ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ЕДИРИЛИШИ.УЛАРНИ ИШЛАШ МУДДАТЛАРИНИ ВА ЭСКИРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШЧОРАЛАРИ. Ma’ruzachi: Katta o‘qituvchi Shodiev Murodjon Ishpulatovich email:sodiev murot9&gmail. com phone: +998935441894
РЕЖА
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES 2 ҚУРИЛМАЛАРНИ ЭСКИРИШИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ЭСКИРИШИНИ ТАСНИФИ МЕХАНИК ЕЙИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ ЭСКИРИШНИ КАМАЙТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ЭСКИРИШИНИ САБАБЛАРИ 3 UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Эскириш(Едирилиш). Машиналарнинг эскириши маънавий ва физик едирилишларга бўлинади. Машина ва ускуналарнинг маънавий едирилиши шу машиналарнинг ўрнига кўпроқ такомиллашган, мукаммал конструксияли, янги ишлаб чиқарилган ва машинанинг вазифасини яхши, арзон бажара олган машина келган ҳолда содир бўлади. Маънавий едирилган машинани алмаштириш маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини оширади ва унинг сифатини яхшилайди. Эскирган лекин ишга яроқли ускуналарни алмаштириш маблағларни ноўрин харжлашга олиб келади. Шунинг учун янги техникани қўллаш билан бирга, кенг кўламда эскиларини модернизатсиялаш маъқул.
МАШИНАЛАРНИ ЭСКИРИШИ
ЭСКИРИШНИНГ ТАСНИФИ
ЭСКИРИШНИНГ ТАСНИФИ
4 UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Машина деталларининг едирилиш жараёни жуда мураккаб бўлиб, кўп сабабларга боғлиқ. Шунинг учун ҳозирги вақтгача едири- лишнинг охиригача ишланган таснифи йўқ. Бир гурух муаллифлар едирилишнинг учта гуруҳини механик, молекуляр-механик ва занг- лаш-механик, бошқа муаллифлар эса таснифнинг бошқа гуруҳларини таклиф этишади.
Едирилиш — ишқаланиш давридаги юзаларнинг емирилиши ва юза қатламларининг ажралиб чиқиш ва ишқаланишда ҳосил бўладиган қолдиқ, деформатсияларнинг йиғилиб қолиш жараёни бўлиб, бунда аста-секин деталларнинг ўлчамлари ва шакллари ўзгариб боради.
Едирилиш таърифига кўра, едирилиш жараёнида деталнинг юзалари емирилиб, юза қатламларидан материал заррачалари ажралиб чиқади. Ажралиб чиққан материал заррачаларининг ўлчамлари микрометрдан кичик ва микрометрдан бир неча марта катта бўлиши мумкин. Бу ҳодисага юкламанинг қайта-қайта таъсири, туташувдаги ҳарорат им- пулсининг айрим юзаларда катта бўлиши таъсир этади ва бунда қайтариб бўлмас ўзгаришлар юз бериб кучланишлар ошиб боради. Шу сабабли деталнинг материали юзасида микродарзликлар пайдо бўлади ва улар детал юзасидан материал майда заррачаларининг ажралиб чиқишига ва деталнинг едирилишига олиб келади.