Ишларнинг сифат назорати
13.19. Йўлни жиҳозлашда қуйидагилар назорат қилинади:
- кўз чама билан ишнинг навбатма-навбат бажарилиш тартиб, талаблари,
тўсиқлар, белгилар устунларининг тик (вертикал) ўрнатилганлиги;
- тиркагичлар ва устунларнинг, ҳамда йўл чизиқларининг режада ҳар 10 m
да ўлчов тасма ёки ип билан ўлчаш орқали тўғри ўрнатилганлиги;
- тўсиқларнинг режадаги текислиги, ип ва андоза чизғич ёрдамида;
-йўл чизиқлари четларининг текислиги ва кенглиги, танлаб олинган камида
узунлиги жами узунликнинг 10% дан кам бўлмаган қисмида чизғич ёрдамида.
ШНҚ 3.06.03-08 105-бет
14. БАЖАРИЛГАН ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
14.1. Бажарилган ишларни қабул қилишда, уларни текшириб чиқиш ва
синов ўлчовларини бажариш зарур, қурилиш материаллари ва назорат
намуналарининг ишлаб чиқариш ва лабораториядаги синовлари кўрсаткичлари,
иш журналлари ва баъзи бажарилган ишлар тури бўйича керакли журналларни
текшириб чиқиш ва ШНҚ 3.01.04, МШН 06 ва МШН 19 бўйича техник
ҳужжатларни кўрсатиш лозим.
14.2. Ёпилиб кетадиган ишларни текшириш, тегишли ҳужжатлар тузиш ва
уларни қабул қилиш, қуйидаги иш турларида амалга оширилади:
- йўсин (мох) ёки экин ўсадиган қатламларни, тўнкаларни олиб ташлаш,
қояларда зиналар қуриш, йўл пойи тагига қозиқли ёки бошқа турдаги асослар
қуриш, иссиқни сақловчи қатламлар ётқизиш;
- сувни четлатиш ва дренажлар қуриш, сувли четлатувчи қурилмаларда
ўзанларни мустаҳкамлаш;
- йўл пойи кўтармасини қуриш ва зичлаш, унинг юзасини йўл тўшамаси
қуришга тайёрлаш;
- йўл қопламасини конструктив қатламларни қуриш ва зичлаш;
- чўзилиш ва кенгайиш чокларининг элементларини ўрнатиш;
- арматура ўрнатиш (цементбетон қоплама қуришда).
14.3. Қабул қилиш жараёнидаги назоратда ҳақиқий кўрсаткичлар
миқдорини лойиҳадаги ўлчовларга тўғри келишини B-илова(мажбурий) даги
кўрсаткичлар билан солиштириш орқали аниқланади. Кўрсатилган ўлчамлар-
дан ташқари қуйидагилар ҳам текширилади:
- йўл тўшамаси қатламларининг зичлиги;
- асос ва қопламалар текислиги, баландлик кўрсаткичларининг алгебраик
фарқи;
- автомобил шиналарнинг қоплама билан (устки қатлам учун) илашиши
ёки қоплама ғадир-будирлиги;
- материалнинг мустаҳкамлиги ва қоплама қалинлиги 1000 m
2
даги 3 та
керн орқали, агар кўрсатилган параметрлар қийматларини бошқа назорат
усуллари билан аниқлаш талаб этилмаса.
I ва II тоифали йўлларда, ҳамда автомобил йўлларида капитал турдаги йўл
қопламалари янги қурилиш материалларидан қурилганда ёки амалиётда
қўлланилмаган йўл қопламаси конструкциясидан фойдаланилганда, ишларни
назорат қилиш ва қабул қилиш асосан ихтисослашган идоралар томонидан
амалга оширилиши лозим.
14.4. Ишларни қабул қилишдаги назорат ўлчов усуллари, операцияларнинг
босқичлари назорат тартибини белгилаган ушбу бўлим ва мазкур қоидаларнинг
тегишли бўлим бандлари талабларига жавоб бериши лозим. Ўлчашларнинг
ҳажми операция назоратидаги ўлчовларининг камида 20% ини ташкил этиши,
лекин 20 ўлчовдан кам бўлмаслиги керак, асфальтобетон, йўлда аралаш-
тирилган чақиқ тош қоришмаси ва қаттиқ бетон қоришмалари зичлиги бундан
мустасно, буларнинг ҳажми операция назорати талабларидек бўлиши лозим.
ШНҚ 3.06.03-08 106-бет
14.5. Ишларни қабул қилишда юзанинг бўйлама йўналишдаги дастлабки
текислигини баҳолашни ПКРС туридаги асбоб ёрдамида олинган график ёзув-
лар асосида ёки бошқа ПКРС кўрсаткичларига боғланган ўлчов асбоблари
билан ёки автомобил билан текширилаётган йўл қисмининг бутун узунлигида
ҳар бир ҳаракатланиш қатори бўйлаб юриш билан аниқланади. Бу баҳолаш
асосида керакли ҳар томонлама текислик ва кўндаланг нишиблик ўлчанадиган
оралиқ танланади.
Оралиқ умумий шароитларда 300-400 m узунликни ташкил этиши керак,
қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликларининг ички хўжалик йўлари учун
100-150 m олинади. Оралиқларларнинг жамланган узунлиги, топширилаётган
йўл қисмининг бир ҳаракатланиш қатори ҳисобидан камида 10% ни ташкил
қилиши керак.
Танланган оралиқларда асос ёки қоплама юзасининг текислигини ҳар
томонлама текшириш уч метрлик рейка тагидаги тирқишлар (оралиқлар)ни
ўлчаш орқали кўчма рейканинг стрелкали асбоби кўрсатгичи билан аниқ-
ланади.
Уч метрлик рейка тагидаги тирқиш (оралиқ)ни ўлчашни пона (ўлчовчи)
билан рейка учидан ва оралиги 0,5 m бўлган 5 та назорат нуқтада ўлчанади.
Текисликни қоплама ёки ҳаракат қатори четидан 0,5-1,0 m масофада ўлчов
олиш билан мукаммал равишда текширилади.
Ҳар бир оралиқда қуйидагилар бажарилиши лозим:
- 100-130 тирқиш (оралиқ)ни ўлчаш (25-30марта рейка қўйиш билан) ёки
тўхтовсиз нотекисликларнинг график ёзувини чизиш;
- 80-100 кўндаланг нишабликларини ватерпас билан ўлчаш (25-30 ўлчаш
100-150 m. оралиада);
- нивелирлаш ёрдамида ҳар 5 метр масофада вертикал ҳақиқий ва нисбий
баландлик белгиларини аниқлаш;
- олинган вертикал баландлик белгилари асосида, нуқталарнинг (ампли-
туда) алгебраик белгилари фарқини формула орқали ҳисоблаш:
2
1
2
i
i
i
H
H
H
бунда Н
i,
H
i+1,
H
i+1
- ёнма-ён нуқталар белгиси.
Ҳамма ҳисоб китобларни 5 m дан оралиқда бажариш лозим, бундан
мақсад ҳар бир оралиқ учун камида 50-60 амплитуда қиймати аниқланади.
Бунда аниқланган кўрсаткичларнинг 90% 14.1-жадвал кўрсатткичларига
яқин, 10% эса бу кўрсаткичлар қийматидан 1,5 баробарига ошмаслиги лозим.
ШНҚ 3.06.03-08 107-бет
Do'stlaringiz bilan baham: |