Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Касаллик юкмаслиги учун:  овқатланишдан олдин ва ҳожатдан сўнг
қўлларни совунлаб ювиш, мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол
қилиш,фақат қайнатилган сувни ичишга одатланиш, ҳожатхоналарни ошхона
ва умумий хоналардан камида 25 метр узоқликда қуриш, ҳожатхоналар
тешигининг қопқоқли бўлишига аҳамият бериш ва хлорли оҳак билан доимо
зарарсизлантириб тўриш, пашшалар кўпайишига йўл қўймаслик,озиқ-овқат
маҳсулотлари ва истеъмол қилинадиган сувни очиқ қолдирмаслик лозим.
Болаларда қўл, ўйинчоқ ва бошқа турли нарсаларни оғизга солиш, қўлни
сўриш, тирноқларни тишлаш каби хунук одатлар шаклланишига йўл
қўймаслик керак. Гепатит А га қарши фарзандингизни эмлатишни унутманг!
Касалликдан сақланиш ўзимизга, шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал
қилишимизга боғлиқ. Агар касаллик аломатлари сезилса, дарҳол
шифокорларга мурожаат қилиш шарт.


Вирусли гепатит В юқишини олдини олиш

ВГВ – бу вирусли юқумли касаллик бўлиб, жигарни зарарлаши билан ўткир ва
сурункали шаклда кечади.

Вирусли гепатит В касал одамнинг қони ёки бошқа биологик суюқликлари
билан мулоқатда бўлиши орқали юқади.

Ҳар йили дунёда 600 000 дан ортиқ одам ВГВ асоратидан вафот этади.

ВГВ соғлиқни сақлаш ходимлари учун касб хавф омили ҳисобланади.

ВГВни ҳозирги кунда мавжуд бўлган хавфсиз ва самарали эмлаш билан
олдини олиш мумкин
.

Вирусли гепатитнинг В тури вируси келтириб чиқарадиган касаллик
дунёда кенг тарқалган.
Ўзбекистон ўрта даражада эндемик бўлган мамлакатлар қаторига киради.
Аҳоли ўртасида ВГВ маркери (HBsAg) Австралия антегинини ташувчанлик
2-7 %ни ташкил қилади. Инфекция манбаи ўткир ва сурункали ВГВ


касаллигининг белгили ва белгисиз шакллари билан касалланган беморлар
ҳисобланади. Вирус одамларга тери қоплами ва шиллиқ қаватларнинг
бутунлиги бузилганда бемор одамнинг қони ва бошқа биологик суюқликлари
тушиши натижасида юқади.
Зараланиш табиий (жинсий, вертикал, маиший) ва сунъий йўл билан юқади.
Онадан ҳомлага ёки туғриқ вақтида болага юқиши вертикал юқиш дейилади.
Маиший йўл билан оилада яқин атрофдагиларга ва умумлашган жамоаларда
юқади. Умумий устаралар, лезвиялар, сочиқлар, тиш ювиш шёткалари,
маникюр, ҳаммом ва бошқа умумий буюмларидан фойдаланиш хавф
туғдиради. Тери ёки шиллиқ қаватларнини кичик жароҳатларга касаллик
вирусини сақловчи биологик суюқликлар (қон, сперма, сўлак) кам миқдорда
тегиши ҳам жуда хавфли ҳисобланади. Тиббиёт муассасаларида ёки наркотик
моддалар қабул қилувчилар томонидан шприц ва игналарни қайта
ишлатилишида ҳам вирус юқиши юзага келиши мумкин. Бундан ташқари
тиббий, жарроҳлик ёки стоматологик муолажалар ўтказишда, танага турли
хил расмлар (татуировка) тушириш, ишлатилган лезвийлардан ва шунга
ўхшаша буюмлардан фойдаланиш жараёнида ҳам юқиш мумкин.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дўнё бўйича 2 млрд.дан ортиқ шахс бу
касалликни ўзига юқтириб олган. ВГВ касаллигигнинг бундай тарқалганлиги
жуда катта хавф туғдиради. ВГВнинг контагеозлиги ОИВ касаллигига
нисбатан 50-100 марта юқоридир.
Тиббий ва бошқа соҳадаги ВГВ касаллиги қўзғатувчиси билан мулоқотда
бўладиган касб эгаларига касбий вазифаларини бажариш давомида
касалликни юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.
ВГВ касаллигини клиник белгилари бўйича бошқа гепатит касаллиги
вирусларидан қиёслаш қийин, шунинг учун ташхис лаборатория текшируви
асосида қўйилади. Лаборатория ташхисоти гепатит В антигени HBsAgни
аниқлашга йўналтирилган.


Касаллик белгилари касаллик юққандан ўртача 75 кундан кейин (30 кундан
180 кунгача) пайдо бўлади.
Касалликнинг сариқликдан олдинги даврда (1-2 ҳафта давом этади) умумий
ҳолсизлик, интокскация, иштаҳанинг йўқолиши ва бўғумларда оғриқ каби
белгилар пайдо бўлади. Кейин сариқлик даври бошланади (3-4 ҳафта) ҳаддан
ташқари чарчоқ, кунгил айнаши, қайт қилиш, ўзини оғир ҳис қилиш ва қорин
соҳасида оғриқ белгилари билан бирга сариқлиқ (тери қопламаси ва кўз
склерасида сариқлик, сийдикни тўқ ранга кириши) пайдо бўлади.
Ўткир ВГВ касаллиги секинлик билан тузалиб бориши (бир неча ойда жигар
фаолияти тикланади, аммо касаллик қолдиқ асоратлари бир умр сақланиб
қолиши мумкин) ёки сурункали шаклга ўтади.
Перинатал юқишда ВГВ ўткир шакли 1 %ни ташкил қилади, 10 % болалик
даврида (1ёшдан - 5 ёшгача) юқтирган, 30% ҳолатда кейинроқ (5 ёшдан
катта) юқтиради. 90% дан ортиқ ҳолларда катта соғлом одамлар юқтириб
олади. ВГВ касаллик олти ойда тўлиқ тузалиб кетади.
ВГВ вирусини юқтириб олиш натижасида белгиларсиз кечадиган гепатит В
касаллиги, вирусли ўткир гепатитнинг В тури, сурункали гепатит, жигар
церрози ва гепатоциллар рак касалликлари келиб чиқади.
Сурункали ВГВ касаллигини келиб чиқиши беморни касалликни юқтириб
олган ёшига боғлиқ бўлади. Касалликни 6 ёшгача юқтириб олган болаларда
ВГВ касаллигининг сурункали шаклини ривожланиши эҳтимоли кўпроқ
бўлади:

Касалликни 1 ёшгача юқтириб олган болаларнинг 80-90% да сурункали ВГВ
ривожланади;

Касалликни 6 ёшгача юқтириб олган болаларнинг 30-50% да сурункали ВГВ
ривожланади;



5 %дан камроқ ҳолларда катталарда ВГВ касаллиги сурункали шаклга ўтади.
Сурункали ВГВ вақти – вақти билан қайталаб тўлқинсимон кечади,
кейинироқ 20-30 %да жигар церрози ёки раки ривожланади.
Санитария-эпидемиологик профилактик мажмуавий чоралар билан бир
қаторда, касалликни юқишни олдини олишни энг самарали усули ВГВ
касаллигига қарши эмлашдир. Вакцина юқори даражадаги хавфсизлиги ва
самарадорлиги билан ажралиб туради. Дунё бўйича 1982 йилдан буён ВГВ
вакцинасининг 1 миллиярддан ортиқ дозаси қўлланилган. ВГВ касаллигига
қарши вакцина қўлланила бошлагач одатда болалар ўртасида 8 %дан 15
%гача сурункали ВГВ касаллиги бор давлатларда бу кўрсаткич 1%гача
камайган. Эмлашни тўлиқ курсини олган одамларнинг 95%да ҳимоя
антителалар пайдо бўлиб камаида 20 йил давомида сақланиб қолади.
ВГВ вакцинаси фақат вакцина компонентларига аллергияси бўлган
шахсларга тайинланмайди.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish