307
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннига биноан ота-оналар ёки конуний вакиллар боланинг
қонуний хуқуқлари ва манфаатларини химоя килишлари, саломатликларини тиклашлари ҳамда
оила шароитида таълим - тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни
яратиш учун
жавобгардирлар.
Ота - оналар ёки қонуний вакиллар уй шароитида таълим ва тарбия жараёнини ташкил
этишда иштирок этадилар:
-ўқитувчиларнинг машғулотларни белгиланган муддатларда ўтишини назорат қилиб, хар
бир ўтилган дарс ёки машғулотни имзо билан тасдиқлаб берадилар;
-болага бириктирилган ўқитувчи фаолиятидан қониқмасалар унинг ўрнига бошқа ўқитувчи
тайинлаш тўғрисида мактаб маъмуриятига мурожаат этадилар.
-уйда таълим олаётган фарзандлари учун ўрнатилган тартибда мактабдан дарслик ва бошқа
адабиётлар берилишини талаб қилишларидан иборатдир.
Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда синф раҳбарига:
дарс машғулотларининг олиб борилишини назорат қилиш; ота-оналар ва ўқувчининг
ўқитувчилар билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш; ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга
олиб ота-оналар билан келишган ҳолда уни мактабда ёки синфда ўтказиладиган
маънавий-
маърифий тадбирларга таклиф этиш мажбуриятлари юклатилади. [3]
Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда тегишли фан ўқитувчиларига эса ўқувчининг
имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини
таъминлаш; ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва
ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш; ўқувчининг маънавий-ахлоқий
сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш; ўқувчида
дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил
ишлаш малакасини
ривожлантириш; дарс машғулотлари режасини тузиш; дарс машғулотларига оид бўлган
ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига
қўйилган баҳоларни синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга
олиш электрон тизимига киритиб бориш мажбуриятлари юклатилади.
Синф раҳбари ва ўқитувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва
мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.[3]
Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча соатбай ҳақ ва
йўл ҳақи компенсасияси тўланади.
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш хақларини хисоблаш
Ўзбукистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 31-январдаги
Молия
вазирлигининг “Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш хақларини
хисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3қ/қ ва 2-хх сонли қарори асосида амалга
оширилади.[4]
Ўқитувчиларга йўл ҳақи компенсасияси Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
томонидан 2013 йил 5 мартда 2435 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Уйда ижтимоий ёрдам
хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун
умумтаълим
мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсасияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор асосида амалга оширилади.[5]
Фойдаланилган адбиётлар рўйхати.
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022 — 2026-йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ 60-сонли Фармони
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ–4860 сон қарори
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октабрьдаги 638-сон
қарори
4.
Ўзбукистон Республикаси Халқ таълими ва Молия вазирлигининг вазирлигининг 2022-
йил 31-январдаги 3қ/қ ва 2-хх сонли қарори
5.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 мартда 2435 рақами
билан рўйхатдан ўтказилган қарори