Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Йўлда аралаштириш усули билан қопламанинг



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/69
Sana05.06.2022
Hajmi1,55 Mb.
#638060
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Йўлда аралаштириш усули билан қопламанинг
ейилиш қатламини қуриш 
11.32. Қопламанинг ейилиш қатламини таъмирлашаро муддат етмасдан 
қопламанинг ейилишини олдини олиш мақсадида ҳимоя қатлами сифатида 
қурилади. 
Ейилиш қатламини ётқизиш ишлари ёз мавсумида (имкон қадар куннинг 
иккинчи ярмида), ҳаво харорати +15С дан паст бўлмаган шароитларда 
бажарилади. Ишлов берилган юзанинг шаклланиши учун қуруқ, иссиқ ҳаво 
шароитида 8 соатдан кам бўлмаган, +20°С дан паст ҳароратда эса 1 суткадан 
кам бўлмаган муддатда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига йўл 
қўймайди. 
11.33. Ейилиш қатламини қуришдан 2-3 ҳафта олдин совуқ қоришмалар 
билан қоплама юзасидаги чуқурчалар таъмирланиб тайёрланади, иссиқ 
қоришмалар билан эса 1-2 ҳафта олдин. Ейилиш қатламини қуришда битум 
миқдори ортиқча бўлган юзаларга боғловчи сарф миқдорини 10-15% га камай-
тирилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 89-бет 
11.34.Йўлнинг ўзида аралаштириш билан ейилиш қатламини қуриш 
ишлари ўз ичига тайёргарлик ишлари, қоришмани йўлда тайёрлаш, қоришмани 
ёйиш ва ётқизилган қатламни зичлашдан иборат. 
11.35. Тайёргарлик ишлари: қоплама юзасини тайёрлаш, чанг ва лойлардан 
тозалашдан иборат. 
11.36. Тош материални белгиланган ҳажмда олдиндан йўлга олиб чиқиб 
қатнов қисмига тўкилади. Қоришмани тайёрлашдан олдин материал қоплама 
бўйлаб бир текисда тайёрлаб олинади, ҳажми зич ҳолатда 2,5 cm қалинликни 
таъминлаши учун етарли ёки етарли эмаслиги кўриб чиқилади. 
Тайёрланган материалдан намлиги ва донадорлик таркибини текшириш 
учун намуна олинади. Қатнов қисм кенглиги 7 m бўлганда 1 km учун чақиқтош 
миқдори 228 m
3
ёки 388 t ни ташкил этади ёки 1000*7*0,025*1,25*1,04=228m
3

Автогрейдер билан аралаштириш ишлари қуйидаги тартибда бажарилади: 
тош материални йўлга ёйиш, икки бор ўтиш билан белгиланган меъёрда 
боғловчи материал қуйиш, ҳар-бир қуйишдан сўнг тош материал боғловчи 
билан аралаштириб олиш, сўнг якуний аралаштириш ишлари бажарилади. 
Автогрейдернинг ўтишлар сони қуйиладиган боғловчи миқдорига боғлиқ 
бўлиб, бир издан 5-6 марта ўтишига тенг. Қатламни қуришда чақиқтош қориш-
маси қалинлиги бўш ҳолатида шундай бўлиши керакки,бунда автогрейдернинг 
ҳар бир ўтишида ишлов берилаётган материал тўлиқ аралашиши таъмин-
ланиши лозим, ҳамда қопламада ёрилишлар юз бермаслиги керак. 
Иккинчи маротаба боғловчи қуйилгандан сўнг, автогрейдер отвали йўл 
ўқига 30-40° бурчак остида ўрнатилиб, якуний аралаштириш ишлари бажа-
рилади. Қоришмани якуний аралаштириш жараёнида автогрейдернинг ўтишлар 
сони 27 та ни ташкил этади. 
Ўртача даражада қуюқлашувчи битум қўлланилганда, қоришмани 
ётқизишдан 1-2 кун олдин, секин қуюқлашувчи битум ишлатилганда 5 кун 
олдин тайёрлаб олинади. 
Тайёрланган чақиқ тошли қоришмани қатнов қисм ўқи бўйлаб уюм ҳолатда 
ёйиб чиқилади ҳамда лабораторияда сифатини аниқлаш учун намуна олинади. 
11.37.Тайёрланган қоришмани қопламанинг бутун юзаси бўйлаб авто-
грейдер билан белгиланган қалинликда ёйиб чиқилади. Қоришмани ёйишда 
автогрейдер отвали йўл ўқига нисбатан 45-60°
бурчакда ўрнатиб олинади. 
11.38. Ёйилган қатламни металл валецли 5-10 t ли катоклар билан бир 
издан 3-5 марта ўтиш орқали зичланади.
Зичлашни қатнов қисм чеккасидан ўртасига қараб, аввалги ўтган изни 1/3 
қисмигача қамраган ҳолда зичланади. Қоришманинг валецларга ёпишишининг 
олдини олиш мақсадида автоматик тарзда сув ёки совун эритмаси билан намлаб 
турилади. Қўл билан намлашга йўл қўймайди. 
Ейилиш қатлами зичлангандан сўнг автомобиллар қатновига рухсат 
берилади. Қопламанинг якуний зичланиши ва шаклланишига транспорт 
воситалари қатнови билан эришилади. Бу даврда қопламада тегишли қаров 
ишлари амалга оширилади, қатнов тартибга солинади, тезлик чекланади, майда 
бузилишлар бартараф этилади. 

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish