Қурилиш конструкциялари фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/88
Sana09.06.2022
Hajmi3,74 Mb.
#645762
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88
Bog'liq
Қурилиш конструкцияларини хисоблаш асослари

w
w
s
s
у



бу ерда:

s1
- чўзилган арматурадаги кучланиш, А-I, А-II, А-III ва А-IIIВ, В-I, В
р
-I 
синфлардаги арматуралар учун

s1
=R
s
-



бошқа синфлардаги арматуралар учун 

s1
=R
s
-


+400МПа-


sр,


- арматурадаги олдиндан берилган кучланишнинг миқдори; у коэффициент 


нинг қиймати бирдан кам бўлганда аниқланади, зурикадиган ҳамда 
зурикмайдиган арматура бўлганда 

s1
зурикадиган арматура бўйича аниқланади; 
оддий арматурали элементлар учун 

s1
=R
s
бўлади. 

s2 
- сикилган сохада жойлашган арматуранинг чекли кучланиши: 

в2

1 да

s2
=400МПа, 

в2<
1 да

s2
=500МПа га тенг бўлади.


138 
Сикилган соханинг чегаравий нисбий баландлиги 

у
материалларнинг 
хусусиятлари (R
s
, R
в
) га боғлиқ характеристикалардан бири ҳисобланади. У 
темирбетон конструкцияларнинг муайян кесими қандай ҳисоблаш холига тегишли 
эканлигини белгилайди. 
Назорат саволлари 
1. Темирбетон конструкцияларнинг кучланиш ва деформацияланиш ҳолатининг 3 
боскичи. 
2. Темирбетон конструкцияларнинг кучланиш ва деформацияланиш ҳолатининг 3 чи
боскидаги 2 - хол тўғрисида маълумот беринг. 
10-боб. Олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкциялари 
10.1. Олдиндан зўриқтирилган темирбетоннинг мохияти ва афзалликлари 
Олдиндан зўриқтирилган темирбетоннинг афзалликларидан бири уни ёрилишга 
бўлган бардошлилигидир. Юқори даражадаги мустаҳкам материалларни (арматура 
ва бетон) қўлланилиши натижасида арматурани оддий темирбетон элементига 
нисбатан 30-70 % кам сарифлаш имконини беради. Бунда бетон сарфи камайиб 
конструкциянинг 
вазни 
енгиллашади. 
Бундан 
ташқари 
ёрилишга бўлган 
қаршилигини яъни бикирлигини оширади (бу узун балкалар тайёрлаб катта 
жойларни ёпиш имконини беради), сув ўтказмаслигини, динамик юклар таъсирига 
қаршилигини ҳамда узоқ муддат ишлашини таъминлайди. 
Арматура фоизини ортиши олдиндан зўриқтирилган (айниқса кесим юзаси тавр 
шаклида бўлган ва енгил бетондан тайёрланган) конструкцияларни зилзилага 
бардошлигини орттиради. Гап шундаки, мустаҳкамроқ ва енгил материалларни 
қўллаш оқибатида олдиндан зўриқтирилган конструкцияларда юк кўтариш ҳолати 
бир хил бўлган ҳолда оддий конструкцияларга қараганда енгилроқ ва юзаси 
кичикроқ бўлишига эришиш мумкин экан. Бино ва иншоотларнинг айрим 
элементларини олдиндан зўриқтирилган арматура билан сиқиш оқибатида фазовий 


139 
ишлашини ҳамда зилзилабардошлигини ошириш мумкин. Бу конструкция 
арматурасиниг занглашга қарши ўта турғунлиги ва кўпга чидамлилиги ҳамда 
бардошлилиги билан фарқ қилади. 
Конструкцияларни тайёрлашда махсус ускуналар ёрдамида кўп меҳнат 
сарифланиши, юқори малакали ишчиларни ишлаши зарурлиги ва бошқалар 
олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкцияларининг камчилиги ҳисобланади. 
Тайёрлаш жараёнида сунъий равишда (олдиндан) бетонда сиқилиш ва 
арматурада чўзилиш кучланишлари ҳосил қилинган темирбетон конструкциялари 
олдиндан зўриқтирилган конструкциялар деб аталади. 
Олдиндан зўриқтирилган кучланиш конструкциянинг ёрилиш бардошлиги ва 
бикирилигини оширади ҳамда ўта мустаҳкам бўлган пўлат арматуралардан, юқори 
синфли бетонлардан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Арматура ва бетон ишидаги табиий мувофиқлик (

s

b
) бетоннинг чўзилишига 
унча катта таъсир этмайди. Бетоннинг чўзилишга бўлган «ёрилиш олди» чегаравий 
узайиши 0,15 -0,2 мм (

bt,u

(0,15

0,20 х10
-3
) ортмайди. Демак, бетон ёрилганда 
арматурадаги кучланиш, 

s


s

Е
s


bt,u

Е
s

20 

10
-5



10


40 МПа тенг 
Юк ортиши билан ёриқ кенгаяди. А-

, А- 

синфдаги арматуралар билан 
жиҳозланган оддий элементларнинг ишлаш жараёнида қўйиладиган ташқи юк 
таъсиридан соч қалинлигича 0,1...0,2 мм ёриқлар пайдо бўлади (Бунда арматурадаги 
кучланиш миқдори оқувчанлик чегарасидан ортиб кетмайди, 

s

270-340 МПа). 
Одатда бу ёриқлар оддий шароитда кўзга кўринмаслиги ва у темирбетоннинг иш 
шароитига ва узоқ яшашига маълум даражада таъсир қилиши мумкин. Аммо 
темирбетондан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики бу ёриқлардан қўрқмаса 
ҳам бўлади. 
Оддий темирбетон элементида юқори мустаҳкамликдаги арматурадан фойда-
ланиш мумкин эмаслиги маълум бўлди. Агар арматурадаги кучланиш 

s

500 МПа 


140 
бўлса, соч қалинлигидаги ёриқлар очилиши йўл қўйилмайдиган даражага етади. 
Бунда бетон арматурани химоя қила олмай қолади,солқиллик ортади яъни 
элементдан фойдаланиб бўлмайди. Наҳотки буни олдини олишни йўли бўлмаса. 
Муҳандис бинокор олдида бу қандай материалки, уни такомиллаштириб, яъни 
мустаҳкамлигини ошириб ва оғирлигини камайтиришнинг иложи бўлмаса деган 
савол туради. 
Агар бетоннинг чўзилишдаги узайишини оширишининг иложи бўлмаса, уни шу 
даражагача сиқиш керакки, юк таъсирида ҳосил бўладиган чўзилиши мумкин бўлган 
ҳолатигача. Бунда мувозанат тизими ҳосил бўлиб, яъни бетонни қанчагача 
сиқилиши, арматурани чўзилишига қараб олинади. Бетоннинг доимий сиқилган 
ҳолатида ишлаши (яъни материални чўзилишда ишлашида заҳира яратиш учун) – 
олдиндан зўриқтирилган конструкция яратиш ғоясини амалга оширишга олиб 
келди. Бундай ғояни амалга ошириш учун юқори мустаҳкаликка эга бўлган 
арматура ва бетонни қўллангандагина татбиқ этиш мумкинлиги маълум бўлди. Акс 
ҳолда,олдиндан тарангланган ҳолатда бетонни сиқишга бўлган қаршилигини 
сусайиши, ташқи юк таъсирида бетон сиқилган зонасидаги сиқилишдаги 
кучланишни ортишига ва конструкцияни бузилишига олиб келади. Шундай қилиб, 
мустаҳкамлиги кам бўлган арматурани қўллаш конструкцияда “кучли” олдиндан 
зўриқтирилган кучланиш яратишга имкон бермайди.
Темирбетон конструкцияларни тайёрлашда юқори мустаҳкаликдаги арматурани 
тортиш орқали бетонда сиқилган кучланиш ҳосил қилиш ҳолатини олдиндан 
зўриқтирилган ҳолат деб юритилади. Бу кучланиш бетоннинг чўзилиш зонасида 
ҳосил бўлади.
Бунинг учун олдиндан зўриқтирилган эгилувчи элементга ташқи юк таъсирида 
ҳосил бўладиган кучланиш-деформацияланиш ҳолатини кўриб чиқамиз. 
Балкага юк қўйилганда унинг кесим юзасида бетонни сиқишдан ҳосил бўлган 
кучланиш, ташқи куч таъсирида чўзувчи кучланишини йўқотади. Юк ортиб борган 
сари бетон кесим юзасининг пастки қисмида бетонни сиқишдан ҳосил бўлган 


141 
кучланиш юк таъсиридан ҳосил бўлган чўзувчи кучланишни нейтраллаштиради 
(бетоннинг пастки қисми кучланиши нолга тенг бўлиб қолади). Натижада балканинг 
пастки қисмида чўзувчи кучланиш пайдо бўлади ва балка одатдагидек оддий эгувчи 
элемент каби ишлай бошлайди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай ҳолатда олдиндан зўриқтирилган 
балканинг ёрилишга қаршилиги оддий балкани ёрилишга бўлган қаршилигига 
нисбатан 2,5-3,5 баробардан ортиқ (бундай ишлаш шароитида юк миқдорини 2-3 
баробарга кўпайтириш мумкин), яъни: 
М
сrc

(0,5-0,6) М
u
- олдиндан зўриқтирилган элемент учун;
М
сrc

(0,10-0,15) М
u
- зўриқтирилмаган элемент учун;
бунда М
сrc
-балкада ёриқ пайдо бўлишидаги эгувчи момент; 
М
u
- балканинг бузилишидаги эгувчи момент. 
Шуни айтиш жоизки, олдиндан зўриқтирилган конструкциянинг мустаҳкамлиги 
арматурани 
чўзилгандаги 
кучланиш 
миқдорига 
боғлиқ 
эмас 
(олдиндан 
зўриқтирилган ва оддий конструкциянинг юк кўтариш кучи тахминан бир хил). Гап 
шундаки, кучнинг қиймати темирбетон ишлаш шароити чегарасига етгунча 
олдиндан зўриқтириш натижасида арматурада чўзувчи, бетонда сиқувчи кучланиши 
уни физик-механиқ хоссаларига сезиларли даражада катта таъсир кўрсатмайди. 
Конструкцияларни зўриқтирилиши оралиқ (пролёт)ларини узайтириш ҳамда 
кесим юзасини кичрайтириш эвазига улардан самарали фойдаланиш имкониятини 
яратади. 
10.2.
Таранглаш усуллари 
Темирбетон конструкцияларида таранглаш икки хил усул билан амалга 
оширилади: 
1-усул. Арматурани тиргакларга тираб таранглаш (бетонлашгача); 
2-усул. Арматурани бетонга қадаб таранглаш (бетонлангандан кейин). 

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish