ИККИЛАМЧИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
a
Сапашов И.Я.,
a
Фозилов С.Ф.,
b
Артықбаева Б.Р.,
a
Раҳматова М.Р.
a
Бухоро муҳандислик технология институти
b
Қорақалпоқ давлат университети.
Бугунги кунда полимер маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва улардан
фойдаланиш жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бундай
материаллардан
бири
полипропилен
ҳисобланади.
Полипропилен
материалларига жаҳон миқиёсида йиллик талаб таҳминан 62 миллион
тоннани ташкил қилади ва бу талаб 2024 йилларга бориб 75 млн тоннани
ташкил
этилиши
боҳоланмоқда.
Полипропиленнинг
асосий
фойдаланувчилари қадоқлаш соноати бўлиб, у маҳсулотнинг 34 % ни
истеъмол қилади, ундан кейин тўқимачилик ва толалар 18 %,
автомобилсозликда эса 12 % ни ташкил қилади. Бундан ташқари қурлишда
9%, электротехника 7 %, уй рузғор буйумлари 6 %, соғлиқни сақлаш
фармацевтика билан бирга 4%, қишлоқ хўжалиги ҳам 4 % эгаллайди. Қолган
6 % полипропиленни дунё истеъмол қиладиган бошқа тормоқлар эгаллайди.
[1]
Республикамизда полипропилен гранулаларини ишлаб чиқариш 2015
йил охирларига тўғри келиб, Устюрт газ кимё мажмуаси томонидан амалга
оширилди. Устюрт газ кимё мажмуасининг полипропилен ишлаб чиқариш
бўлимининг иккиламчи маҳсулоти ҳисобланган полипропилен майда кукуни
устида изланишлар олиб боришда унинг самарали фойдаланиш усуллари
ўрганиш зарурлигини кўрсатади.
356
Пропиленни полимерланиши суспензияда, эмулсияда, эритмада,
массада ва газ фазасида амалга оширилиши мумкин. Эритмада полимерлаш
жараёни, суспензиядагига қараганда юқорироқ ҳарорат ва босимда
ўтказилади. Газ фазада полимерланганда полипропиленни изотактиклик
даражаси, полимерланиш тезлиги суюқ фазадагига нисбатан пастроқ бўлади.
Суюқ фазада атактик полипропилен миқдори 10% дан ортмайди, газ фазада
эса бу катталик 25% ни ташкил этади.
Полимер маҳсулулотларини қайта ишлашнинг технологик усулини
танлашни белгилайдиган асосий мезонлардан бири бу ертитманинг
оқиувчанлик тезлиги ҳисобланади. Полимер материалларини қайта ишлаш
усулининг еритманинг оқувчанлик тезлигига боғлиқлиги қўйдагича (1
жадвал): [2]
1-жадвал
Еритманинг оқувчанлик тезлиги, г/10 мин Қайта ишлаш усули
0,03
исканжалаш
0,30-3,00
экструзия
5,00-20,00
босим остидаги қўймалар
15,00-30,00
тола ишлаб чиқариш
Устюрт газ кимё мажмуасида полипропилен ишлаб чиқариш бўлиминг
иккиламчи маҳсулоти ҳисобланган полипропилен кукунининг хеч кандай
қўшимчаларсиз тавсифи қўйдагича (2-жадвал):
2-жадвал
1
Ксилолда еривчанлиги
9,7%
2
Оқувчанлик тезлиги
20,1 гр/10 мин
3
Учувчан моддалар
0,09 %
Бундай хоссаларидан келиб чиқиб иккиламчи маҳсулотларни
фойдаланишнинг асосий йўналишларини танлаш имконини беради.
Адабиётлар:
1.
Polypropylene Production Capacity, Market and Price: сайт. – URL:
https://www.plasticsinsight.com/resin-intelligence/resin-prices/polypropylene
2.
Ивановский С. К., Бахаева А. Н., Жерякова К. В., Ишкуватова А.
Р. К вопросу переработки полимерных композиционных материалов. Успехи
современного естествознания. 2014, №12, С. 592–595.
357
Do'stlaringiz bilan baham: |