Ҳурматли Ўткирбек Илхамович,
Бугун халқимиз юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан, тинч ва осойишта ҳаётдан, фаровонликдан, Андижондаги ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларидан қувониб, роҳатланиб яшамоқда десак, муболаға эмас. Бу борада Вилоятимиз раҳбарларининг муҳтарам Юртбошимиз белгилаб берган вазифаларни бажариш йўлидаги собитқадамлиги, меҳнаткашлиги, жонсараклик билан эл-юрт хизматида бўлаётгани амалга оширилаётган эзгу ишлар орқали яққол намоён бўлмоқда. Шубҳасиз, бундай муваффақиятларга эришишда Сизнинг ҳам меҳнатларингиз, чекаётган заҳматларингиз алоҳида эътироф ва эъзозга лойиқдир.
Айни чоғда фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз.
Тану жонингиз соғ, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Вилоятни ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий соҳадаги хайрли ишларингизда сабр-қаноат ва собитқадамлик тилаймиз.
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан
Андижон давлат университети жамоаси номидан
Ректор А.С.Юлдашев
Ҳурматли Содиқ Донақулович,
Бугун халқимиз юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан, тинч ва осойишта ҳаётдан, фаровонликдан, Андижондаги ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларидан қувониб, роҳатланиб яшамоқда десак, муболаға эмас. Бу борада Вилоятимиз раҳбарларининг муҳтарам Юртбошимиз белгилаб берган вазифаларни бажариш йўлидаги собитқадамлиги, меҳнаткашлиги, жонсараклик билан эл-юрт хизматида бўлаётгани амалга оширилаётган эзгу ишлар орқали яққол намоён бўлмоқда. Шубҳасиз, бундай муваффақиятларга эришишда Сизнинг ҳам меҳнатларингиз, чекаётган заҳматларингиз алоҳида эътироф ва эъзозга лойиқдир.
Айни чоғда фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз.
Тану жонингиз соғ, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Вилоятда миллатлараро тотувлик, жамоат ва диний ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш масалаларидаги хайрли ишларингизда сабр-қаноат ва собитқадамлик тилаймиз.
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан
Андижон давлат университети жамоаси номидан
Ректор А.С.Юлдашев
Do'stlaringiz bilan baham: |