Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш
Иссиқхона газлари чиқиндиларини чеклаш сиёсатчилар томонидан доимий равишда углерод солиғини жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири сифатида кўрсатиб келинади. Иссиқхона газлари чиқиндиларини чеклаш мақсади қанчалик аниқ бўлса, уни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган углерод солиғи шунчалик самарали бўлади.
Мамлакат белгилаши керак бўлган биринчи ва энг муҳим ва аниқ мақсад - бу чиқиндиларнинг рухсат этиладиган максимал миқдорини аниқлаш борасида режалаштирилган мақсадга эришиш қобилиятини баҳолаш ва қанча муддатда бажарилиши аниқлашдан иборат. Кўпгина мамлакатлар бундай миллий мақсадларни аллақачон белгилаб қўйганлар. Айрим ҳолларда, мақсадлар бутун иқтисодиётга тааллуқли, бошқаларида эса фақат маълум тармоқларга тегишли. Баъзи мамлакатларда ҳам иқтисодиёт, ҳам тармоқ мақсадлари инобатга олинган.
Аниқлаш керак бўлган иккинчи хусусият - бу мамлакатда вақт ўтиши билан эришмоқчи бўлган эмиссия траекторияси ёки бошқача қилиб айтганда, эмиссия камайиш тезлиги ёки энг юқори нуқтага қачон чиқиши ва ундан қандай тезликда ва қачон камайишини аниқлаш. 4а ва 4б -расмларда бир хил мутлақ эмиссияни камайтириш мақсадига эга бўлган мамлакатларда эмиссияни камайтиришнинг иккита потентсиал траекториясини кўрсатилган.
4-расм
А мамлакатда чиқиндилар базавий йилдан (2015 йил) мақсадли йилгача (2030 йил) аста-секин бир хил суръатда камайса, Б мамлакатда чиқиндилар режалаштирилган даражага тушишдан олдин юқори чўққига чиқади ва бир муддат шу даражани сақлаб тургач камайишни бошлайди. Табиийки, Б мамлакатда пасайиш бирданига юқори суратларда амалга оширилади, чунки у худди шу режалаштирилган мақсадга эришиш учун 2015 йилдан бошланган ўсишни қоплаши керак. Бундан ташқари, унинг 2015–30 йиллардаги умумий чиқиндилари А мамлакатига қараганда анча юқори бўлади. Чунки мўлжалланган траектория мамалакат маълум вақт ичида чиқиндиларнинг камайишига қанчалик таъсир қилса, у углерод солиғи даромадларига ҳам таъсир қилади. Масалан, мамлакат маълум бир эмиссия траекториясига эришиш учун солиқни кўпроқ соҳаларга кенгайтириши ёки вақт ўтиши билан солиқ ставкасини ошириши мумкин.
Эмиссияларни камайтириш мақсадини ва траекториясини аниқлаш билан бир қаторда, сиёсатчилар мақсадга эришишда углерод солиғининг тутган ўрнини ёки ҳиссасини ҳисобга олишлари муҳим аҳамиятга эга. Углерод солиғи иссиқхона газлари чиқиндиларининг ҳажмини камайтириш мақсадига эришиш учун бир қатор сиёсатларга қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин. Мамлакат ўз мақсадларига эришиш учун қандай сиёсат комбинатсиясини ишлатишини ва углерод солиғи чиқиндиларни камайтириш мақсадларига эришиш учун қандай ҳисса қўшишини аниқ тарифлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, маълум бир маҳсулот учун аксиз солиғи, углерод солиғи ва чиқиндилар савдоси тизимлари (EТС) билан белгиланган "самарали углерод нархини" ҳисоблаш орқали, мамлакатлар нарх сигналини яратишда ўзаро таъсирини аниқлаши мумкин. Бу, ўз навбатида, тегишли углерод солиқ ставкасини аниқлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |