ЛАНДШАФТ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ.
ЛАНДШАФТ НИМА?
Ландшафт (немисча - ланд — ер, шафт — манзара, кўриниш) — табиий географик комплекс, табиий географиядаги асосий тушунчалардан бчири. Совет географик адабиётида ландшафт ҳақида уч хил тушунча мавжуд: биринчидан, ландшафт } ер юзасининг табиий чегараларга эга бўлган кичик бир қисми (регионал тушунча). Бу тушунчада ландшафт табиий компонентлари ўзаро таъсир этиб турувчи ва бирбири билан боғланган маълум территорияда жойлашган табиий комплексдир. Бундай тушунчани биринчи бўлиб, Л. С. Берг ривожлантирган, иккинчидан, ландшафт турли хил таксономик бирликдаги географик комплекснинг синоними, умумий . тушунчадир. Бу тушунчада ландшафт муайян тарихий таркиб топган ва тўхтовсиз ривожланиб борадиган географик комплекслар, яъни ўзаро боғланган ва бирбирларини тақозо этиб турадигап "табиий нарсаҳодисаларнинг мажмуидан иборатдир. Ландшафтнинг бундай тушунчасини ҳам регионал, ҳам типологик географик комплексларга тадбиқ этиш одумкин; учинчидан, ландшафт типологик комплексларнинг умумий тушунчасидир. Масалан, қумлоқ ва гилли сўр қўнғир тупроқларда шувоқ, шўра ва эфёмерлар ўсадиган тоғ олди пролювиал текислик ландшафти ва ҳоказо. Бу учала тушунчании умумий ¥омони шуки, ҳаммасида ҳам ландшафт табиий географик комплекс деб тушунилади.
Совет ландшафтшунослигида ландшафтнк табиий чегараланган территория деб ҳисоблаш (регионал тушунча)ни кўпчи лик эътироф этади. Ландшафтни бундай тушунишнинг тарафдорлари фикрига кўра ландшафт, биринчидан, аниқ территориал бирлик, иккинчидан, кўп оддий табиий географик бирликлардан ташкил топган анча мураккаб географик комплекс, учинчидан, асосий табиий географик бирлик, территориал тадқиқотнинг асо сий объектидир. Ландшафтни ана шундай тушуниш Л. С. Берг томонидан баён этилган ва бу фикр С. В. Калесник, Л. Г. Раменский, Н. А. Солнцев, А. А. Григорьев, В. Б. Сочава ва В. Н. Сукачёвлар томонидан ривожлантирилди.
Н. А. Солнцев фикрига кўра, мустақил ландшафт бўлиши учун қуйидагилар бўлиши керак: 1) ландшафт таркиб топадиган территорияда геологик тузилиш бир хил бўлиши; 2) ландшафтнинг геологик замин вужудга келгандан кейинги тараққиёт тарихи мазкур территорияда бир хил бориши лозим; 3) ландшафт территориясида иқлим бир хил бўлиши, агар ўзгарса, бутун территориясида бир хил ўзгариши керак. Ҳар бир ландшафт территориясида геологик тузилиши ва экзоген омиллар бир хил бўлганлигидан рельефнинг бир хил шакллари, бир хил тупроқлар ва бир хил биоценозлар вужудга келади. Ана шу кўрсатилган шартшароитлардан келиб чиқиб, Н. А. Солнцев ландшафтга қуйидагича таъриф беради: «Ландшафт—бу бир хил геологик заминга, Оир типли рельефга, бир хил иқлимга эга бўлган ва шу ландшафтга хос бўлган динамик боғланган ҳамда маконда қонуний равишда такрорланувчи асосий ва иккинчи даражали урочишчелардан ташкил топган, генетйк жиҳатдан бир хил табиий территориал комплексдир»17.
Бу таърифда ландшафт оддий (кичик) территориал бирликларнинг (урочишчеларнинг) мажмуидан иборат деб таърифланган, лекин ландшафт, аслида, мураккаброқ территориал бирликлариинг географик қобиқнинг бир қисми ҳисобланади. Демак, ландшафт географик қобиқнинг ривожланиши ҳамда табақаланиши натижасида вужудга келган табиий ҳосиладир. Ана шуларни ҳисобга олиб А. Г. Исаченко ландшафтга мана бундай таъриф беради: «Ландшафт ландшафт ўлкаси, зонаси ва умуман йирик регионал территорияларнинг генетик жиҳатдан бошқалардан фарқ қилувчи қисми бўлиб, зоналлик жиҳатдан ҳам, азоналлик жиҳатдан ҳам бир хилдир ҳамда хусусий структура ва морфологик тузилишга эгадир»18.
Ландшафтнинг зонал, азонал бир хиллиги унинг геологик тузилиши, рельефи ва иқлимининг умумийлигида акс этади. Ана шундай бир хил шароитда оддий географик комплексларнинг (урочишче ҳамда фацияларнинг) муайян бир хил тўплами таркиб топади.
Ландшафтларнинг майдони бир неча кв. км дан юзлаб ва ҳатто минглаб кв .км. гача бўлиши мумкин.
Ландшафтлар майдонининг каттакичик бўлйши дастлаб ер юзасининг рельефи ва геологик тузилишига боғлиқ. Текисликларда бу омиллар катта территорияда бир хил бўлганлигидан ландшафтлар майдони.ҳам нисбатан катта бўлади, тоғли ўлкаларда кичик территориянинг ўзида рельеф ҳамда геологик тузилиши хилмахил бўлади, иқлимий омиллар ҳам ана шу рельеф ҳамда тоғ жинслари таъсирида бўлганлигидан кичик майдонда бир неча хил ландшафтларни кузатиш мумкин.
Л андшафтларга мисол қилиб, Урта Зарафшонда А. Саидов ажратган ландшафтлардан келтирамиз. Шимолий Нурота ландшафти Нурота тоғларининг баланд қисмини ишғол қилган, унда ўрта ва паст тоғларнинг қурғоқчил денудацион рельеф шакллари тарқалган, асосий тоғ жинслари метаморфиклашган сланец ва қумтошлардан иборат. Булар ғовак нуроқ жинслар билан қопланган. Юқори тўртламчи даврда кучли тектоник кутариллар руй бериб, эрозия процесслари тезлашган, рельефнинг ландшафт шакллари говак жинслари билан тулган.19
Зарафшон этагининг ландшафтлари аллювиал дельта текислигининг қатор қумтепалари, барханлар, жўяк қумлар, денудацион илатолар, қадимги. қуруқ "ўзанлар, шўрхок ботиқликлар туфайли жуда мураккабдир. Бу ер ландшафтларида чўлларга хос бўлган қумли текисликлар, қум грядалари, барханлар каби зонал хусусиятлар билан бирга қолдиқ платолар, кўл ости гил текисликлари каби азонал хусусиятлар ўзч аксини. топган. Ана шуларни ҳисобга олиб, М. Умаров аллювиал текисликлар ландшафтининг ўн уч турини, шамол аккумулятив текислик ландшафтларининг икки турини, денудацион плато ландшафтларининг уч турини, суғориладиган аллювиал текисликлар ландшафтларининг икки турини ажратиб кўрсатади20.
Ландшафт—асосий табиий географик бирлик. Ландшафт табиий географик бирликлар системасида марказий ўрин тутади. Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, табиий географик бўлинишнинг ландшафтдан юқориги ва ундан қуйи босқичларида бошқабошқа хусусиятлар ҳисобга олинади.
Регионал табиий географик комплексларнинг (ландшафтнинг ҳам) таркиб топишига қуёш иссиқлигининг зонал тақсимланиши, ер пўстининг азонал табақаланиши — яъни ландшафтдан ташқаридаги омиллар сабаб бўлади. Ландшафтнинг морфологик қисмлари ички омиллар, яъни ландшафтнинг қонуний ривожланиши ва унинг компонентлари ўртасидаги ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Бунда зонал ва азонал омиллар умумий замин ролини бажарадики, заминда мураккаб географик процесслар рўй бериб, ландшафтнинг ички бўлинишига олиб келади. Бинобарин, ландшафтдан юқори табиий географик, регионал ажратиш ва системага солиш, яъни районлаштириш методикаси ландшафтнинг морфологик қисмларини аниқлаш ва ажратиш методларидан фарқ қилади. Ландшафтнинг морфологик бирликлари бевосита далада текшириш ўтказиш ва ландшафтларни картага тушириш ва албатта ландшафт карталарини тузиш йўли билан ўрганилади. Районлаштиришда эса камерал тадқиқот методларидан фойдаланилиб, даладаги экспедиция ишлари ёрдамчи роль ўйнайди. Ландшафт марказий ўрин тутганлигидан унй ўрганиш комплекс методлардан фойдаланиш, далада текшириш ҳамда камерал ишлаш усулларни талаб қилади.
Агар ландшафтни ўзидан юқори (регионал) комплекслар (зона, зонача, табиий географик ўлка) билан таққосланса, улар орасида муҳим сифатий тафовутлар борлиги маълум бўлади. Ландшафт зонал ва азонал хоссаларига қараб бўлинмаслик хусусиятигаэга. Юқори регионал комплекслар эса бундай сифатга эга эмас. Шу билан бирга улар ўзларининг мураккаблиги ва генетик жиҳатдан бир хил эмаслиги орқасида табиий географик шароитларининг асосий андазаси бўла олмайди. Иккинчи томондан, ландшафтнинг морфологик бирликлари (фация, урочишче) ҳам шундай андаза бўла олмайди. Ландшафт билан унинг морфологик қисмлари ўртасида муҳим сифатий тафовутлар бўлиб, бу тафовутлар ландшафтни территориал табиий географик тадқиқотлар учун асосий объект деб ҳисоблашга асос беради. Ландшафт билан унинг морфологик қисмлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагилардир:
1. Рддий (элементар) геокомплекслар ҳар бири алоҳида олинганда территориянинг типик хусусиятлари ҳақида тўлиқ тасаввур бера олмайди. Рангбаранг фация ва урочишчелар системасида айни ландшафт зонаси, области ва провинцияси учун типик бўлмаган комплекслар ҳам учраб туради. Чўл зонасида, масалан, географик шароит қулай ерларда тўқайларни, ботқоқларни учратиш мумкин, булар иқлими сернам бўлган ўлкалар учун хос географик комплекслардир. Бу урочишчелар бошқа урочишчелар билан боғланмаган ҳолда маҳаллий табиий шароитлар ҳақида етарли тасаввур бера олмайди. Чунки улар турлича ландшафтлар территориясида учраши мумкин. В. Б. Сочаванинг таърифича, урочишче ёки урочишчелар груипаси географик муҳитнинг маҳаллий структураси ҳақида тўлиқ тасаввур бера олмаганлиги учун улар асосий таксономик бирлик бўла олмайдилар21.
2 Фация ва урочийиеларда ўхшашлик белгилари биринчи ўринга ўтган бўлиб, ўзига хос хусусиятлари нисбатан яққол кўриниб турмайди. Яъни ўхшаш урочишче ва фацияларни катта ва турли хил ландшафтли территорияларда учратиш мумкин. Улар кўпроқ типологик белгиларга эга. Шунинг учун морфологик бирликлар умумлаштириб ўрганилади, ландшафтлар эса конкрет, индивидуал равишда ўрганилади.
3. Ландшафт оддий географик комплекслардан кўра узоқроқ мавжуд бўлиши ва ташқи таъсирлар, шу жумладан одамнинг таъсири натижасида камроқ ўзгариши билан фарқ қилади. Ҳатто кучли ўзгарган ландшафтларда ҳам зонал ва азонал омилларнинг роли давом этади ва компонентларнинг характери сақланади., Фация ҳамда урочишчелар жуда тез ва тубдан ўзгарадики, унинг аввалги табиий ҳолатидан номнишон қолмайди..
4. Оддий географик комплексларнинг ҳар бири мустақил комплекслар бўлмай, улар бирбирлари билан боғланган бўлади. ён бағирнинг қуйи қисмидаги фация юқори қисмидаги фация борлиги учун мавжуд. Жарли урочишчеларининг вужудга келиши учун сув айирғич урочишчелари бўлиши керак. Ландшафтнинг морфологик қисмлари ҳамма вақт бирбири билан боғланган системани ҳосил қилади. Шундай .системалар жойлашган территориялар учун оқим режими, химиявий элементлар миграцияси, ҳавонинг маҳаллий циркуляцияси, тузларнинг тўпланиши ва организмларнинг даврий миграцияси каби процессларнинг бирлиги хосдир. Чунки булар зонал ваазонал омиллар таъсирида рўй беради.
Агар ландшафтдаги фация ва урочишчеларни бирбиридан ажратиб олиб ўрганиладиган бўлса, уларни билиш мумкин бўлмайдй,1 шунинг учун ҳам уларни келиб чиқиши жиҳатидан боғланган Системасини тадқиқ этиш лозим. Бинобарин, бу морфологик бўлинмаларнинг системасигина географик ўрганиш учун асос бўла олади. Бошқача қилиб айтганда, элементар географик комплексларнинг, урочишче ва фадияларнинг типик мажмуидан иборат қонуний система бўлган ландшафтгина табиий географик таДқиқот объекти бўла олади. Ландшафтларнинг ўзи ҳам бирбири билан боғланган бўлади, чунки табиатда ўзаро боғланмаган предмет ва ҳодисалар бутунлай йўқ, лекин ландшафтлар фация ва урочишчеларга нисбатан анча мустақил ҳосила ва уларни географик жиҳатдан ҳар томонлама ўрганиш мумкин. Оддий теографик комплекслар эса бундай хусусиятга эга.
Маълум территорияни хўжаликда фойдаланиш жиҳатидан ўрганганда асосий эътиборни тўлиқ ўзгартириш мумкин бўлган фация ва урочишчеларни ўрганишга эмас, балки мазкур территориянинг табиий хусусиятларини ўзида тўлиқ акс эттирган ландшафтларни ўрганишга қаратмоқ керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |