Ер ости сувларнинг классификацияси……………………………66
Инженер-геологик кидирув ишлари …………………………….76
Адабиетлар ………………………………………………………..85
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«Қурилиш» факулътети
«Мехнат ва атроф мухит мухофазаси» кафедраси
«Мухандислик геологияси» фанидан
амалий машгулотларни бажариш учун
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Услубий қўлланма «Меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси» кафедрасининг № 7-сонли 14.12.2006 йилдаги йиғилишида муҳокама этилиб, институт ўқув услубий кенгашига тавсия этилган.
Кириш.
Ушбу услубий кўрсатма «Мухандислик коммуникациялари қурилиши», «Бино ва саноат иншоотлари қурилиши», «Шахар қурилиши ва хўжалиги» йўналишлари II курс талабаларига «Мухандислик геологияси» фанидан амалий машғулотлар учун мўлжалланган. Услубий кўрсатмада минераллар, уларнинг физик-химиявий хоссаларининг таснифи, тоғ жинсларини хосил қилувчи минераллар ва уларни аниқлаш усуллари берилган.
Шунингдек тоғ жинслари ва ер пўстини ташкил қилувчи магматик, чўкинди ва метомарфик жинсларнинг бўлиниш сабаблари, таркиби, ташқи ва ички тузилиши хамда уларни пайдо қилувчи жараёнлар, далада аниқлаш усули, шунингдек улар билан боғлиқ фойдали қазилмалар баён этилган.
Геологик, гидрогеологик, инженерлик-геологик карталар ва кесмалар тузиш ҳамда улар ёрдамида қурилиш майдонининг инженерлик геологик шароитларини бахолаш қурилиш учун яроқли жойларни танлаш усуллари батафсил ёритилган.
Амалий машғулотларда талабалар тўғон ва сув омборлари тубидан шимиладиган сув миқдорини, сувли қатламнинг фильтрация коэффициентини қўлланмада келтирилган ифодалардан фойдаланиб ҳисоблашни ўрганадилар ва қуриладиган тўғон мустахкамлигини таъминлаш чора-тадбирларини аниқлайдилар.
1-машғулот. Минералларни ташқи белгиларига қараб аниқлаш.
Минералларни ташқи белгиларига: шакли, ранги, ялтираши, қаттиқлиги ва шу кабиларга қараб аниқлаш усули содда ёки макроскопик усул дейилади.
Кристалларнинг геометрик шакли минералникг ичкитузилиши ва ҳосил бўлиш муҳитшароитини акс эттирувчи муҳим белгисидир. Масалан, тоғ биллурини осонгина кристаллнинг шаклига қараб аниқлаш мумкин, у олти ёнли призма ва уч ёнли трапецоэдрлардан иборат шаклда бўлади.
Кўпгина минераллар шакли жиҳатидан бирбирига ўхшайди. Масалан, кальцит билан доломит ромбоэдр, галенит билан галит куб, дала шпатлари ва гипс япроқсимон, сохта мугуз ва актинолит игнасимон шаклларда учрайди.
Кристаллар фақат микроскопда кўринадиган жуда майда ёки бир неча куб метр келадиган катталикда ҳам бўлиши мумкин. Масалан, АқШдаги Клейстон конида сподуменнинг узунлиги 14 м, қалинлиги 1 м ва оғирлиги 90 т га яқин бўлган кристали топйлган. Дала шпати ва кварцнинг 1,5-2 м ли кристаллари ҳам учрайди.
Кристалларнинг ўсиш шакли. Табиий шароитда кристаллар ўсиб минераллар хосил қилади. Якка, друзя (жўра), донадор, конкреция, оолит, сумалаксимон, псевдоморфоза ва бошқа шаклдаги кристаллар бўлади.
Якка кристаллар кўп қиррали геометрик шакл бўлиб, минералнинг секин ва эркин кристалланишидан ҳосил бўлади. Тоғ биллури, гипс ва айрим нодир минераллар якка ўсган кристаллар ҳолида бўлиши мумкин.
Друза (жўра кристаллар) шаклидаги минераллар битта умумий асос устида параллел равишда ўсади. Друзалар ғорлар, бўшлиқлар, ёриқлар ичида ўсади. Табиатда кальцит, аметист, топаз, пирит, гипс друзалари кўп учрайди.
Минерал агрегатлари — тўдаларини ташкил этган айрим қисмлари баъзан ўзига хос кўринишда бўлади, шунга қараб минералларнинг тузилиши изометрик, донадор, толасимон, игнасимон, тангасимон оолит ва бошқа кўринишда дейилади.
Конкреция — шарсимон, юмалоқ шаклдаги минераллар, уларнинг кўндаланг кесими радиал нурсимон ва баъзан концентрик йўлйўл бўлади. Улар бўшлиқ ва ғоваксимон тоғ жинслари орасида ҳосил бўлади. Фосфорит, пирит, марказит сингари минераллар шулар жумласидандир.
Оолитлар — ўлчами 0,1 мм дан 10—15 мм гача бўлган О ҳарфига ўхшаш юмалоқ ёки эллипссимон шаклдаги доначалар тўпламидан иборат. Оолитлар концентрик йўлйўл, қаватқават тузилишга эга бўлиб, минерал моддаларнинг маълум бир нуқта атрофида биринкетин устмауст тахланганидек жойлашиб бориши натижасида ҳосил бўлади. Арагонит, қўнғир темиртоит, сидерит минералларида, сув ҳавзаларида хосил бўладиган марганец маъданлари ва оҳактошларда ана шундай шакллар кўп учрайди.
Тоғ жинслари орасидаги бўшлиқлар, ёриқлар, ғорларда сувда эриган кальций сульфат ва карбонатлардан сумалакка ўхшаш шакллар — сталактитлар ва сталагмитлар ҳосил бўлади.
Табиатда айрим минералларни ҳосил қилган, лекин шу минералнинг ўзига хос бўлмаган шакллари псевдоморфоза деб аталади. Масалан, пирит оксидланиши натижасида лимонитга айланади. Ана шу пирит ўрнида ҳосил бўлган лимонит шакли шу минералнинг псевдоморфозаси дейилади.
Минералнинг сирти тирналганда чизилишга кўрсатган қаршилиги минералларнинг қаттиқлиги деб аталади. У қаттиқлиги олдиндан маълум бўлган минерал билан чизибтирнаб кўриб аниқланади.
Минералларкинг нисбий қаттиқлигини Моос жадвалидан (2 илова) аниқлаш мумкин. Минералларнинг ҳақиқий қаттиқлиги махсус асбоблар билан ўлчаб топилади.
Минералнинг синишидан, бирор бир механик таъсир натижасида ажралишидан ҳосил бўладиган силлиқтекис юзалар уланиш ёки ажралиш текислиги дейилади. Уланиш текислиги фақат кристалл ҳолидати минераллар учун хос бўлиб, маълум бир кристаллографик йўналишга мос бўлади. Уланиш текислигининг пухталиги кристалл тузилишида иштирок этувчи ионлар орасидаги боғланиш кучига ва, демак ўша ионлар орасидаги масофага ва уларнинг ўзаро таъсир кучига боғлиқ бўлади. Булардан ташқари, минералларнинг уланиш текислиги айрим минералларда бир йўналиш бўйича (слюдалар, хлоридлар), баъзи минералларда икки йўналиш бўйича (дала шпати, апатит), бошка минералларда эса уч йўналиш бўйича (галенит, галит, кальцит, сидерит) намоён бўлади.
Минералларнинг синишидан, ажралишидан ҳосил бўлган юзанинг силлиқлик даражасига кўра уланиш текисликлари ўта мукаммал, мукаммал, ўртача мукаммал, номукаммал ва ўта номукаммал дейилади.
Амалий машғулотларни муваффақиятли бажариш учун 1иловада тоғ жинслари таркибида кўп учрайдиган 55 минералнинг таърифи берилган. Унда минералларнинг номи, қаттиқлиги, ялтироқлйги, ранги, чизиғининг ранги, уланиш текислиги ва бошқа ўзига хос белгилари баён этилган
Минерал намунаси билан ишлашда аввал ўрганилаётган минералнинг қайси группага мансуб эканлигйни аниқлаб олиш, сўнгра минералнинг номини 3—8 устунлардаги (1 илова) белгиларига қараб топиш керак бўлади.
Минералларнинг хусусиятларини ўрганишда уларнинг химиявий таркибига, ички тузйлишига ва уларда содир бўладиган кейинги ўзгаришларга эътибор бериш керак. Бунинг учун дарсликлардан ва 1иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланиш лозим.
Амалий машғулотини бажариш тартиби: 1) Сизга берилган минералнинг кўзга яққол кўриниб турадиган иккиуч белгксини топинг;
2) Моос қаттиқлик қаторидан фойдаланиб, минералнинг нисбий қаттиқлигини аниқланг. Бунинг учун минералнинг текис юзасига жадвалда кўрсатилган минераллардан бирининг ўткир учи билан чизиб кўринг. Чизаётган минерал қаттиқлигини мунтазам равишда ошириб бориб, ўрганилаётган минерал қаттиқлигига яқинлашгунча давом эттиринг.
3) Уртача қаттиқликдаги (3—3,5) минералларнинг юзасига хлорид кислота эритмасидан 1—2 томчи томизиб, химиявий реакция натижасини кузатинг.
4) Минералнинг қандай химиявий бирикма турига мансуб эканлигини аниқланг ва химиявий формуласини ёзинг.
5) Минералнинг генезиси ва хусусиятларини унинг ҳолатига ёки нураганлигига қараб аниқланг.
6) Урганилаётган минерал қандай тоғ жинслари таркибида учрашини белгиланг.
Текшириш натижаларини лаборатория ишлари дафтарига ёзинг (3жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |