Университети кимё – технология факультети



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ДУНЁ ИНСОНИ 
Ҳар бир юртнинг улуғ инсонлари бўлади, Қуанишбай Ўтениязов 
Қорақалпоқ элининг шундай инсонларидан бири десак хеч адашмаймиз. 
Оддий колхозчи оиласида туғилиб таниқли олим, илм ва билимларнинг 
йирик ташкилотчиси, қолаверса давлат арбоби даражасигача кўтарилиш учун 
ҳар бир инсондан туғма талант, билим ва илмга чанқоқлик ва беқиёс 
меҳнатсеварлик талаб қилинади. Қуанишбай ака нафақат Қорақалпоқ 
элининг, балки собиқ Иттифоқнинг йирик намоёндаларидан бири бўлган. 
Унинг ҳаёт йўли ҳар бир олим учун намуна бўла олади. 
Қуанишбай Утениязов Қарақалпоқ давлат педагогик иститути, 
Тошкент давлат университети ва Москва давлат университетларида тахсил 
олган. 1968-1971 йилларда МДУ органик кимё кафедрасининг аспиранти 
бўлиб, 1973 йилда кимё фанлари номзоди илмий даражасига сазовор бўлган. 
Кейинчалик Қорақалпоқ давлат педагогик институти ва Нукус давлат 
университетида педагогик фаолиятини давом эттирган. 1982-1986 йилларда 
НДУ органик кимё кафедрасининг мудири бўлиб, 1986-1987 йилларда химия-
биология факультетининг декани, 1987-1988 йилларда НДУ нинг ўқув 
ишлари бўйича проректори, 1988-1989 йилларда ректори лавозимларида 
фаолият кўрсатган. 1989-2005 йилларда Бердах номидаги ҚҚДУ нинг 
ректори бўлган. 1984 йилда доцентлик ва 1991 йилда профессорлик илмий 
унвонларига сазовор бўлган. 1991-1996 йилларда Қуанишбай ака устозимиз 
раҳбарлигида 
қатор 
шогирдлар 
Р.Т.Тлегенов, 
Б.Бектурсинов, 
М.К.Алланиязова ва Д.А.Терениязовалар номзодлик диссертацияларини 
ёқладилар. 1998 йилда устозга кимё фанлари доктори илмий даражаси 
берилган. 
Шундай масъулиятли лавозимларда ўз вазифасини сидқидилдан 
бажарар экан, Қуанишбай ака катта жамоатчилик ишларини ҳам бажариб 
келган ва қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган: “Билим” кўкрак 
нишони, “Хурмат белгиси” ордени, “Меҳнат ветерани” ва “Мустақиллик” 
кўкрак нишонлари, “Қорақалпоқ Республикасида хизмат кўрсатган фан 
арбоби”, “Олий ва ўрта махсус таълим фидоийси”, “Таълим хомийси” кўкрак 
нишони. Жамоатчилик ишларидан 1990-2010 йилларда Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқори Кенгашининг узлуксиз депутати бўлганлиги 
тахсинларга лойиқдир. Бундан ташқари, Қуанишбай ака қатор давлат 
ташрифлари билан кўп мамлакатларда бўлган. 1992 йилнинг апрель ойида 
биринчи президентимиз И.А.Каримов бошчилигидаги делегация билан 


19
Саудия Арабистонида муборак хаж сафарида бўлиб, хожилик амалларини 
бажариб келганлигини алоҳида таъкидлашимиз зарур.
ЎзМУ билан НДУ ва ҚҚДУ лари ўртасида ўқув ва илмий жараёнларда 
жуда ҳам яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишида ҳам Утениязов 
Қуанишбай устозимизнинг хизматлари катта. Кимё факультетининг “Табиий 
бирикмалар кимёси”, “Физикавий кимё” ва “Коллоид кимё” кафедралари 
билан ҳамкорликда қатор илмий мақолалар ҳамда номзодлик ва докторлик 
диссертациялари бажарилган. Юқорида келтирилган ҳимоялардан ташқари 
Шарипова Айше ва Джумамуратова Мапруза номзодлик диссертацияларини 
муваффақиятли ёқлаганлар. 
Қуанишбай ака кимё факультетининг профессор-ўқитувчиларидан 
Тиллаев Р.С., Аслонов Х.А., Сирлибаев Т.С., Ауелбеков С.А. ва бошқалар 
билан қалин дўстона алоқаларда бўлган. Факультетга ташриф буюрганларида 
кўп маротаба суҳбатларида бўлиб, қимматли насиҳатларини ёдда сақлаб 
қолганмиз ва илмий алоқаларни янада ривожлантириш зарурлиги ҳақидаги 
насиҳатларини амалга оширишга доимо ҳаракат қилиб келмоқдамиз. 
Шогирдлари Рустем Тлегенов билан ҳам яқин дўстона алоқаларда бўлганмиз, 
уларнинг сиймоси доимо ёдимизда бўлади.
Хозирги кунларда Нукус давлат университети профессор-ўқитувчилари 
(Шарипова А., Джумамуратова М., Сидрасулиева Г.) ва ЎзР ФА филиали 
бўлган Қорақалпоқ ИТИ илмий ходимлари (Абдукамалова А.) билан 
ҳамкорликда мақолалар чоп этилмоқда, давлат грантлари танловида 
қатнашиш учун лойиҳалар тайёрланмоқда, PhD ва DSc диссертациялари 
бажарилмоқда. Келгусида бу алоқаларни янада ривожлантириш бўйича 
режаларимиз бор.

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish