Маданий мерос объектлари
— моддий ва номоддий маданий мерос
объектлари.
240
Моддий маданий мерос объектлари
— тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача
маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва
ёдгорликлар.
Номоддий маданий мерос объектлари
— тарихий, илмий, бадиий ёки
ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс,
мусиқа, томоша санъати), шунингдек улар ҳамда халқ бадиий
ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар,
асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар.
Мозор-қўрғон
– чорвадор қабилаларга даҳлдор бўлиб, икки хил кўринишда,
яъни тош уюмли ва тупроқ қўрғонли шаклда қад кўтарган. Ички тузилишига
кўра, ёрма қабр, дромосли, катакомбали лаҳат шаклида бўлиб, скелет ва қабр
ашёлари жойлаштирилган лаҳат оғзи тош плита, тош блоклари, баъзида дев
ғиштлар билан берқитилган бўлади.
Ибодатхона
– оташпараст аждодларимизнинг исломга қадар топиниш,
чўқиниш, ибодат қилиш илоҳий маскани.
Рабод
– ташқи шаҳар, у жойда шаҳарга келадиган савдо аҳли ва мусофирлар
учун қарвон саройлар, улгуржи савдо бозорлари, ўзга шаҳар фуқораларининг
савдо карвонсаройлари жойлашган.
Шаҳристон
–
ички
шаҳар,
у
жойда
шаҳар
хунармандлари,
хунармандчиликка доир ишлаб чиқариш объектлари, дўконлар, шаҳар жомий
ва квартал масжидлари, ички бозор, бадавлат мулк эгалари ва аҳли
хунарнинг турар-жойлари, ўзга шаҳар фуқораларининг кварталлари
жойлашган. Шаҳристон атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган.
Шаҳар аҳолисининг кўпайиши ҳисобига иккинчи ва учинчи шаҳристонларни
вужудга келиши мумкин. Одатда янги бунёд этилган ҳар бир шаҳристон
атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Шаҳар дарвозаси унга
келадиган магистрал йўллар ҳисобга олиниб, бир неча бўлиши мумкин.
Кенотаф –
(юнонча. Kenotaphion – мурда скелетисиз қабр) – мурда
қўйилмаган бўш қабр, яъни мусофирликда, овда ёки ёв билан курашда
бедарак йўқалиб, вафот этган шахс руҳининг қабри). Қадимги Миср,
Юнонистон, Рим, бронза даврида Ўрта Осиёда кенотаф қабрга, унинг
лойдан ёки матодан ясалган митти ҳайкалчаси, ёки унинг чорва мулкидан
битта кўзичоқ ёки тақачани мархум қандай ҳолатда кўмилса, айнан шундай
ҳолатда кўмиш дафн маросимига айланган.
Арки аъло
– ўрта аср шаҳарлари тарихий топографиясини мукаммал
ўрганган В.В. Бартольд ўзининг “К истории Мерва” мақоласида
(В.В.Бартольд, соч., том IV, c.173-174) ўрта аср шаҳарлари уч қисмдан, яъни
Арк (кухандиз), Шаҳристон (ички шаҳар) ва Рабод (ташқи шаҳар)дан иборат
эканлигини биринчи бор асослаган. Арк шаҳарнинг энг баланд, атрофи
мудофаа деворлари ва сув тўлдирилган махсус хандак билан ўраб олинган.
Аркда шаҳар ҳукмдорининг маҳобатли саройи, масжид, зиндон ва шахсий
241
қўрикчилари ҳамда шаҳар маҳкамаси жойлашган. Арк бир дарвазали, унга
қўриқчили кенг пандус орқали кўтарилган (кирилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |