Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Миллионга тенг дори воситаси



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Миллионга тенг дори воситаси
Инсоният вакцинациясиз халос бўладиган биринчи инфексион хасталик
гепатит С бўлиши мумкин. 1990 йиллардан буён гепатит С интерферон
инъекциялари ёрдамида даволаб келинган. Бироқ у келтириб чиқарадиган
нохуш асоратлар туфайли кўпчилик даво муолажасини тўхтатиб қўяр эди.
Тўғридан-тўғри вирусга қарши курашувчи дори воситалари бундай нохуш
ҳолатларни юзага келтирмайди — киши даволаниш чоғида ҳам иш
қобилиятини йўқотмайди.
Сотувда бор дори воситаларининг қиймати туфайли кўпчилик беморлар
уларни харид қила олмайди. Мисол учун, АҚШда гепатит С га қарши янги
дорининг 12 ҳафталик курси 94,5 минг доллар туради.
Гепатит С аниқланган беморларни тиббий ходимлар маъносиз равишда
ҳуқуқларини чеклайди. Кўпинча тиббий ходимлардан, айниқса,
стоматологлардан вирусни юқтириб олмаслик учун бундай мижозларни
қабул қилмасликка ҳаракат қилиши ҳақида эшитиш мумкин. Бироқ бундай
беморларга ёрлиқ ёпиштиришга рухсат берувчи ҳеч қандай норматив ҳужжат
йўқ.
Ҳар қандай тиббиёт ходими бемор билан ишлай туриб, ўзи вирусни юқтириб
олмаслик ва бошқалар учун инфекция манбасига айланмаслик учун
санитария-эпидемия режимига қатъий амал қилиши лозим. Мижоз ташқи
томондан қанчалик соғлом кўринмасин, шифокор у билан касалликка
чалинган бемор билан ишлаган каби ишлаши лозим. Ахир, ҳақиқатан ҳам,
гепатит С га чалинганидан бехабар миллионлаб кишилар мавжуд.


Вирусли гепатит Д юқишини олдини олиш
Вирусли гепатит Д. Гепатит Д вируси илгари маълум бўлган
вирусларга ўхшамайди. У ички ва ташқи қобиқларга эга ҳам эмас.
Геноми бир қаторли РНК дан ташкил топган ва кичкина молекуляр
массага эга.
ГД вирусининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб унинг
бошқа бир вирусга – В гепатит вирусига боғлиқлиги ҳисобланади.
Ва у В вирусининг ташқи қобиғига ўрнашиб олади. Гепатит Д учун
ёрдамчи вирус унинг бирикиб олишигагина эмас, балки ҳужайра
ичига ҳам кириб олиши учун керак бўлади. Гепатит Д вирусида ГВ
вирусидан фарқли равишда хусусий полимеразаси йўқ. Унинг
функциясини гепатоцит полимеразаси бажаради. Иккала вирус
билан зарарланиш бир вақтда бўлган бўлиши мумкин ва
коинфекция шаклланади. Суперинфекцияда – гепатит Д вируслари
илгаридан маълум бўлган сурункали HBs-Ag ташувчилар
вирусларига кейинчалик ўрнашиб олади.
Гепатит Д ҳам гепатит В га ўхшаб антропоноз касаллик бўлиб
қон орқали тарқалади ва юқиш йўллари ҳам хилма-хилдир. Гепатит
Д нинг эпидемиологик хусусиятлари гепатит В ники билан деярли
бир хилдир.
Касаллик манбаи бўлиб асосан HBs-Ag ташувчилар ва
сурункали ВГВ билан оғриган беморлар ҳисобланади. Гепатит Д га
оилавий ўчоқларда зарарланиш хосдир.
Гепатит В дан фарқли равишда гепатит Д вируси ўзи ҳам
цитопатик таъсирга эга бўлганлиги учун клиникасида қисқа


яширин даври ўртача 35 кунлиги билан фарқланади ва кўпроқ
гепапит А га яқин туради. 
Касаллик клиникасида микст гепатит В+Д (коинфекция) ва
гепатит Д (суперинфекция) фарқланади. Микст гепатит В+Д га
касалликни ўткир бошланиб босқичма-босқич кечиши ва соғайиб
кетиши хосдир. Гепатит В га нисбатан касалликнинг фульминант
ва сурункали шакллари кўпроқ учрайди. Клиник белгиларига кўра
кўпроқ ВГВ га ўхшайди. Продромал даври клиник белгилари ўткир
бошланиб юқори иситма билан кечади ва ВГВ га ўхшаб кетади.
Сариқлик пайдо бўлиши билан бемор аҳволи яхшиланмайди,
интоксикация белгилари кучаяди. Сариқлик даварида субфебрил
тана ҳарорати сақланиб туриши мумкин. Касалликнинг ўзига хос
хусусиятларидан бўлиб касаллик бошланишидан 2-3 ҳафта ўтгач
клиник белгилар яна қайталанади ёки ферментлар кўтарилади.
Касаллик кечиши кўпроқ ўртача оғирликда бўлади.
Гепатит Д га (суперинфекция) фульминант ва сурункали
шаклда кечиши, циррозга айланиш хосдир.
Гепатит Д га ташхис қўйишда асосан HBs-Ag дан ташқари
anti-HDV IgM, anti-HDV ва РНК-HDV ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Коинфекцияда яна anti-HВс IgM топилади, суперинфекцияда
топилмайди.
Вирусли гепатитларнинг кечиш шакллари.
Касалликнинг ўткир босқичма-босқич кечишида касаллик 1-
1,5 ой давом этиб тўлиқ тузалиши билан якунланади. Касалликнинг
бундай кечиши гепатитнинг кўпроқ энтерал йўл билан
юқадиганларига хос бўлиб, парентерал йўл билан юқадиганларида


камроқ учрайди. Касалликнинг чўзилган шакли 6 ойгача давом
этиб, бу кўпроқ парентерал йўл билан юқадиганларга хос.
Сурункали кечиши 6 ойдан ортиқ давом этиб бунда
организмда вируслар сақланиб қолади, бу парентерал йўл билан
юқадиган гепатитларда учрайди.
Сурункали гепатитларга этиологик ташхис қўйишда асос
бўладиган маркерлар:
Сурункали В гепатитда HBsAg, ДНК-HBV. Сурункали гепатит
В да бириктириш хусусиятига эга бўлган НВеАg топилиши
беморда этиотроп дорилар қўллашга асос бўлади. Сурункали
гепатит В да интегратив турида қонда HBeAg аниқланмай анти-
HBeAg топилади.
Сурункали гепатит Д да HBsAg, anti-HDV, ДНК-HDV бўлади.
Сурункали гепатит С да anti-HCV, РНК-HCV бўлади.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish