1а-босқич
элементнинг ёрик пайдо бўлиши - ёриқбардошлиги бўйича ҳисоблашда
қўлланилади.
Бунда юк кўпайган сайин бетоннинг чўзилган зонаси (деформация кўрсаткичи
охирига етганда) узилади. Натижада ёриқ пайдо бўлади ва элементнинг кесим
юзасида янги ҳолат 2-босқич бошланади.
2-босқич
. Ёриқ пайдо бўлгандан кейин ёриқли кесим юзасининг чўзилишидаги
кучланишини арматура қабул қилади (маълум маънода ёриқ устидаги чўзилган
бетон билан биргаликда), ёриқлар орасида эса бетон билан боғлиқлик бузилмайди ва
133
бетон арматурага бироз кўпроқ кучланишни бериб, чўзилишга ишлайверади. (9.1.
расм)
9.1. расм Эгилувчи элементнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг уч
босқичи:
1- нейтрал қатлам; 2-ёриқлар; 3-эпюралар; 4-симметрия ўқи.
Юкни орттириб борилган сари арматурадаги кучланиш ортиб боради, ёриқ
кенгаяди (ёриқ юқорига қараб кўтарилади ва унинг эни эса катталашади), нейтрал ўқ
юқорига кўтарилади ва бетоннинг сиқилган кесим юзаси кичраяди. Бетоннинг
сиқилган қисмида ноэластик деформацияси ортади ва бу зонада кучланишнинг
эпюра чизиғи қийшаяди. 2-босқич охирида, чўзилган арматурадаги кучланишнинг
миқдори оқувчанлик чегарасига етади ва сиқилган зонадаги бетонда кучланишнинг
миқдори камайиб бориши билан тугалланади.
2-босқич бўйича конструкциянинг ишлаш шароитида уни эгилишга ва ёриқни
кенгайишига ҳисоблашда қўлланилади.
Темирбетонни емирилиш босқичи бўлади. Синов вақти бўйича у жуда қисқа
давр мобайнида бўлиб ўтади. Арматуранинг оқувчанлиги бошланиши билан
бузулиш бошланади натижада эгилиш ортиб боради ва ёриқнинг кўпайиши
оқибатида бетон кесим юзасининг сиқилган қисмининг баландлиги камаяди. Ёриқ
устидаги бетоннинг сиқилган зонасида пластик деформация пайдо бўлади. Бузулиш
134
сиқилган зонада бетоннинг майдалаб синиш билан бошланади. Бунда сиқилган зона
эпюраси парабола кўринишига яқин бўлади. Чўзилиш зонасидаги ёриқлар
катталашади, тўсин бикирлиги камаяди ва солқилик тез ўсиб бориб, тўсин синади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, бузилишнинг характери арматура миқдорига ва
турига боғлиқ. Бунинг учун икки ҳолат бўлиши мумкин.
1-ҳолат
. Бузулиш арматура оқувчанлиги билан бошланади ва сиқилган
зонадаги бетоннинг бузилиши билан тугайди. Бунда элемент кесим юзасининг
бузилиши пластик характерга эга. Шўндай қилиб бу ҳолат, ўз меъёрида
арматураланган элементларда рўй беради (меъёрда арматураланган тушунчаси
арматуранинг мустаҳкамлик қобилияти тўла фойдаланиладиган ҳолат тушинилади).
Бунда бетон ва арматурадаги кучланиш чегаравий қийматга эришади.
2-ҳолат.
Элементни бузилиши бетоннинг сиқилган зонасини бузилиши
оқибатида рўй беради. Бунда чўзилган зонадаги арматуранинг кучланиши
оқувчанлик чегарасига етиб бормайди ва унинг мустаҳкамлигидан тўла
фойдаланилмайди. Бундай бузилиш бирданига бўлади. 2-ҳолат чўзилувчи арматура
сони ортиқча қўйилган элементларнинг бузилишида кузатилади. Бунда элементнинг
мустаҳкамлиги чўзилган арматуранинг юзасига боғлиқ бўлмай қолади, балки бетон
мустаҳкамлигига ва элемент кесим юзасининг ўлчамларига боғлиқ бўлади.
Бунда бетон сиқилган зона кесим юзасини четидан ичкариси қараб, (З-босқич)
энг юқори бўлган кучланиш эпюрасини силжиши кузатилади. Бу бетоннинг четки
толасида пластик деформацияни ортиб бориши ва деформация модулини бир пайтда
камайиши билан боғлиқ.
3-босқич
элементларни мустаҳкамлик бўйича ҳисоблашда қўлланилади.
Шуни айтиш жоизки, элементнинг узунлиги бўйича турли моментли
кесимларда бир вақтнинг ўзида кучланиш – деформацияланиш ҳолатининг уччала
босқичини кузатиш мумкин. Бузувчи зўриқиш замирида 3-босқич ётади.
135
9.3. Чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашнинг асосий қоидалари
Бу усулга кўра конструкциянинг мустаҳкамлиги ҳисобий коэффициентлар
мажмуаси орқали лойиҳаланади. Мазкур усул бўйича ҳисобланган конструкциялар
бирмунча тежамли бўлади.
Конструкцияларни бу усул бўйича ҳисоблаганда, уларнинг чегаравий
ҳолатлари аниқланади. Конструкция элементлари ташқи кучларга қаршилик курсата
олмай қоладиган ҳолат чегаравий ҳолат деб аталади.
Чегаравий ҳолатлар икки гурухга бўлинади. Биринчи гурух бўйича элементлар
мустаҳкамлик,
устиворлик,
чидамлилик,
совуқбардошлик
ва
хоказоларга
ҳисобланади. Иккинчи гурух бўйича конструкциялар бикирлик ва ёрикбардошликка
ҳисобланади.
Чегаравий ҳолатлар усулида қуйидаги коэффициентлар тизими қўлланилади:
1)
юкларга доир ишончлилик коэффициенти
tf
;
2)
бетонга доир ишончлилик коэффициенти
вс ва
вt
;
3)
арматурага доир ишончлилик коэффициенти
s
;
4)
бетоннинг иш шароити коэффициенти
вi
;
5)
арматуранинг иш шароити коэффициенти
si
.
Чегаравий ҳолатларнинг биринчи гурухи бўйича ҳисоблаш орқали
конструкциялар бузилишининг (мустаҳкамликка ҳисоблаш), конструкция шакли
устиворлиги йўқолишининг (устиворликка ҳисоблаш), чарчаш натижасида, кўп
карра такрорланувчи юклар таъсирида, куч омиллари ҳамда ноқулай ташқи
муҳитнинг зарарли таъсири остида бузилишининг олди олинади.
Чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гурухи бўйича бажариладиган ҳисоблар
конструкциянинг меъёридан ортиқча деформацияланиши (солқилик, бурилиш
бурчаклари) ва тебранишларининг олдини олади, ёриқларнинг пайдо бўлиши,
ривожланиши ва ёпилишини тартибга солади.
136
Чегаравий ҳолатлар усулида ҳисоблаш йўли билан конструкциянинг бутун
хизмати давомида, шунингдек, тайёрлаш, ташиш ва ўрнатиш даврида юк кўтариш
бўйича чегаравий ҳолат юзага келмаслиги таъминланади.
Темирбетон конструкцияларга уларнинг ёрилишга чидамлигига кўра уч тоифадаги
талаблар қўйилади.
Конструкциянинг ёриқлар пайдо бўлишига ёки ёриклар очилишига
кўрсатадиган қаршилиги ёрилишга чидамлилик дейилади. Бу қаршилик 2-гурух
чегаравий
ҳолатлар
бўйича
ҳисоблашда
аниқланади.
Конструкциялар
ишлатилаётган шароитига қараб, уч хил тоифага бўлинади:
1-тоифадаги конструкцияларда хеч қандай ёриклар пайдо бўлишига йўл
қўйилмайди;
2-
тоифадаги
конструкцияларда
кейинчалик
ишончли
беркилиши
таъминланиши шарти билан эни чекланган қисқа муддатли ёриқлар пайдо бўлишига
йўл қўйилади;
3- тоифага мансуб конструкцияларда эни чекланган узоқ давомли ва давомсиз
ёриклар ҳосил бўлишига қўйилади.
Доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юклардан ёрикларнинг очилиши
узоқ давом этмайдиган очилиш дейилади. Фақат доимий ва узоқ муддатли юклардан
ёрикларнинг очилиши узоқ давом этадиган очилиш деб аталади.
Чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашнинг асосий қоидалари. Эгилувчи
элементларни ҳисоблашда қуйидаги икки хол каралади:
1-хол. Сиқилган бетонда ҳам, арматура А
sр
ва А
1
sр
да ҳам зўриқишлар чегара
қийматларига, яъни ҳисобий қаршиликлар R
в
, R
s
ва R
sc
га эришади деб ҳисобланади.
2-хол. Сиқилган бетонда ҳам, арматура А
1
sр
да ҳам ҳисобий қаршиликлар
чекли қийматларига, чўзилган арматура А
sр
да эса R
s
урнига
s
s
га эришилган деб
ҳисобланади.
137
Чегаравий шарт 1-ва 2-холлар ўртасида сикилган соханинг нисбий
баландлигига боғлиқ холда белгиланади.
=хh
о
(9.2-расм). Агар
у
бўлса, 1-
хол ўринлидир, агар,
>
у
бўлса, 2-хол ўринлидир,
9.2-расм. Якка ва қўш арматурали эгилувчи элементни ҳисоблаш
чекли
у
қиймат эса эмпирик формуладан топилади:
,
1
,
1
1
1
2
1
Do'stlaringiz bilan baham: |