Қуритиш жараёни кинетикаси



Download 346,26 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi346,26 Kb.
#161764
  1   2   3
Bog'liq
Куритиш



Қуритиш жараёни кинетикаси. Қуритиш кинетикаси. Қуритиш тезлиги. 
Қуритиш эгри чизиғи. Қуритиш тезлигининг эгри чизиғи. Қуритгичларнинг 
конструкциялари.
Қуритиш кинетикаси. Намликнинг материал ичида силжиши. Материалнинг 
ташқи юзасидан намликнинг бугланиши натижасида материал ичида 
намлик градиенти пайдо бўлади, бу градиент таъсирида материалнинг ички 
қатламларидан унинг юзасига қараб намликнинг бундай ҳаракати ички 
диффузия деб аталади. Қуритишнинг биринчи даврида (қуритиш тезлиги 
ўзгармас бўлганда) материал ичйдаги намликнинг ўзгариши катта бўлади, 
бунда қуритиш тезлигига асосан материал юзасидан намликнинг бугланиш 
тезлиги (яъни ташқи диффузия) таъсир қилади. Бироқ материал юзасидаги 
намлик камайиб бориб гигроскопик намликка этганда ва ундан кейин ҳам 
камайиши давом эца, яъни қуритишнинг иккинчи даврида жараённинг 
тезлигига асосан ички диффузия таъсир қилади. Қуритишнинг иккинчи 
даврида жараённинг тезлиги доим камайиб боради.
Қуритишнинг биринчи даврида материал ичидаги намлик (капиллярлардаги 
намлик ва осмотик бириккан намлик) суюқлик ҳолатида тарқалади. Иккинчи 
даврнинг бошланиши, яъни қуритиш тезлигининг бир меъёрда камайишида 
материал юзаси-нинг айрим жойларида ҳар хил шаклдаги чуқур зоналар 
пайдо бўлади ва материалнинг ичида буғланиш юз беради. Бунда 
капиллярлардаги намлик ва адсорбцион бириккан намликнинг бир қисми 
материалнинг ичида буғ ҳолида силжийди.
Кейинчалик материалнинг юза қатлами тўла қуриб бўлгандан сўнг,
бугланишнинг ташқи юзаси борган сари материалнинг геометрик
юзасидан камайиб кетади. Бундай шароитда намликнинг ички диффузия
ёрдамида снлжмшининг аҳамияти ортади. Иккинчи даврнинг қуритиш
тезлиги турлича камаядиган босқичи-да материал билан мустаҳкам
боғланган адсорбцион намлик қаттиқ фаза ичида фақат буғ ҳолида
тарқалади.


Намликнинг қаттиқ материал ичида тарқалиш ҳодисаси намлик ўтказувчанлик
деб аталади. Намлик ўтказувчанликнинг тезлиги ёки намлик оқимининг
зичлиги намлик концентрацияси градиентига пропорционалдир:
dn 
dc 
m Dm  
бу эрда Дм –намлик ўтказувчанлик коеффициенти.
Бу ифоданинг ўнг томонидаги минус ишора намликнинг концентрацияси катта
бўлган қатламдан концентрацияси кичик бўлган қатламга қараб силжишини
кўрсатади.
Намлик ўтказувчанлик коеффициенти Дм нинг (м2/с) физик маъноси
намликнинг материалдаги ички диффузия коеффициентини ифодалайди ва
иссиқлик ўтказиш жараёнларидаги температура ўтказувчанлик коеффициентига
ўхшайди. Намлик ўтказувчанлик коеффициентининг қиймати намликнинг
материал билан бирикиш турига, қуритиш температурасига, материалнинг
намлигига боғлиқ бўлиб, фақат тажриба йўли билан аниқланади.
Қуритишнинг айрим турларида (масалан, контакт, радиацияли ёки 
диелектрик усуллар ишлатилганда) материал қатламида намлик 
градиентидан ташқари темпера тура градиенти ҳам пайдо бўлади. 
Температура градиенти таъсирида материал ичида иссиқлик оқимига 
параллел бўлган намлик оқими ҳосил бўлади. Бу ҳодиса иссиқлик таъсирида 
намлик ўтказувчанлик деб аталади. Ушбу ҳодисанинг тезлиги иссиклик 
таъсирида намлик ўтказувчанлик коеффициенти орқали белгиланади. 
Намлик ва температура градиентлари таъсирида материалнинг ичидан 
ўтаётган намлик оқимлари бир-бирига қарама- қарши йўналган бўлади. 
Конвектив қуритиш жараёнига иссиқлик таъсирида намлик ўтказувчанлик 


ҳодисасининг аҳамияти сезиларли эмас.

Download 346,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish