Университети


Маъруза 6. АРХЕОЛОГИЯДА ТЕХНОЛОГИК КАШФИЁТЛАР



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

Маъруза 6. АРХЕОЛОГИЯДА ТЕХНОЛОГИК КАШФИЁТЛАР 

РЕЖА;
1. Археологик даврлаштириш 
2. Палеолит даври технологик кашфиётлари 
3. Мезолит, неолит ва энеолит даври технологик кашфиётлари 
4. Жез ва темир даври технологик кашфиётлари 
 

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР
Археология, хронология палеолит, мезолит, неолит, энеолит, жез, илк 
темир, чоппинг, чоппер, бифас, неклуес, тош қуроллар, макролит, микролит, 
ва ҳ. к. 
 

АННОТАЦИЯ
Кишилик жамиятининг моддий маданияти эволюциясида палеолит, 
мезолит, неолит, энеолит, бронза даври, илк темир даври, антик давр, ўрта 
асрлар даврларида қилинган технологик кашфиётлар ва уларнинг моҳиятини 
характерлаш. Қурол ясашни билиши (тош, суяк, дарахт навдаси). Типлари. 
Эволюцияси. Ҳўжалик ишларидаги технологик кашфиётлар. Типлари. 
Эволюцияси. Қурилиш ишларидаги технологик кашфиётлар ва бошқалар. 
Типлари. Эволюцияси. 
 
 


154 
1. АРХЕОЛОГИК ДАВРЛАШТИРИШ 
Кишилик жамиятининг ривожи ва равнақи албатта инсонлар 
томонидан қилинган технологик кашфиётларга боғлиқ бўлган. Ҳар бир 
қадимги даврларга босқичма-босқич ўтилишининг ўзи ҳам технологик 
кашфиётлар хосиласидир. Масалан тош асрининг мезолит ва неолит даврига 
ўтилиши, бунда кулолчилик чархининг пайдо бўлишига асосланилса, 
кейинги 
даврда 
табиатдан 
метал 
(мис, 
бронза, 
темир) 
олиш 
технологиясининг кашф қилиниши билан энеолит, бронза ва темир 
давриларига тадрижий ўтилади. Бу тадрижий даврларни хронология фанида 
археологик даврлаштириш теб аталади.
Xронология – ёрдамчи тарих фани бўлиб, (“хроно” – вақт ва “логия” – 
фан) — 1) тарихий воқеаларнинг даврий тадрижийлиги; 2) вакт ўлчови 
ҳақида-ги фан демакдир. Хронология турли халқлар ва давлатлар йил ҳисоби 
тизими ва тақвимларини ўрганади, тарихий воқеалар содир бўлган саналарни 
ва тарихий манбалар яратилган вақтни аниқлашда ёрдам беради. Xронология 
тараққиёт босқичларининг вақтини аниқлаш демакдир. Бу эса алоҳида 
тарихий воқеалар, меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик ва хўжаликнинг 
ривожи, уй-жойлар, қишлоқлар ва шаҳарларнинг қурилиши, давлатларнинг 
ташкил топиши ва маданият тараққиёти ютуқлари вақтини аниқлашни 
англатади. 
Ёзма манбалар асосида аниқ саналар белгиланади. Археологик 
маълумотларга асосланган хронология юз ва минг йилликлар билан 
ўлчанади. 
Бобил, Миср, Юнонистон ва Римда шаклланган хронология ўрта 
асрларда Туронда ривожланди. Берунийнннг 1000-йилда ёзилган «Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар» («Хронология») асарида жаҳондаги турли 
халқлар тарихи ва маданияти ихчам тарзда ўз аксини топган. Хронологиядаги 
тарихий изчилликни фанга 16-асрда француз Ж.Скалигер киритди. Ҳозирги 


155 
пайтда Хронологиянинг тараққиёти бу фаннинг археология, табиий фанлар, 
статистика ва бошқалар билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир. 
Сўнгги йилларда Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида археология, 
антропология, тарихий этнография, эпиграфика ва нумизматикага оид 
кашфиётлар туфайли тарихни холисона ёритишга хизмат қиладиган муҳим 
маълумотлар тўпланди. Улар ўлка тарихининг қадимги босқичларидаги 
иқтисодий, маданий ва ижтимоий–сиёсий жараёнлари ҳақида янада тўлароқ 
тасаввурлар ҳосил қилиш имконини беради. Янги илмий маълумотлар энг 
қадимги хўжаликлар ва меҳнат қуроллари, хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи 
шаклларига ўтилиши, ишлаб чиқаришда металлнинг ишлатила бошланиши, 
айирбошлаш ва савдо–сотиқ, илк шаҳарлар ва давлатларнинг ташкил топиши 
ва бошқа тарихий–маданий жараёнлар билан боғланади. Даврлаштириш – 
инсоният тарихини ўз хусусиятларга эга, турли белгиларга кўра, бир–
биридан ажралиб турган катта даврларга бўлишдир.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish