«Қурилиш» факультети “Мехнат ва атроф мухит мухофазаси”



Download 1,8 Mb.
bet41/43
Sana04.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#738685
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Geologiya maruza kitobcha

9-МАШҒУЛОТ: ИНЖЕНЕРЛИК-ГЕОЛОГИК КАРТАЛАР.


Инженерлик-геологик карталар( инженерлик-геологик съёмкалар асосида ҳамда геологик, геоморфологик, гид-рогеологик ва тўртламчи давр ётқизиқлари карталари-дан фойдаланилган ҳолда тузилади. Улар карталар мажмуи ҳисобланиб, умумий геологик ва гидрогеологик шароитларни, ҳозирги даврда ривожланаётган ^геологик ва инженерлик-геологик жараён ва ҳодисаларни ҳамда тоғ жинсларининг хусусиятларини акс эттиради. Мурак-каб геологик шароитли майдонларни инженерлик-геоло-гик нуқтаи назардан тўғри баҳолаш ва қидирув ишла-рини тўғри йўналтириш мақсадида асосий карталарга қўшимча гидрогеологик, сейсмик, грунтларнинг чўкув-чанлигини кўрсатувчи ва районлаштириш карталари тузилади.
Бу карталар асосан уч кўринишда: инженерлик-геологик шароитлар картаси, инженерлик-геологик районлаштириш картаси ва махсус инженерлик-геологик карталар тарзида тузилади. Карталарнинг масштаби ва мукаммаллиги қурилиш майдони инженерлик-геологик шароитларининг мураккаблигиға ва лойиҳалаш талабларига қараб аниқланади.
Инженерлик-геологик шароитлар картаси табиий шароитларни умумий жиҳатдан баҳолаш ва лойиҳалана-ётган иншоотлар қурилишини асослаш мақсадида тузилади.
Инженерлик-геологик районлаштириш картасида майдонларнинг айрим қисмлари инженерлик-геологик шароитларининг умумийлигини ва ўхшашлигини ҳисобга олган ҳолда регион, область, район, участка ва б. га ажратилади. Майдонларни бундай қисмларга ажратиш сони карта масштаби йириклашган сари ошиб боради. Картанинг мукаммаллик даражасини ошириш мақсади-да район ва участкаларни янада кичик қисмларга аж-ратиш мумкин.
Махсус инженерлик-геологик карталар муайян қурилиш объекти учун тузилади. Улар ёрдамида майдоннинг инженерлик-геологик шароитлари баҳоланади ва инженерлик-геологик ҳодисаларнинг қурилиш таъсирида ривожланиши башорат қилинади. Геологик жиҳатдан мураккаб тузилган районлар учун инженерлик-геологик шароитларининг айрим элементларини ифодалайдиган ёрдамчи карталар тузилади. Масалан, геоморфологик, гидрогеологиқ, сурилиш, чўкиш, карст-ланиш карталари. Бундай карталар майдонларнинг асо-сий хусусиятларини ўзида акс эттириб, иншоотларни қуриш учун жуда муҳим ҳисобланади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish