Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


расм. Фарғона чўкмаси ғарбий қисми ландшафтларийинг геологик пойдевори



Download 2,49 Mb.
bet20/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

9расм. Фарғона чўкмаси ғарбий қисми ландшафтларийинг геологик пойдевори:
1) Қуйи ва ўрта палеозой комплекси, 2) юқори палеозой комплекси, 3) мезозой ва палеоген комплекси, 4) неоген ва қадимги тўртламчи давр молас ётқизиқлари, 5) юқори тўртламчи даврнинг шағал ва майда довали жинслари.
Ер пўстининг рельеф шаклларини уч категорияга — геотектура, морфоструктура ҳамда морфоскульптурага ажратилади. Бундан ташқари макрорельеф, мезорельеф ва микрорельеф деган тушунчалар мавжуд. Бу тушунчалар таърифи аниқ эмас. Шунинг учун ландшафтнинг рельеф компоненти ҳақида гап борганда рельефнинг бу тушунчаларига асосланиб иш тутиш унчалик тўғри бўлмайди. Бинобарин, ландшафтшуносликда рельефнинг генетик хусусиятларига қараб бўлиниши кўпроқ диққатга сазовордир.
Геотектура ер пўстининг энг катта шакллари — материк кўтарилмалари ва океан ботиқларини билдиради. Морфоструктура шакллари материкларнинг йирик нотекисликлари бўлиб, тектоник ҳаракатлар ҳамда геологик тузилишига қараб вужудга келган азонал ҳосилалардир. Рельефнинг скульптура шакллари морфоструктура доирасида маълум даражада зонал характерга эга бўлган экзоген омиллар таъсирида ҳосил бўлади. Демак, скульптура шакллари структура шакллари билан жуда боғланган. Чунки экзоген табиий географик омиллар ўз моҳиятига кўра ер юзасининг бирламчи нотекисликларига боғлиқ. Масалан, тектоник кўтарилмаларда эрозия ва денудация, ботиқларда аккумуляция рельефи шакллари вужудга келади.
Ер юзасининг маьлум бир хил скульптура шаклларига эга бўлган, генетик жиҳатдан бир бутун морфоструктура элементи, яъни геоморфологик комплекс ландшафтнинг рельеф компоненти бўлиши мумкин. Бундай комплекс бир хил геологик заминга, бир типдаги_эқзоген табиий географик процессларга эга бўлади. Шунинг учун ҳам геоморфологик комплекс ландшафтга мос келади. Геоморфологик комплексларга мисол қилиб Фарғона тектоник ботиғини ўраб олган ва унча қалин бўлмаган лёсс ҳамда қизил гил билан қопланган конгломератдан иборат адирларни, асосан, пролювиал, аллювиал ҳамда бошқа чўкинди жинслар билан тўлган адир орқа ботиқларини кўрсатиш мумкин.
Битта геоморфологик комплексда ҳамма вақт ҳам фақат битта ландшафт таркиб топа бермайди. Баъзан бир геоморфологик комплексда бир неча ландшафт вужудга келиши мумкин. Буни Фарғона водийси ўрта қисмидаги текислик мисолида кўриш мумкин. Биргина тектоник ботиқдан иборат бўлган ва бир хил табиий географик процесслар (аккумуляция, эол процесслар) рўй бериб турадиган бу текисликда иқлимий шароитнинг узоқлик бўйича ўзг.ариши таъсирида ғарбий қумли чўл, марказий шўрхок чўл ва шарқий гилли чўл ландшафтлари таркиб топган.
Ландшафтнинг таркибий қисми бўлган сув ҳар бир ландшафт учун хос ва шу ландшафт хусусиятлари билан жуда яқиндан боғланган бўлиб, бошқа ландшафтлардаги сувдан ҳавзалари, ҳаракати, химиявий таркиби, термик режими ва ҳоказоларига кўра фарқ қилади.
Ландшафтнинг и қ л и м компоненти зонал иқлим хусусиятлари ва ҳар бир жойнинг ўзига хос хусусиятлари таъсирида таркиб топади. Шунинг учун ҳар бир табийй географик комплекснинг ўзига хос иқлими бўлади. Ландшафт иқлими маҳаллий иқлимга мос келади. Маҳаллий иқлим ҳар бир ландшафтнинг типик урочишчеларида олиб борилган метеорологик кузатишлар кўрсаткичи асосида аниқланади. Микроиқлим фация иқлими, макроиқлим табиий географик ўлка ва табийй зоналар иқлимидир.
Ландшафтйинг ў с и м л и к ва ҳайвонот дунёси компоненти мураккаб комплексни ҳосил қилади. Ҳар бир ландшафтда турли ўсимлик типларига хос бўлган туркумларни учратиш мумкин, шу билан бирга ўсимликларнинг бир туркумини турли ландшафтларда учратиш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ландшафтга хос бўлган ўоимлик туркуми йўқ ва ландшафтлар ўсимлик туркумларининг қонуний тўпламига эга бўладн. Бу ўсимлик туркумлари фация ва урочишчеларга боғлиқ равишда шу ландшафт учун хос бўлган типик экологик қаторларни ҳосил қилади. Ландшафтларга аслида геоботаник районлар мос келади.
Ҳайвонот дунёси ўсимликларга нисбатан жуда кўчувчан бўлганлигидан бевосита ландшафт учун хос бўлган ҳайвонлар ареалларини кўрсатиш қийин, лекин ҳар бир ландшафтнинг экологик шароитига кўра ҳайвонлар турларининг индивидуаллиги фарқ қилади.
Ҳар бир ландшафт учун территорияда фақат шу ландшафтга хос бўлган қонуний равишда такрорланувчи тупроқ типлари, турлари, хиллари хосдир.
Ландшафтнинг з н е р г е т и к а омили қуёшдан келадиган нур энергияси ва Ернинг тектоник ҳаракатлари воситасида намоён бўладиган ички энергиясидир. Ландшафтдаги барча биологик, биофизик процессларнинг бориши қуёш энергиясига боғлиқ.
Ернинг ички энергияси табиий географик процессларнинг, гравитация шароитининг таркиб топишида катта роль ўйнайди, яъни ер юзасидаги тоғ жинсларининг емирилиши, силжиши, қайта ётқизилишининг суръати рельефга ва тоғ жинсларига боғлиқ, рельеф эса ўз навбатида Ер ички знергиясининг ҳосиласидир.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish