Университетда катта ўқитувчи, доцент, профессор лавозимларини жорий этиш тартиби ва даъвогар-педагогларни (академик, илмий) лавозимларга ўтказиш тўғрисида



Download 30,06 Kb.
bet2/4
Sana13.06.2022
Hajmi30,06 Kb.
#661296
1   2   3   4
Bog'liq
1 сон Кенгаш қарори турли масалалар А Исламов

Университет кенгашининг
2021 йил 31 августдаги
1-сонли қарорига _____-илова



Университет профессори” лавозимини бериш тартиби
Университетда профессор лавозими берилиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • Университетда камида уч йил узлуксиз меҳнат стажига эга бўлиши, шунингдек, камида бир ўқув йили давомида университет штатида кафедра мудири, (департамент бошлиғи) лавозимида ишлаган ёки ушбу лавозимлардан бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган ректор (директор, бошлиқ), проректор (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиб, таълим муассасасининг академик (ўқув)-ташкилий тузилмаси (факультет, департамент) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли фаолият олиб борган;

  • Фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган;

  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича университетнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ташкил этган;

  • Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирокини таъминлаган, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш, аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича самарали механизмларни қўллаган;

  • Таълим йўналишлари кесимида Давлат малака талабларини тайёрлаш, кафедра фанлари бўйича ўқув дастурлари (силлабуслар)ни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш;

  • Халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган;

  • Республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган;

  • Билим соҳаси бўйича турли номинацияларда ўрин эгаллаган, «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган;

  • Илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган ёки 5 нафар магистратура ёки 10 нафар бакалавриатура таълим йўналишининг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган;

  • Давлат илмий техник дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларда иштирок этган;

  • Sсopus ва Web of Sсience базаси таркибида бўлган журналларда камида 3 та мақола чоп эттирган;

  • Педагогик амалиётда фойдаланилаётган 1 та дарслик (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) ёки университет ўқув режаларига мос келадиган 2 та ўқув қўлланма, 1 та монография чоп эттирган бўлишлиги талаб этилади.



Университет доценти” лавозимини бериш тартиби
Ўқитувчиларга университет доценти лавозими берилиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • Университетда камида уч йил узлуксиз меҳнат стажига эга бўлишган;

  • Фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган;

  • Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича университетнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ташкил этган;

  • Талабаларнинг битирув лойиҳаларига раҳбарлик қилиш;

  • Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурлари (силлабуслар)ни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этган, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаган;

  • Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаган, шунингдек, университет ректорининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар берган;

  • Иқтидорли талабаларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаган, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштирган, аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича самарали натижаларга эришган;

  • Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, Sсopus ва Web of Sсience базаси таркибида бўлган журналларда илмий мақолалар чоп эттирган (камида учта);

  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаган, талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилган.

  • Педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам берган;

  • Масофали таълим тизимини ривожлантириш, хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ёритиб бораётган;

  • Рақобатбардош ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиққан;

  • Илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларидаги хўжалик юритувчи субъектлар билан алоқа ўрнатган, пуллик таълим хизматларини йўлга қўйган;

  • Хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиришга самарали ҳисса қўшган бўлишлиги талаб этилади.


Университет катта ўқитувчиси” лавозимини бериш тартиби

  • Ўқитувчиларга университет катта ўқитувчиси лавозими берилиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • Университетда камида икки йил узлуксиз меҳнат стажига эга бўлган;

  • Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажараётган, меҳнат ва ижро интизоми бўйича намуна бўлаётган;

  • Университет нашр режасига мувофиқ дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни нашрга тайёрлаган;

  • Университет ректорининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётларга тақриз берган;

  • Иқтидорли талабалар билан ишлаётган, уларни олимпиада ва танловларда иштирок этишга тайёрлаётган, аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил таълимни ташкил этишнинг самарали усулини қўллаётган;

  • Тасдиқланган режага мувофиқ олиб борилган илмий тадқиқот ишларини натижалари бўйича хорижий журналда илмий мақолаларни чоп эттирган (камида учта);

  • Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига ҳисса қўшган, талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилган;

  • Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этишда намуна бўлаётган;

  • Педагогик фаолиятни такомиллаштириш, педагогик маҳоратини ошириш орқали ўқув машғулотлари самарадорлигини таъминлаган;

  • Замонавий ўқув техника воситалари, якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан самарали фойдаланаётган;

  • Лавозим (вазифа) йўриқномасига риоя қилган ва жамоатчилик ишларида шахсий намуна кўрсатган бўлишлиги талаб этилади.




Download 30,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish