2 илова
Мажбурий
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини сейсмик туманлаштириш
умумий харитаси
3 илова
Маълумот учун
АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
1. Зилзилабардошлик (сейсмостойкость) - бино (иншоотлар) нинг ҳисобий ҳизмат муддати давомида, маълум ҳудуд учун зилзиланинг мумкин бўлган максимал интенсивлигида, одамлар ва қимматбаҳо (асбоб-ускуна) жиҳозларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кучсиз зилзилалар содир бўлган ҳолатларда эса нормал эксплуатация қилиш имконини бериш қобилияти. Ҳисоб бўйича зилзилабардошликни текширишда, тегишли куч ёки деформация параметрларини солиштириш асосида амалга оширилади.
2. Сейсмик таъсир интенсивлиги (интенсивность сейсмического воздействия) – ГОСТ 6249-52 бўйича зилзила кучи.
3. Сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги (повторяемость сейсмического воздействия) – муайян интенсивликда зилзилалар оралиғидаги муддат (йилларда).
4. Ҳудуд сейсмиклиги (сейсмичность района) - мумкин бўлган зилзиланинг максимал интенсивлиги, Ўзбекистон Республикасининг зилзилавий ҳудудларида аҳоли яшайдиган пунктлар рўйхати бўйича (1 илова) ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини сейсмик туманлаштириш умумий харитаси (2 илова)га кўра аниқланади.
5. Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги (сейсмичность площадки строительства) – муҳандислик-геологик тузилишига боғлиқ ҳолда, мазкур майдончада содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг максимал интенсивлиги.
6. Зилзиланинг ҳисобий интенсивлиги (расчетная интенсивность землетрясения) – қурилиш майдончасида содир бўлиши мумкин зилзиланинг максимал интенсивлиги бўлиб, бино (иншоот) лар юк кўтариш қобилияти бўйича биринчи чегаравий ҳолат (ЧХ-1) вужудга келмаслигига текширилади.
7. Ҳисобий сейсмик таъсирлар (расчетное сейсмическое воздействие) - зилзиланинг ҳисобий интенсивлигига мос келувчи таъсирлар.
8. Ҳисобий эксплуатация муддати (расчетный срок эксплуатации) – объект эксплуатациясининг давомийлик муддати бўлиб, уларнинг масъуллик тоифаси ва узоққа чидамлилик даражасига боғлиқ белгиланади.
9. Таъмирбоплик (ремонтопригодность) – элемент (тугун) ёки конструкцияларни даврий текширувдан ўтказиш, профилактик тиклаш-таъмирлаш имконини бериш.
МУНДАРИЖА
|
|
бет.
|
1.
|
Асосий қоидалар
|
3
|
2.
|
Сейсмик таъсирларга ҳисоблаш
|
12
|
3.
|
Тураржой, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари
|
31
|
3.1.
|
Умумий қоидалар
|
31
|
3.2.
|
Каркасли бинолар
|
41
|
3.3.
|
Йирик панелли бинолар
|
46
|
3.4.
|
Каркассиз яхлит бинолар
|
48
|
3.5.
|
Тош-ғиштли бинолар
|
49
|
3.6.
|
Ҳажмий блокли бинолар
|
55
|
3.7.
|
Мустаҳкамлиги паст материаллардан тикланадиган кам қаватли бинолар
|
56
|
3.8.
|
Темирбетон конструкциялар
|
59
|
3.9.
|
Юк кўтармайдиган конструкциялар ва биноларнинг меъморий элементлари
|
63
|
3.10.
|
Пўлат каркасли бинолар
|
66
|
4.
|
Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари
|
68
|
4.1.
|
Умумий кўрсатмалар
|
68
|
4.2.
|
Сув таъминоти
|
69
|
4.3.
|
Канализация
|
78
|
4.4.
|
Биноларнинг ички сув ўтказувчи қувурлари ва канализацияси
|
79
|
4.5.
|
Иссиқлик тармоқлари
|
80
|
4.6.
|
Газ таъминоти
|
82
|
4.7.
|
Магистрал ўтказувчи қувурлар
|
83
|
4.8.
|
Пластмасса ўтказувчи қувурлар
|
89
|
4.9.
|
Қурилиш конструкциялари
|
91
|
4.10.
|
Камера ва қудуқлар
|
92
|
4.11.
|
Сейсмиклиги 9 баллдан ортиқ бўлган ҳудудларда иншоот ва тармоқларга қўйиладиган қўшимча талаблар
|
93
|
5.
|
Биноларни қайта тиклаш ва кучайтириш
|
95
|
6.
|
Ишлаб чиқариш хусусиятлари ва қурилиш ишларининг сифатини текшириш
|
97
|
1 илова
|
Ҳудуднинг қабул қилинган сейсмиклиги ва сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги кўрсатилган, сейсмик ҳудудларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари рўйхати
|
99
|
2 илова
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини сейсмик туманлаштириш умумий харитаси
|
109
|
3 илова
|
Атамалар ва таърифлар
|
110
|
Do'stlaringiz bilan baham: |