ШНҚ 3.06.03-08 90-бет
Совуқ асфальтобетон қоришмасидан ейилиш қатлами қуриш
11.39. Совуқ асфальтобетонда ейилиш қатламлари қуёшли об-ҳавода, ҳаво
харорати +25°С дан паст бўлмаганда ётқизилади. Совуқ асфальтобетон
қоришмаси ГОСТ 9128-97 техник шартлари талабларига жавоб бериши лозим.
11.40. Асфальтобетон қоришмасини ташиб келтириш ва ётқизишдан аввал,
барча режалаштириш, жойига боғлаш ишлари бажарилган бўлиши керак.
Қоплама супирувчи механизм билан бир жойдан 1-2 марта ўтиш орқали чанг ва
ахлатлардан тозаланиши шарт. Зарур бўлса сув сепадиган машина билан
ювилиши лозим.
Ейилиш қатламини ётқизишдан 2 соат олдин қоплама юзасига 125°С гача
қиздирилган суюқ битум билан 0,5-0,7 dm
3
/m
2
меъёрда автогудронатор
ёрдамида ишлов берилади.
11.41. Ейилиш қатламига ётқизиш учун мўлжалланган совуқ асфальто-
бетон қоришмаси АБЦ ларда қориштиргичларда тайёрлаб олинади.
Ейилиш қатламини қуриш учун уюм ҳолида тўпланган, тўла шаклланиб
бўлган қоришмалар ишлатилади.
Совуқ асфальтобетон қоришмаларидан ейилиш қатлами автогрейдер
ёрдамида бир неча маротаба ўтиш билан қопламанинг бутун кенглиги бўйича
ётқизилади.
Иш сменаси бошланишидан олдин ишчилар кўчма шлагбаум, тўсиқлар ва
йўл белгиларини ўрнатиб оладилар. Асфальтобетон қоришмалар авто-
самосваллар билан ташиб келтирилади. Қоришмалар автосамосвалдан “Ўзидан
олдинга” схемаси бўйича тўкилади. Асфальтётқизувчи ишчи автосамосвал
кузовини қоришма қолдиқларидан узайтирилган дастали белкурак ёрдамида
тозалаб олади, сўнг автосамосвалнинг юриши учун қўл билан ишора қилади
(хабар беради).
Автогрейдердан самарали фойдаланиш учун автосамосваллар юк кўтари-
шини, қоплама қалинлиги, кенглиги ва зичланиш коэффициентини ҳисобга
олиб, тўкиладиган қоришма уюмлари орасидаги масофа аниқланади.
Келтирилган қоришмалар миқдори 1 кунлик иш ҳажмининг ярмига
етганда, қоришмани йўл ўртасига уюб тайёрланади.
Ейилиш қатламини ётқизишдан олдин қоплама чеккаси бўйлаб режалаш-
тири жойига боғлаш ишлари бажарилади. Сўнг техник ходим назорати остида
автогрейдерчи қоришмани қатнов қисмининг бутун кенглиги бўйлаб ёйиб
чиқади. Шундан сўнг қатлам қалинлиги ва бир текисда ёйилганлиги текшири-
лади. Айрим нотекисликлар қўл ёрдамида тўғриланади.
Аниқланган камчилик ва нотекисликлар бартараф этилгандан сўнг
қатламни валецли катоклар билан зичлаш ишлари бажарилади.
Қоплама катоклар билан зичланиб бўлингандан сўнг, унинг текислиги
юзасига бўйламасига ва кўндалангига 3 m ли рейкани қўйиш билан текшириб
кўрилади. Бунда қоплама сирти билан рейка орасидаги тирқиш рухсат этилган
қийматда бўлиши керак.
Иш куни охирида янги ётқизилган қоплама охири белкурак билан бир
текисда кесиб чиқилади. Янги ётқизилган қатлам устидан қатновни очиш учун,
ШНҚ 3.06.03-08 91-бет
қозиқлар, тўсиқлар, йўл белгилари йиғиштириб олинади, бунда фақат икки
томондаги, қоплама шакллангунча тезликни чекловчи йўл белгилари
қолдирилади.
11.42. Совуқ асфальтобетондан қурилган ейилиш қатламини 6-10 t ли
валецли катоклар билан бир издан 5-6 марта ўтиш орқали зичланади.
Зичлашни қопламанинг четидан ўртасига қараб бўйламасига ўтишлар
билан, сўнг ўртасидан четига қараб, босилган изни 20-30 cm қамраган ҳолда
босиш билан амалга оширилади. Зичлашнинг бошланишида катокнинг тезлиги
1,5-2,0 km/h, бир издан 3 марта ўтгандан кейин эса тезликни 3-4 km/h гача
оширилади.
Катокнинг ҳаракатланиши бир текис, тезлик оҳиста ўзгартирилиши керак.
Катокни зичланаётган қатлам устида тўхтатилишига йўл қўймайди. Тўхтатиш-
нинг зарурияти туғилса, зичланаётган жойдан четга олиб чиқиб, сўнг тўхта-
тилади.
Do'stlaringiz bilan baham: