Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet16/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Хато қуйилган диагнозлар - тўғриланган бўлишига қарамасдан, тасдиқланмаган диагнозлар. Улар касалликлар ҳолларини камайишига олиб келади.
Ўтказиб юборилган диагнозлар - бошқа касалликлар билан бир қаторда стационарда қўйилган ташҳис. Улар касалликлар ҳолларини кўпайишига олиб келади.
Нотўғри қўйилган диагнозлар - айрим олинган касалликлар бўйича хато қўйилган ва ўтказиб юборилган диагнозлар йиғиндиси.
Мос кеяган диагнозлар (барча касалликлар бўйича) - поликлиникада қўйилган диагнозларни стационарда қўйилганлари билан мос келган диагнозларнинг улуши (%).
Мос келмаган диагнозлар - барча стационарга ётқизилган бемор-ларнинг умумий сонидан, стационарда қўйилган диагнозлар поликлиника билан мос келган беморлар сонининг фарқи.
Врачлар қўйган диагнозларнинг сифатини юқорида келтирилган усуллар орқали ўрганиш соғлиқни сақлаш ташкилотчисига, конференциялар ташкил этишга, врачлар малакасини оширишга илмий асосда ёндошиш имконини беради. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, врачлар қўйган диагнозларнинг сифати нафақат уларнинг малакасига, балки тиббий билимлар даражасини ривожланганлигига, тиббий ёрдамни ташкил этганлигига, замонавий ташҳислаш усуллари билан таъминланганлигига ҳам боғлиқ.
Бундан ташқари стационардаги тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини таҳлил этишда биринчи навбатда касалхонадаги даволаш-диагностика жараёнини юқорилигига, қўшимча ёрдамчи диагностика хизмати бўлимларини тиббий ускуналар билан жиҳозланганлигига ва шу стационарнинг тиббий-иқтисодий стандартларига аҳамият бериш керак.

Мавзу №4: Шаҳар ва қишлоқ аҳолисига шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш.
Шошилнч ва кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг энг муҳим қоидалари ва мақсадли вазифалари умуман муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлиқ қайта кўриб чиқилди, республикада соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилди.
Аҳолига юқори малакали бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ягона тизим яратилдики, бу тизим туман ва шаҳарларда энг юқори талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган вилоят шифохоналари ва 173 та марказий туман ШКТЁКМ мавжуд. 194 та тез тиббий ёрдам станцияси бор. Ахолига тез ёрдам кўрсатиш учун 1485 та 103 бригадаги ташкил этилган ва ахолига хизмат қилади. Юқоридаги ишларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан амалга оширилмоқда.
Республика шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Республика аҳолисига тез ва шошилинч кечиктириб булмайдиган тиббий ёрдам кўрсатувчи бош даволаш ва илмий – услубий муассаса бўлиб ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг энг муҳим қоидалари ва мақсадли вазифалари умуман муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлиқ қайта кўриб чиқилди, республикада соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилди. Мақсад ва вазифалари.
Марказ фаолиятининг асосий мақсади аҳолига малакали ва махсуслаштирилган шошилинч тиббий ёрдамни илмий асосланган услубларга ёндашиб ўз вақтида, замонавий даражада ва муввоффиқлаштирилган равишда ташкил қилишдир.
Марказнинг асосий вазифалари:
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини замон талабларига жавоб берадиган, юқори технологияларга асосланган ва юқори самарали бўлган давлат хизмати даражасига кўтариш ва уни ташкил қилиш;
Марказнинг Нукус шаҳри ва вилоятларидаги филиалларига ташкилий – услубий раҳбарлик қилиш, улар устидан назорат ўрнатиш;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчиларга махсуслаштирилган ва малакали тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
Шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада ривожлантириш, аҳолининг ногиронлик ва ўлим даражасини пасайтириш дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга тадбиқ этишда қатнашиш;
Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил қилиш усуллари ва шаклларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Шошилинч ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг янги, самарали усулларини яратиш борасида илмий текширишлар олиб бориш ва уларни соғлиқни сақлаш тизимига тадбиқ этиш;
Врачлар ва ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрдаш;
Чет эл давлатларининг тегишли муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларига доир санитар – оқартирув ишларида қатнашиш;
Фавқулодда ҳодисалар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Давлат автоинспекцияси ходимлари, ёнғинга қарши ва қутқарувчи хизматлар ходимлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходималрини шошилинч холатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўргатувчи ўқув курсларини ташкил қилиш.
Марказ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқувчи, бу йўналишда илмий изланишлар олиб борувчи, услубий қўлланмаларни тадбиқ қилувчи, шошилинч тиббиёт тизимида ишловчи тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини амалга оширувчи бош муассасаси ҳисобланади.
Бундан ташқари марказнинг асосий
вазифаларидан энг мухими
қуйидагилардир:
-беморларда асосий органларни вазифаларини нормаллашувига қадар узулуксиз назорат қилиш,
-интенсив терапиядан ва иқтисослаштирилган хоналарда беморларга тегишли ёрдам кўрсатиш,
-марказий туман касалхонаси ва шахар касалхонаси бўлимларидан ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга мухтож беморларни тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бошқа бўлим билан боглиқ холда даволаш ишларини олиб бориш.
-бошқа бўлимдан келган беморларга маслахат бериш,
-шошилинч тиббий ёрдам кшрсатиш ва интенсив терапия бўйича туманларда клиник конфренциялар ўтказиш.
-туман шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ходимларига реанимация иши бўйича ўқув ишларини олиб бориш,
-тасдиқланган тиббий хужжатлар бўйича иш фаолиятини тахлил қилиш.
Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими қуйидагича таьминланган бўлиши керак :
1.Реанимация бўлимида керакли замонавий тиббиёт асбоб ускуналари,
2.Дори дармонлар,
3.Беморларга ихтисослаштирилган палаталар ва интенсив терапия ёрдамини кўрсатишга шарт-шароитлар етарли бўлиши керак,
4.Бу ерда ишлайдиган врачлар олий тоифали, хамширалар эса 1-категорияли бўлиши керак,
5.Транспорт билан таьминланган бўлиши керак.
Марказ юридик шахс бўлиб, ўзининг мустақил балансига, банклардагиҳисоб, жорий ва рўйхат рақамларига, ўзининг алоҳида мулкига эгадир, суд жараёнида даъвогар ва жавоб берувчи бўла олади.
Марказ гербли тамғага, бурчакли штампга, ўзининг номи кўрсатилган бланкларга тасдиқланган намунадаги рамзига ва бошқа зарурий атрибутикага эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун ўз фаолиятини ташкил қилишнинг услуб ва шаклларини танлайди, ўз ҳуқуқ доирасида керакли барча қарор ва ҳаракатларни амалга оширади.Марказ тузилиши ва бошқариш тизими, Марказ тузилишини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги тасдиқлайди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish