лиги ва оммавийлиги, ривожланишидаги такрорийлиги,
давомийлиги ва узлуксизлигидадир. Одат тусига кирган
маросимлар кишилар хулқ-атворини бошқарар экан,
нафақат жамоачилик фикрлар нуфузига, балки қабул
қилинган ва қарор топган қонун-қоидалар кучига ҳам
суянади.
Узбеклар ва Урта Осиёдаги бошқа халқлариинг та-
рих синовидан ўтган байрамлари ва маросимлари ки-
шиларнинг ўзаро муносабатларидаги
яхши фазилатлар-
ни, чинакам халқчил, умуминсоний қадриятларни акс
эттиради. Ижобий урф-одат ва маросимларда ўзбеклар-
нинг миллий руҳиятй, уларнинг маънавий онгининг сод-
далиги ва феъл-атворининг шакллари ҳам намоён бў-
лади. Асрлар давомида шаклланиб ва авайланиб қелин-
ган ижобий расм-удумлар ва одатлардан Ватанга садоқат,
ёши катталарга ҳурмат, ота-онага, етимларга ва қария-
ларга ғамхўрлик, меҳмондўстлик, қон-қариндошлик ва
ўзаро ёрдам, оила шарафини ва аёллар шаъиини эҳтиёт-
лаш, ҳаётдан кўз юмган яқин-узоқ кишилар хотирасини
ёд этиш кабилар ижтимоий характерга эга бўлган бай-
рам ва маросимларда очиқ намойиш қюшнадиУ Асрлар
оша сақланиб келинган ва ижтмоий моҳиятга эга урф-
одатлардан яна бири оғир,. машаққатли кунларда ўз
яқинларининг очлик ёки камбағалликдан гадолик ёки
дайдилик қилишига йўл қўймасликдир. Агар шундай
одам чиқиб қолгудай бўлса, унинг исноди барча қарин-
дош-уруғларга, маҳалла-кўйга, халқига келган.
Узбек халқи орасида энг кенг тарқалган,
миллий
тусга эга бўлган урфгодатлардан мавсумий мардсимлар
диққатга сазовордир. Айрим тадқиқотчиларнинг фикри-
ча, ўзбек мавеумий мароеимларини қуйидаги туркум-
ларга тасниф . этиш мумкин: 1) қигада . ўтқазиладиган
гап-гаштак, яса-юсун кабилар; 2) баҳорги маросим-
лар —^Наврўз, шохмойлар (қўш чиқариш), лола ёки қи-
зил
гул сайли, лой тутиш, «субт хотйн» кабилар; 3) ёзги
маросимлардан «қовун сайли», «чой момо» ва< ҳоказо-
лар; 4) кузги маросимлар — ҳосил'йиғими бйлан боғлиқ
михрган, «облобарака», шамол чақириш, узум сайли ка-
билар.
Бутун Олд ва Урта Осиёда машҳур Наврўз байрами
ва маросимлари Жуда ўзоқ даврлардан бери нишонла-
ниб келмоқда. Бу байрам асли қадимий деҳқончилик
календари билан боғлиқ бўлиб, Ернинг шимолий ярим
шарида баҳорги кеча билан
кундуз тенг келган кунла-
www.ziyouz.com kutubxonasi
р и —20—21 мартда бошланади. Уша даврда бутун та-
биат уйгона бошлайди, ер бағридаги барча маҳлуқот ва
мавжудотларнинг,, қурт-қумурсқалар, ўсимлик ва ўт-
ўланларнинг жонланиши рўй беради. Бундай янгиланиш
жараёнининг бошланиши шамсия (Қуёш) йили ҳисоби-
да 21 мартга тўғри келган биринчи янгн кунни Наврўз
дёб атаганлар. Урта асрнинг буюк мутафаккири Беру-
ний мазкур йил ҳисобининг бошланиш ойи ҳисоблан-
ган фарвардин ойи тўғрисида гапириб бундай деб ёзади:
«Наврўз янги йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форс-
ча номи ҳали шу маънони тақозо этади. Наврўз
эрон-
ликлар зижлари бўйича ўтмиш замонларда, улар ййл-
ларини кабисам қидган вақтларида Қуёшнинг саратон
буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у ор-
қага сурилгач баҳорда келадиган бўлди. Энди у баҳор
ёмғирининг биринчи томчисини тўқишидаи гуллар очил-
гунча, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ҳай-
ввнларда шавқат қўзғалишидан то
насл вужудга кел-
гунча ва ўсимлик униб чиқа бошлагунча давом этган
вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошла-
ниши ва яратилишига далил қилинган». Уша даврда
яшаган улуғ сиймолар Маҳмуд Кошғарий ва Умар Ҳай-
ёмлар ҳам Наврўз тўғрисида анча қизиқарли маълумот-
лар ёзиб қолдирганлар. УЛарнинг асарларида Наврўз-
нинг табиат қонуниятига мувофиқ томони қайд қили-
нибгина қолмай, у билан боғлиқ турли ирим,
урф-одат
ва маррсимлар тўғрисида ҳам қимматли маълумртлар
келтирилган. Масалан, Берунийнинг таърифича, афсун-
гарлар Наврўз куни тонг отганда биров гап гапириш^
дан олдин уч қошиқ асал ялаб, уч бўлак (хушбўй) мум
тутатса, бу кўп касалликларта шифо бўлармиш.
Download
Do'stlaringiz bilan baham: