I-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Кўчмас мулкни баҳолашнинг асосий тамойиллари, кўчмас мулкни баҳолаш услубиятининг ўрганилганлик даражаси, мавжуд ёндашувлар ва уларни амалиётда тадбиқ этилиши масаларни ўрганиш натижасида ушбу боб бўйича қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин:
-баҳолаш тамойиллари бозорда кўчмас мулк ҳолати таҳлил қилинадиган нуқтаи назарларни шакллантиради ва белгилайди. Маълумки, баҳолаш соҳаси айнан бизнинг Республикамизда ёш ривожланаётган соҳалардан саналади. Шуни эътиборга олган ҳолда, айтиш жоизки баҳолаш жараёнида қўлланилаётган таърифлар, тавсифлар ва атамаларнинг якдил умумэътироф этилган, тўғрироғи бир мъеёрга солинган ҳоллари мавжуд эмас. Бу каби ҳолат нафақат бизнинг республикамизда балки қўшни мамлакатларда ҳам хукм сурмоқда. Шу сабабли, ҳар бир баҳоловчи ўз амалий (баҳолаш соҳасида) тажрибаси ва касбий кўникмасидан келиб чиққан ҳолда таърифлаши мумкин;
-Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ва кўчмас мулкни баҳолашнинг илмий назарий асослари, уни баҳолашнинг турли хил ёндашувлар усуллари б ир катор тадқиқотчи олимлар томонидани илмий изланишлари олиб борилган. Бу борадаги илмий ишларни амалиётга кенг жорий этиш бўйича изланишлар олиб бориш керак;
- юқорида номлари зикр қилинган муаллифларнинг баҳолаш соҳасидаги илмий қўлланмалари ва олиб борган тадқиқотлари асосан соҳанинг назарий жиҳатлари ҳамда кўчмас мулк объектларини баҳолаш ва ҳисоботларни расмийлаштириш талабларнини асослаб беришга қартилган. Лекин, бу асарда қишлоқ жойларда баҳолаш жараёни ҳакида маълумотлар етарли эмаслиги;
- объектларини баҳолашда охирги натижаларни келиш муаммосининг кўпгина масалалари ҳали чуқур ўрганилмаган бўлиб, ўз ечимини кутмоқда.
II-БОБ. ТУРАР ЖОЙ КЎЧМАС МУЛКНИ БАҲОЛАШНИНГ АСОСИЙ ЁНДАШУВЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ
2.1. Турар жой биносининг қисқача тавсифи
Диссертация ишида назарий жиҳатдан тадқиқ этилган материалларни бевоста амалиётга қўллаш ва амалий жиҳатдан асослаб бериш мақсадида ҳозирда баҳолаш соҳасида фаолият юритаётган “UNIVERSAL APPRAISERS GROUP” МЧЖ томонидан Бухоро вилояти, Вобкент туманида жойлашган турар-жой биносини баҳолаш юзасидан тайёрлаган ҳисобот танлаб олинди.
Айнан ушбу ҳисоботни, танлаб олинишида баҳоланаётган объектни Бухоро вилоятининг қишлоқ жойларида жойлашганлиги ҳамда объектнинг конструктив жиҳатдан мукаммал лойиҳалаштирилганлиги, уни МБМС – 10 талабларига, шунингдек, объект бўйича барча кадастр хужжатлари12 меъёрий талабларга жавоб бериши инобатга олинди.
Баҳоланаётган турар-жой биноси қишлоқ жойда жойлашишига қарамай шаҳар жойга яқинроқ ва ер унумдорлиги анча юқори, шунинг учун ҳам бу ердаги турар-жойларга бўлган талаб анча юқори. Турар-жойни қурилишига кетган харажати қишлоқ жойдалиги учун транспорт харажатлари анчаги қимматга тушганлиги табиий ҳолдир. Баҳолаш жараёнида турар-жой бинога бориб фото эфектлар асосида кўздан кечилиди. Уш бу бино икки кават шаклида яшаш мақсадида кўтарилган. Бинони пойдевори бетон ва монолит, лентосимон типда. Асосий деворлар пишиқ ғиштдан иборат. Ички пардозлаш ишлари қурилиши тагулланмаганлиги сабабли тугатилмаган. Баҳолаш жараёнида шуларни инобатга олган ҳолда ва баҳолашни қиёсий ёндашуви асосида, уш бу турар-жой биносига ўхшаш Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган турар-жой бинолари учтаси аналиг сифатида танлаб олинди ва тахлил қилинди. Кўпгина қишлоқ жойларда кадастр ишлари охирига етмаганлиги ёки баъзи сабаларга кўра кўпгини турар-жой биноларини кадастр хужжатларини йўқлиги баҳоловчиларга анча қийинчиликлар туғдиради. Баҳоловчи кадастр ҳужжатларсиз бирор бир объектни баҳолай олмайди. Биз баҳолаётган объектни кадастр ишлари яхшилиги сабабли унча қийинчиликларга дуч келинмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |