Моддий ашёвий манбалар
- ўтмишда инсон қўли билан бунёд этилган
тарихий жараён изларини ўзида акс эттирувчи ва кишилик жамияти тарихини
ўрганиш имконини берувчи, ҳозирги кунгача сақланган ҳар қандай осори
атиқалар моддий ашёвий манбалардир.
Табиий манбалар
(палеозоология, палеоботаника) - инсон ва ҳайвон
суяклари ва ўсимлик қолдиқлари геологик қатламлар бўлиб, уларни асосан
антропологлар, зоологлар, ботаниклар ва геологлар ўрганадилар.
Назорат саволлари
1.
Ўзбекистонда археология фанининг пайдо бўлиши.
2.
Ўзбекистонда археология фани ривожланиш босқичлари
3.
Ўзбекистонда дастлабки археологик тадқиқотлар
4.
Ўзбек археология мактабининг пайдо бўлиши
5.
Мустақиллик даврида археология фанининг ривожланиши.
Мустақил таълим мавзулари
1. Ўзбекистонда археология фанининг шаклланиши тарихи
2. XIX асрнинг охирида рус ўлкашуносларининг дастлабки археологик
изланишлари.
2. ЮТАКЭ фаолияти унда ТошДУ Ўрта Осиё археологияси кафедраси
тадқиқотларининг аҳамияти.
3. 20 аср 70-90-йилларида археология тадқиқотларининг янги босқичи.
4. Мустақиллик йилларида археология фанининг ривожи.
Тест саволлари
1. Қачон ва кимнинг босчилигидаги Термиз археология экспедицияси
(ТАКЭ)га асос солинди?
А) 1937 йилда А.Н. Бернштам
В) 1937 йилда С.П.Толстов
С) 1933 йилда М.Е. Массон
D) 1934 йилда Б.А. Латинин
2. Қачон ва кимнинг раҳбарлигида Еттисув археологик экспедицияси ташкил
этилди?.
A) 1933 йилда М.Е. Массон
B) 1937 йилда В.А. Шишкин
123
C) 1934 йилда Б.А. Латинин
D) 1937 йилда А.Н. Бернштам
3. Қачон ва кимнинг раҳбарлигида Хоразм археологик экспедицияси (ХАЭЭ)
ташкил этилди?
A) 1933 йилда М.Е. Массон
B) 1937 йилда В.А. Шишкин
C) 1937 йилда С.П.Толстов
D) 1934 йилда Б.А. Латинин
4. Қачон ва кимнинг раҳбарлигида Фарғона археологик экпедицияси ташкил
этилди?
A) 1937 йилда В.А. Шишкин
B) 1937 йилда С.П.Толстов
C) 1933 йилда М.Е. Массон
D) 1934 йилда Б.А. Латинин
5. Қачон ва кимнинг раҳбарлигида Қуйи Зарафшон археологик экспедицияси
ташкил этилди?
A) 1937 йилда С.П.Толстов
B) 1934 йилда Б.А. Латинин
C) 1933 йилда М.Е. Массон
D) 1937 йилда В.А. Шишкин
6. Ўзбекистон — Франция Жарқўтон экспедициясисининг Франция ҳукумати
томонидан бўлган раҳбарни аниқланг
A) Поль Бернар
B) Клод Рапен
C) Хулео Бендузо Сармиенто
D) Франц Грене
7. Ўзбекистон ҳудудида Германия институт ва университетлари, музейлари
билан ҳамкорликда нета халқаро — Ўзбекистон — Германия гуруҳлари
археологик тадқиқотлар олиб бормоқда?
A) 2 та
B) 4 та
C) 5 та
D) 3 та
8. Ўзбекистон — Германия Жарқўтон экспедицияси фаолият даврини
аниқланг
A) 1991-2001 йй.
B) 1992-2014 йй.
C) 1993-2003 йй.
D) 1994-2007 йй.
124
9. Ўрта Осиё иқлимий шароитидаги тупроқдан бўлган архитектура
обидаларини қазиш, ёдгорликни қатламма-қатлам ўрганишнинг энг
дастлабки намуналарини ҳаётга жорий этган дастлабки археологлар кимлар?
A) Б.П.Денике, М.Е.Массон
B) В.Л.Вяткин, А.Ю.Якубовский
C) Г.В.Григорьев, А.И.Тереножкин
D) С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов
10. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида кимнинг бошчилигидаги
қачон археология кафедраси очилади?
A) М.Е.Массон (1940 й.)
B) В.В.Бартольд (1939 й.)
C) Б.А.Литвинский (1941 й.)
D) Г.В.Григорьев (1940 й.)
11. Қачон Ўз.ФА қошида Тарих институти ташкил этилди?
A) 1945 йил
B) 1947 йил
C) 1943 йил
D) 1940 йил
12. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети археология кафедрасини
битирган археолог олимлар қаторини аниқланг.
A) Б.А.Литвинский, В.М.Массон, В.И.Сарианиди, З.Усмонова
B) Ю.Ф.Буряков, Э.В.Ртвеладзе, Р.Ҳ.Сулаймонов, И.Ахроров
C) Г.В.Шишкина, Б.Д.Кочнев, А.С.Сагдуллаев, Ш.Пидаев
D) Барча жавоблар тўғри
13. Ўзбекистон археологияси ривожланишининг қайси даврда Ўрта Осиёнинг
ижтимоий тузуми масаласи муҳокама этилди ва Тарихчилар орасидаги “Ўрта
Осиёнинг абадий феодализм ҳукмрон бўлган” деган ғоя рад этилиб Ўрта
Осиёда қулдорлик тузуми мавжуд бўлганлиги исботланди?
A) Биринчи давр
B) Иккинчи давр
C) Учинчи давр
D) Тўртинчи давр
14. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудида Франция университетлари,
музейлари билан ҳамкорликда нечта халқаро — Ўзбекистон — Франция
гуруҳлари археологик тадқиқотлар олиб бормоқда?
A) 2 та
B) 3 та
C) 4 та
D) 5 та
125
15. Ўзбекистон — Франция Афрасиёб экспедицияси фаолият даврини
аниқланг
A) 1990-2015 йй.
B) 1991-2015 йй.
C) 1992-2015 йй.
D) 1989-2015 йй.
16. Ўзбекистон — Франция Афрасиёб экспедицияси фаолият даврида
Ўзбекистон томонидан раҳбарлари келтирилган қаторни аниқланг.
A) Р. Сулаймонов, Ҳ. Охунбобоев, М. Исомиддинов, А. Отахўжаев
B) А. Асқаров, У. Раҳмонов, Ш. Раҳмонов, Ш. Пидаев
C) Ш. Раҳмонов, Ш. Пидаев, Т. Аннаев, М. Исомиддинов
D) А. Анарбоев, Ҳ. Оҳунбобоев, Т. Аннаев, Ш. Пидаев
17. Ўзбекистон — Франция Бақтрия экспедициясининг асосий тадқиқот
ёдгорлигини аниқланг.
A) Эски Термиз
B) Жондавлаттепа
C) Қизилтепа
D) Афрасиёб
126
Do'stlaringiz bilan baham: |