Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ



Download 2,49 Mb.
bet21/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ
Ландшафтнииг ички тузилиши (структураси) уни ҳосил қилувчи табиий компонентлар ўртасидаги ўзаро боғлйқликдир, яъни ландшафтнинг структураси деганда фақат ўнинг компонентларинигина эмас, морфологик бирликлари бўлган урочишче, фация ва бошқаларни ҳамда улар ўртасидаги боғланишларни тушунилади. С. В. Калесник ландшафтнинг фаслий ўзгаришларини ҳам унинг ички тузилишидаги хусусиятларига киритади. С. В. Калесникнинг фикрича, ландшафтнинг ички тузилиши унинг учта хусусиятининг бирлигидан иборат. Бу хусусиятлар табиий компонентларнинг ўзаро алоқалари ва таъсир этиб туриши характери, фаслий ўзгаришининг энг муҳим белгиларидир22.
Ландшафт ҳаётида унинг ҳар бир компоненти ўзига хос роль ўйнайди. Ландшафт тараққиётида, барча компонентлар ўзаро боғланган бўлиб, биргаликда таъсир кўрсатганликлари учун улар ролини алоҳидаалоҳида ажратиш ва бирини етакчи, иккинчисини эргашувчи деб қараш мумкин эмас. Лекин муайян шароитларда айрим компонентлар ландшафтларнинг таркиб топишида бошқаларга нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, қурғоқчил чўл шароитида ер юзасидаги жинсларнинг механик таркиби, тупроқ, грунтнинг сув режимини белгилаб, бир иқлим шароитида ҳар хил ландшафтларнинг (тақир, чўл, бутазор қумли чўл, сийрак ўсимликли шағалли чўл ва ҳ. к.) таркиб топишига сабаб бўлади. Лекин бу тоғ жинсларининг механйк таркиби ҳал қилувчи роль ўйнашини билдирмайди, чунки буларнинг ҳаммаси ҳам чўл типидаги ландшафтлардир. Энди ландшафт компонентларининг ролини алоҳидаалоҳида кўриб чиқамиз.
Ландшафтнинг геологик компоненти унинг қаттиқ заминини ташкил этиб, энг барқарор компоненти ҳисобланади, Геологик замин моддалари организмлар, тупроқ, сув ва ҳатто ҳаво таркибига ҳам киради. қнда ўтган геологик даврларнинг табиий шароити таъсирида вужудга келган ҳосилалар—турли хил тоғ жинслари, рельеф шакллари сақланган бўлади. Ландшафт доирасидаги асосий тафовутлар мана шу геологик заминнинг моддий. таркибига ва рельеф шаклларига боғлиқдир. У ландшафт морфологик қисмларининг таркиб топишига ҳам таъсир қилади,
Ҳаво геологик заминдан кескин фарқ қилиб, жуда ҳаракатчандир. У минерал моддаларни ва ўсимликлар уруғларини, иссиқлик ва намни бир жойдан иккинчи жойга ташиб юради. Рельефнинг морфоскульптура шаклларининг таркиб топишига таъсир кўрсатади. Ҳаво массаси муайян ландшафт доирасидагина эмас, турли ландшафтлар ўртасида ҳам боғловчи .роль ўйнайди. Даво массасининг бу иқлимий ролидан ташқари унинг таркибидаги газлар ҳам ландшафтнинг таркиб топишида катта роль ўйнайди. Масалан, кислород ландшафтдаги окскдланиш реакциясига манба бўлади, карбонат ангидрид эса органик моддалар тузилишида иштирок этади. Сув буғлари ёғинларга манба ва ер юзаси иссиқлик режимини бошқарувчи омил бўлади.
Ландшафтнинг сув компоненти турли табиий ҳолатда (буғ, суюқ, муз) ландшафхнинг барча компонентлари таркибига киради, компонентла|> ўртасида модда алмашинишини таъминлайди. Бундан ташқари, сув минерал моддаларни қайта тақсимлаб рельефга таъсир кўрсатади, жуда муҳим геохимик омил ҳисобланади.
Ландшафтнинг анорганик компонентларида ҳосил бўлган органик компонентлари ландшафт ҳаётида жуда катта роль ўйнайди. Ҳатто анорганик компонентларининг ҳозирги замондаги тузилиши ва таркиби ҳам органик компонентларнинг фаолияти натижасидир. Органик компонентлар — ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва тупроқ жуда актив ҳамда доимий равишда таъсир кўр~ сатиб турувчи жуда катта химиявий ва биологик куч ҳисобланади. Анорганик компонентлар организмлар фаолияти туфайли ерда моддаларнинг айланиши доирасида иштирок этади.
Усимликлар ердан кўплаб намни олиб буғлатади ва шу билан сув айланишида муҳим омил бўлади, улар кўп миқдорда қуёшнинг нур энергиясини ўзгартириб, унинг ер пўстида кўплаб тўпланишига сабаб бўлади. Тупроқ ҳам организмларнинг тоғ жинсларига кўп вақт давомида таъсири натижасида вужудга келган ҳосиладир.
Органик компонентлар, айниқса ўсимликлар, маҳаллий ва микроиқлимларни ҳосил қилади, сув ҳавззларини босиб кетади, окимга, эрозия ва шамол фаолиятига таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, ландшафт компонентлари ўртасида жуда мураккаб ва хилмахил кўринишдаги алоқалар мавжуд. Ландшафтдаги ўзаро алоқалар жараёнини ландшафтнинг ривожланиш жараёнидан ажратиб ўрганиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам компонентларни етакчи, эргашувчи деб ажратиш нисбий бўлиб, конкрет ландшафтларнинг маълум вақтдаги хусусиятларини ўрганишдагина қўлланилиши мумкин.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish