйича эҳтиёжларини ҳисобга олиб унга ёрдам бериш учун, ЖССТда 6та регионал ташкилот ташкил қилинди. Ҳар бир бундай ташкилот регионал қумитага эга, шу мамлакат географик туманга кирадиган ЖССТга аъзо-мамлакат вакилларидан ташкил топган. Ҳозирги вақтда қуйидаги регионал ташкилотлар мавжуд: Копенгагенда (Дания) – европа бюроси, Браззавилада (Конго) – африка бюроси, Александрияда (АРЕ) – Шарқий – Ўртаденгиз бюроси, Делида (Индия) – Жанубий – Шарқий Осиё бюроси, Манилда (Филиппин) – Тинч океаннинг Ғарбий қисми бюроси, Вашингтонда (АҚШ) – Америка бюроси.
Do'stlaringiz bilan baham: |