Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири


Суғориш усуллари ва тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ҳолда



Download 5,43 Mb.
bet23/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Суғориш усуллари ва тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ҳолда
суғориш меъёрлари, м3/га (Лев В.Т., 1981)



Суғориш усуллари

Тупроқнинг механик таркиби ва ҳажмий массаси, г/см3

енгил
(1,00–1,20)

ўртача
(1,30–1,50)

оғир
(1,60–1,70)

Йўлаклаб бостириб

900–1000

1200–1300

1400–1600

Эгатлаб

600–700

800–1000

1100–1200

Тупроқ орасидан

500–600

700–900

1000–1100

Ёмғирлатиб

350–400

400–500

600–700

Томчилатиб

55–60

70–80

90–100

12- жадвал


Ғўзанинг ривожланиш фазалари ва гидрогеологик шароитларга
боғлиқ ҳолда ҳисобий қатлам қалинлиги, м

Сизот сувлар
чуқурлиги, м

Ривожланиш фазалари

гуллашгача

гуллаш-мева тўплаш

пишиш

>3

0,7

0,8–1,2

0,7

2–3

0,7

1

0,7

1–2

0,5–0,7

0,8

0,5–0,7

<1

0,4

0,5

0,4

4. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда қуйидаги кўрсаткичлар фарқланади: суғориш давомийлиги, мавсум давомийлиги ва суғоришлар орасидаги давр. Суғориш давомийлиги битта суғоришни ўтказишга сарфланган вақт бўлса, мавсум давомийлиги биринчи суғоришдан охирги суғоришнинг якунигача бўлган даврдир. Маълум бир суғоришдан навбатдаги суғоришгача бўлган давр суғоришлар орасидаги давр деб юритилади.


Суғориш сони (n) ўртача суғориш (mўрт) ва мавсумий суғориш (Мнт) меъёрлари бўйича қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
n = Mнт / mўрт.
Қишлоқ хўжалиги экинларини навбатдаги суғоришларнинг календар муддатларини белгилаш учун суғоришлар орасидаги давр аниқланади. У суғоришда бир гектар майдонга берилган сув миқдори ва буғланиш ҳамда транспирацияга бўладиган ўртача суткалик сув сарфлари бўйича ҳисобланади:
Δt = (mнт+ 10 ∙ а ∙Р + Wф) / ET,
бу ерда Δt – суғоришлар орасидаги давр, сут.; mнт – суғориш меъёри (нетто), м3/га; Р – ҳисобий даврда тушадиган ёғин миқдори, мм; а – ёғин сувларидан фойдаланиш коэффициенти; Wф – суғориш арафасида тупроқнинг ҳисобий қатламидаги критик намликдан юқори бўлган табиий нам захираси, м3/га; ЕТ – ҳисобий даврда сувнинг буғланиш ва транспирацияга сарфи, м3/га∙сут.
Сизот сувлар тупроқ юзасига қанчалик яқин жойлашган бўлса, суғоришда берилган сув ўсимликни шунчалик узоқ муддат таъминлай олади, яъни суғоришлар орасидаги давр узаяди.

5. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш муддатларини бевосита белгилашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:


1) ўсимликнинг физиологик кўрсаткичларига кўра белгилаш (баргларнинг сўриш кучи, барг ҳужайра ширасининг концентрацияси);
2) ўсимликларнинг ташқи белгиларига кўра аниқлаш (барг пластинкаси (япро¾и)нинг рангги ва тургорлик ҳолати, бош поянинг ўсиш ва гуллаш суръатлари);
3) тупроқ намлигига кўра аниқлаш.

1) Баргнинг сўриш кучига кўра суғориш муддатларини белгилаш. Баргнинг сўриш кучи ўсимлик сув режимининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланиб, ўсимликнинг сув билан таъминланганлик даражаси хақида тўлиқ маълумот беради.


Баргларнинг сўриш кучи тупроқ намлигига, ўсимлик ярусларида жойлашган ўрнига, куннинг очиқ ёки булутлигига, шамолнинг тезлигига ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Шу сабабдан баргларнинг сўриш кучини аниқлаш учун бош поянинг ўсиш нуқтасидан 3–4- барглардан намуналар булутсиз куннинг энг иссиқ даври – соат 12 дан 14 гача олинади. Улардан махсус парма ёрдамида олинган барг доирачалари қанднинг сувдаги турли концент- рациялардаги эритмасига туширилади ва шунга кўра баргларнинг сўриш кучи аниқланади (Шардаков В. С., 1948).
Гуллаш давригача ғўза баргларининг сўриш кучини 11–12 атм. гача, гуллаш-мева тўплаш даврида 13–14 ва пишиш даврида 15–16 атм. гача бўлиши ўсимликнинг сув билан етарли даражада таъминланганлигини билдиради. Ўсиб ривожланишнинг ушбу даврларида сўриш кучининг кўрсатилган қийматларгача кўтарилиши ва ундан ортиб кетиши сув тақчиллиги юзага келганлигини, яъни суғоришни ўтказиш заруриятини кўрсатади.
Шўрланган тупроқлар шароитида сўриш кучининг шўрланмаган ерлардагига нисбатан юқори бўлишини инобатга олган ҳолда бу кўрсаткичлар 2 атм. га оширилади.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish