Ов қопқонлари.
Қароқалпоғистон ҳудудида В.Ягодин томонидан
ўрганилган. Табиий дараларда қурилган. Табиий дараларга қўшимча
деворлар қуриб яна ҳам дара қисқартирилган. Энг қисқа жойга чуқурлар
қазилган. Ёввойи ҳайвонлар шу дарага қувилган. Натижада, ҳайвонлар
чуқурларга тушиб қолган.
2. ҚИШЛОҚ, ШАҲАР АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИКЛАРИ
Неолит даврига келиб инсонлар хом ғишт ва пахсадан уй қура
бошлайди. Бу давр уйлари содда кичик бир хонали қилиб қурилган. Энди бир
хонали уйлардан ташкил топган матриархат уруғчилик тизими кичик кичик
қишлоқларни пайдо қилди. Бу қишлоқ турига Марказий Осиёда Жайтун
ёдгорлиги мисол бўла олади. Энеолит даврига келиб кўп хонали уйларнинг
қурилиши ўзлаштирилади(Каратепа). Натижада қишлоқлар кўриниши ва
ҳажмида ҳам сезиларли ўзгариш ва ривожланишлар рўй беради.
Кейинги даврларда қишлоқлар мудофаа деворлари билан ўрала бориши,
илоҳият хоналарлари(марказлари)нинг шакллана бориши бунга яққол мисол
бўла олади. Археологлар Ўрта Осиё темир даври қишлоқларини ҳажмига
қараб 3 типга бўлганлар. Булар;
Кичик қишлоқлар (Миршоди, Кучуктепа. 0,5 гектардан 1 гектаргача).
Катта қишлоқлар (5 гектаргача).
Катта қишлоқлар - аркли қишлоқлар ва арксиз қишлоқлар (10
гектаргача).
Дастлабки даврларда қишлоқ жамоа бошлиғи, кейинчалик сайланадиган
жамоа оқсоқоли ёки жамоа йиғини томонидан бошқарилган. Қишлоқларнинг
ташқи кўриниши, қурилиши ҳам даврдан-даврга ўзгариб борган. Macалан,
190
Xoразм ҳудудида, Суғдда 6—7 асрларда янги типдаги қишлоқлар — катта-
катта бой оилалар яшайдиган қаср-қўрғонлар бўлган, оддий деҳқонлар эса
майда қўрғончаларда яшардилар. Ҳар бир қаср-қўрғоннинг атрофи мудофаа
девори билан ўралган бўлиб, ўртасида кўшки бўлган.
Кейинги даврларда қишлоқ аҳолиси, асосан, деҳқончилик, чорвачилик
ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида банд бўлган аҳоли
манзилгоҳлари тушунилади. Қишлоқлар. фақат аҳолисининг машғулоти
билан эмас, балки ижтимоий-иқгисодий, маданий, табиий географик ва
турмуш тарзи билан ҳам шаҳардан фарқ қилади.
Ўрта асрларга келиб қишлоқлар маъмурий-ҳудудий тузилишидаги энг
қуйи бўғин бўлди. Қишлоқларнинг ижтимоий-иктисодий хусусияти аҳолини
ердан қай даражада фойдаланиши, жойнинг табиий-географик шарт-
шароитлари билан боғлиқ. Шу боис қишлоқлар тарихан катта-кичик бўлган,
турap жойлар ҳам шунга қараб жойлашган. Текис, серсув ва тупроғи
серунум, умуман, табиий шароити қулай жойларда йирик қишлоқлар
жойлашиб, аҳоли анча гавжум яшаган, асосан, деҳқончилик, боғдорчилик
билан шуғулланган. Текис, лекин суви кам бўлган жойларда (чўл ва
даштларда) аҳоли кўпроқ чорвачилик билан машғул бўлган. Бундай
жойларда қишлоқлар кичик, бир-биридан анча узоқда, асосан, қудуқлар
ёнида жойлашган. Тоғли ҳудудларда қишлоқлар кўпроқ сой, булоқлар
бўйида таркиб топган.
Темурийлар даврида ҳозирги Ўрта Осиё ҳудудида қишлоқларни
ободонлаштиришга, ариқ ва каналлар қазиб, боғ-роғлар барпо қилишга
аҳамият берилган. Европа мамлакатларида саноат, изчил ривожланиши
қишлоқ ҳаётига ҳам кучли таъсир кўрсатди. Қишлоқлар 20-асрнинг 2-ярмида
анча ривожланди. Қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзи яхшиланди.
Қишлоқлардаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди.
Сўнгги даврда қишлоқлар камайиб, шаҳарлар салмоғи ортиб борди. Ҳозирда
қишлоқ аҳолиси жаҳон аҳолисининг қарийб 53%ни ташкил этади.
191
Муҳим археология ёдгорликларидан бири бу шаҳарлар ҳисобланади.
Шаҳарлар ибтидоий жамоа давридан синфий жамиятга ўтишда
ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ деҳқончиликдан ажралиб чиқиш даврида
пайдо бўлган. Ҳунарманд ва савдогарлар муқим истиқомат қила бошлаган
жойлар гавжумлашиб, шаҳарларга айлана бошлаган. Дастлабки шаҳарлар
мил. ав. 5-3- минг йилликларда Шарқда — Месопотамия, Марказий Осиё
регионида ҳамда Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда вужудга
келган. Бу ерларда мавжуд қулдорлик давлатларининг пойтахт шаҳарлари
энг тараққий қилган даврда ҳар бирида тахминан 100 мингларча аҳоли
яшаган. Юнонистонда давлат тузуми аристократик ёки демократик рес-
публика бўлган шаҳар-давлатлар (полис) айниқса ривожланган. Шарқ
мамлакатларида ҳарбий истеҳкомлар асосида шаҳарлар сони орта борди. 13-
асрда мўғул истилочиларининг босқинчилиги натижасида Ўрта Осиё,
Закавказье ва бошқа жойлардаги кўп шаҳарлар вайрон этилди. Темурийлар
даврида эса Мовароуннаҳр ва Хуросонда бир қанча шаҳарлар, хусусан,
Самарканд, Бухоро ва Ҳирот равнақ топди. Европа мамлакатларида шаҳарлар
Шарқ мамлакатларига нисбатан кечроқ пайдо бўлди. Шаҳарларда саноат
изчил марказлашиб, шаҳар аҳолиси жадал ўса бошлади, ривожланган
мамлакатларда шаҳар аҳолиси салмоғи бутун мамлакат аҳолисининг 70—
80% ни ташкил этди.
Археологик манбаларга кўра Ўрта Осиёда илк шаҳарларнинг пайдо
бўлиши бронза даврининг ўрталариша тўғри келади. (Жарқўтон ёдгорлиги).
Илк темир даври шаҳарлари икки қисмли - арк ва шаҳристон. Антик ва ўрта
асрлар даври шаҳарлари эса уч қисмли - арк, шаҳристон, робот.
Ўзбекистон ҳудудида шаҳарлар асосан икки қисмдан иборат бўлган.
Биринчи қисм шаҳристон бўлса, иккинчиси аркдир. Ўзбек тилида шаҳар
сўзнинг шаклланиши қуйидагича: шаҳристон сўзининг бош бўғини (шаҳ) ва
арк сўзининг бош ҳарфларидан (ар) ташкил топган.
192
Ибодатхона — диндорларнинг худога муайян тартибда сиғинадиган
жойи, диний расм-русум ва маросимлар ўтказиладиган бино, иншоотлар
мажмуаси. Ибодатхонанинг қурилиш услуби ва меъморий безаги диний
мавзулар билан боғлиқ: мас, христианлик ибодатхоналари черков, собор,
монасшир ва бошыалар, католикларда костёл, капелла ва бошқалар, буддизм
ибодатхоналари тэра, пагода, зиккурат, дагоба, ступа ва бошқалар.,
яҳудийларда синагога, мусулмонларда масжид кабилардир.
Ибодатхоналар кадимдан йирик жамоат бинолари ҳисобланган. Қадимги
Миср эҳром (пирамида)лари, Оссурия ва Бобилда зиккуратлар, Ҳиндистон,
Хитой, Японияда ступалар, Қадимги Римда ҳайкалтарошлик ва рассомлик
асарлари билан безатилган хашаматли ибодатхоналар қурилган. Кейинчалик
Европада базилика, роман, готика, барокко, классицизм, конструктивизм
услубида қурилган гумбазли ибодатхоналар кенг тарқалган.
Ўзбекистан ҳудудида турли даврларда Будда ибодатхоналари
(Қоратепа, Фаёзтепа), масжидлар, черков, костел, монастирлар барпо
этилган. Ибодатхоналарнинг тараққиёт тарихи диний талаблардан ташқари,
турли халкларда меъморий тараққиётнинг умумий йўналиши билан ҳам
белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |