Университети


 ЙЎЛЛАР ВА БОШҚА ТУРДАДАГИ АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАР



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

5. ЙЎЛЛАР ВА БОШҚА ТУРДАДАГИ АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАР
Йўллар.
Лазурит йўли. Шоҳ йўли. Буюк ипак йўли. Буюк ипак йўли 
тармоқлари. Йўл бўйи иншоотлари (Кузатув иншоотлари, сардобалар, 
карвонсаройлар, солиқхоналар, чегара постлари, табиблар хоналари, 
отхоналар, ошхоналар, олов орқали алоқа воситалари, кўприклар).
Карвонсарой — карвонлар тўхтаб, тунаб ўтадиган работ, сарой. Яқин 
Шарқ, Ўрта Осиё, Закавказье шаҳарлари савдо йўлида барпо этилган. 
Карвонсаройлар, одатда, ўртада катта ҳовли, атрофи бир-икки қаватли 
ҳужралар билан ўралган, минорали қалъабанд истеҳком шаклида бўлиб, 
савдо манзилларида ва шаҳардаги бозор (тим, тоқ)лар қаторига қурилган. 9—
18-асрларда шаҳарларнинг ўсиши ва карвон савдосининг кучайиши 
натижасида карвонсаройлар кўплаб бунёд этилган. Араб сайёҳлари Истаҳрий 
ва ибн Хавқалларнинг маълумотига кўра, 10-асрда савдо маркази 
ҳисобланган Мовароуннаҳрда 10 мингдан ортиқ карвонсаройлар бўлган (яна 
қ. Работа Малик, Доя хотин карвонсаройи харобалари, Оллақулихон 
карвонсаройи ва тими). Темир йўл ва боўқа замонавий транспорт 
ривожланиши натижасида карвонсаройлар ўз аҳамиятини йўқотган. 
Сардоба (форс-тожикча «сард» - совуқ ва «об» - сув) — сув танқис 
ҳудудларда уни тўплаш ва саклаш учун махсус қурилган гумбазли ҳовуз. 
Ўрта Осиё ва Шарқдаги бошқа мамлакатларда қурилган. Сардобанинг девори 
цилиндр шаклида, диам. 12-13 м, чуқ, 10-15 м, ҳовуз юзаси ер сатҳи билан 
бир текис бўлган. Сардоба гумбази сифатли пишиқ ғишт ва ганчдан 
ишланган, тепаси туйнукли, атрофларида ҳовузга сув тушадиган тешиклар 
қилинган. Кириш учун сардобага эшик ҳам ўрнатилган, унинг олди сувни 
тоза сақлаш мақсадида девор билан ўралган. Сардоба ёнига молларни 


198 
суғорадиган охур килиниб, унга ҳовуздан махсус тарнов орқали сув 
оқизилган. Баъзи сардобаларда уларни назорат ва тозалаб турувчи мироблар 
учун хоналар ҳам бўлган. 
Сардобалар географик жойлашуви, жойнинг табиати, рельефига кўра, 
бир неча хил (қор-ёмғир сувлари, анҳор-ариқ сувлари, ер ости сувлари 
(коризлардан) йиғиладиган сардобалар) бўлган. Тарихий маълумотларга 
қараганда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлган. Улардан 29 таси Қарши 
чўлида, 3 таси Мирзачўлда, 3 таси Тошкент билан Фарғона ўртасидаги 
қадимги савдо йўлида, 1 таси Кармана яқинида - Чўли Маликда қурилган. 19-
аср охиригача ишлатилган сардобалардан бири ҳоз. Туркманистондаги 
Сандикли чўлида 17-аср ўрталарида Керки ва Қарши шаҳарларини боғловчи 
карвон йўлида қурилган, ҳовузининг диам. 17 м бўлган Санги сувлоқ 
сардобасидир. Сардобалар кадимда дашт ва чўлларда чорвани ва савдо 
карвонларини сув билан таъминлашда муҳим ўринда тутган. Ҳозир сакланиб 
қолган сардобалар тарихий-этнографик аҳамиятга эга. 
Ҳаммом — чўмилиш, ювиниш ва покланиш учун курилган махсус 
бино. Шарқ мамлакатларида ўзига хос меъморий ҳаммомлар қадимдан 
маълум. Ёзма манбалар, археология маълумотлари 10-12-асрларда Ўрта Осиё 
(Бухоро, Тароз, Нисо ва бошқа шахарлар)да ҳаммомлар иссиқликни сақлаш 
мақсадида ерни чуқур қазиб, деярли ер остида, ярим ер тўла тарзида 
қурилганини кўрсатади. Бухорода 16-асрда қурилган Мисгарон, Саррофон 
ҳаммомлари сақланган. Архитектураси бир-бирига жуда ўхшаш бўлган бу 
ҳаммомларнинг ечиниш хонаси, чой ичиб ҳордиқ чиқариладиган катта (ёғоч 
устунли) хона, ўртада асосий уқалаш хонаси, унинг атрофида ювиниладиган 
хоналар бўлиб, улар катта ва кичик гумбазлар билан ёпилган. Ғишт, тош 
териб ишланган ҳовузак (бак) ларда иссиқ ва қайноқ сувлар, хоналар остидан 
қайноқ ҳаво билан иситилган. Хоналардан хоналарга ўтилган (хоналар 
ичкарига томон тобора исий борган). Оқава сувлар учун ариқчалар қазилган, 
хушбўй моддалар ва кул сув (ишқорли сув) учун мўлжалланган ҳовузчалар 


199 
сирти сувга чидамли махсус қоришмалар («қир») билан қопланган. Деворлар 
ганч билан сувалган, сирли сопол парчинлар билан безатилган. Шаҳрисабз, 
Қарши, Хива (Анушон ҳаммоми) каби шаҳарларда қадимги меъморий 
ҳаммомлар сақланган. Туркияда 15-17-асрларда қурилган улуғвор ҳаммомлар 
сақланган. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва эркаклар учун икки қисмдан 
иборат симметрик қилиб қурилган. Боязид ҳаммоми (1501), меъмор Хўжа 
Синон лойиҳаси билан қурилган Чиннили (1545), Хасеки (1556) ҳаммомлари 
муҳим жамоат бинолари қаторида серҳашамлиги билан диққатни тортади. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish