Ҳурматли Отабек Хасанбаевич,
Инсон умрининг мазмунини унинг амалга ошираётган эзгу ишлари, эл-юртга келтираётган фойдаси янада бойитади, ёрқинлаштиради. Шу маънода юртимизда таълим тизимини изчил ривожлантириш, унинг сифати ва мазмуни, самарадорлигини ошириш, унга янги технологиялар, инновацион ғояларни жорий этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида олиб борилаётган юксак даражадаги ислоҳотларда Сизнинг фидойилигингиз, жонкуярлигингиз, меҳнаткашлигингиз биз тизим ходимларига катта куч-ғайрат, шижоат бағишлайди.
Айни чоғда фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз.
Тану жонингиз соғ, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Таълим муассасаларида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаган, ўз касби ва ватанига садоқатли, мамлакат тарихи, миллий қадриятларини ҳурмат қилиб, ёт ғояларга қарши тура оладиган кадрлар тайёрлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишдек машаққатли меҳнатларингизга ривож тилаймиз.
Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан
Андижон давлат университети жамоаси номидан
Ректор А.С.Юлдашев
Ҳурматли Элёрбек Рафиқович,
Бугун халқимиз юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан, тинч ва осойишта ҳаётдан, фаровонликдан, Андижондаги ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларидан қувониб, роҳатланиб яшамоқда десак, муболаға эмас. Бу борада Вилоятимиз раҳбарларининг муҳтарам Юртбошимиз белгилаб берган вазифаларни бажариш йўлидаги собитқадамлиги, меҳнаткашлиги, жонсараклик билан эл-юрт хизматида бўлаётгани амалга оширилаётган эзгу ишлар орқали яққол намоён бўлмоқда. Шубҳасиз, бундай муваффақиятларга эришишда Сизнинг ҳам меҳнатларингиз, чекаётган заҳматларингиз алоҳида эътироф ва эъзозга лойиқдир.
Айни чоғда фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз.
Тану жонингиз соғ, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан
Андижон давлат университети жамоаси номидан
Ректор А.С.Юлдашев
Do'stlaringiz bilan baham: |