8 |
Kitobxon.Com
ракатланиб келганлигидан, ахлоқ ҳам ҳамиша синфий
ахлоқ бўлиб келган: бу ахлоқ ё ҳоким синфнинг ҳукм-
ронлигини оқлар ва манфаатини ёқлар эди ёки эзил-
ган синф етарли равишда кучли бўлиб қолганда, унинг
мазкур ҳукмронликка қарши қаҳр-ғазабини ифодалар
ва мазлумларнинг келажак манфаатини ҳимоя қилиб
чиқар эди»
1
.
Кайковус ўз синфининг, ўз табақасининг йирик
намояндаси, шарқшунос олим Е. Э. Бертельс айтгани-
дек, у ўз даврининг ниқобсиз феодалидир. Буни китоб-
нинг 23-боби («Асир сотиб олмоқ баёни», яъни «Қул
(асир) сотиб олиш ҳақида») билан 32-боби («Тижорат
ва бозоргонлик зикрида», яъни «Савдогарчилик ва со-
тиб оларлик ҳақида») айниқса яққол кўрсатиб туради.
Унинг бу хусусияти «Қобуснома» асарининг мазмунини
ёритиш учун замин ҳозирлади ва ўша даврдаги зода-
гон оиланинг тарбиясига баҳо бериш учун асос бўлади.
Рус ва Ғарб педагог олимлари бола тарбиясига,
унинг ахлоқий масалаларига қанчалик эътибор берган
бўлсалар, Шарқ олимлари ҳам шунчалик катта эътибор
берганлар. Бу тарбия Шарқ олимлари томонидан яра-
тилган асарларда ўз ифодасини топди. Жумладан,
машҳур ҳинд масали «Калила ва Димна», Низомул
Мулкнинг «Сиёсатнома», Носир Хисравнинг «Саодат-
нома», «Рўшноинома», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу!
билик», Маҳмуд Қошғорийнинг «Девони луғотит турк»,
Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ», Алишер На-
воийнинг «Маҳбубул қулуб», «Вақфия» каби асарлари
муҳим аҳамиятга эга бўлган манбалардир, «Қобуснома»
эса шулар жумласидандир.
Ғрта Осиё классик шоирлари (Абулқосим Фирдав-
сий, Абу Абдулло Рудакий, Носир Хисрав, Юсуф Хос
Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Саккокий, Алишер Навоий,
Абдураҳмон Жомий, Махтумқули, Огаҳий ва бошқалар)
ўзларининг бебаҳо бадиий асарларида ажойиб педаго-
гик фикрларни, жамият ҳаётига оид инсонпарварлик,
ҳалол меҳнат каби ахлоқий тушунчаларни ифода этди-
лар. Хусусан, педагогик фикрларни ривожлантиришда
халқлар орасидаги дўстлик, маданий алоқалар катта
аҳамиятга эга бўлди. Академик Қори Ниёзов бу дўст-
ликнинг асосий моҳиятини белгилаб дейди: «Ўрта Осиё
халқлари қадим даврдан бошлаб Эрон, Ҳиндистон, Хи-
____________________________________
1
Ф. Энгельс. Анти-Дюринг, «Ўзбекистон» нашриёти, 1979, 90-бет.
| 9
Kitobxon.Com
Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq
versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/471
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ
версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/471
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную
версию можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/471
Do'stlaringiz bilan baham: |