II БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР Юқорида қилинган ҳисоб китоблардан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, кўчмас мулк қиймати аниқлигига, бинога боғлиқ бўлмаган бир нечта факторлар таъсир этар экан.
Булар:
1. Бинони қайта тиклаш қийматини аниқлашда ишлатиладиган, қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари тўпламининг сифат даражаси.
2. Бино қурилиши тугалланмаганлиги сабабли уни қийматини аниқлашда анча муракаблашиши.
3. Аналог сифатида олинаётган объектлар қийматининг базаси мавжуд эмаслиги ва уларнинг интернет ва газета-журналларда чоп этиладиган эълонлар асосида олиниши.
4. Қиёсий тахлилдаги тузатишларнинг асосланмаганлиги ва у фақат баҳоловчининг ўзига боғлиқлиги.
5. Охирги натижаларни келишишнинг асосланмаганлиги ва у баҳоловчининг ишига соф дилдан ва виждонан ёндашувига боғлиқлиги.
III.БОБ. ҚИШЛОҚЛАРДА ТУРАР-ЖОЙЛАРНИ БАХОЛАШ АМАЛИЁТИНИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ 3.1.Қишлоқларда кўчмас мулк бозорини ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида қишлoқ аҳолисининг турмуш дaрaжaсини юксaлтиришгa, қишлoқлaримиз қиёфaсини тубдан ўзгaртиришгa, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ҳамда мукаммал коммуникация тизимларига эга бўлган ҳар томонлама шинам уй-жойлар барпо этишга, ижтимoий сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу эса ўз навбатида қишлоқларимизда кўчмас мулкка бўлган талабни янада ортишига, натижада кўчмас мулк бозорини изчил ривожланиши ва шаклланишинига туртки бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда асосли саволлар вужудга келади. Бу ҳам бўлса қишлоқларимизда умуман Республикамизда кўчмас мулк бозорининг ўзига ҳос ҳусусиятлари – спецификаси нимадан иборат ҳамда бу бозорнинг бошқа бозорлардан фарқли жиҳатлари нимада? Кўчмас мулк нарҳини шаклланишига туртки бўлувчи омиллар қайсилар? Ушбу саволларга жавоб излаш асносида масалани назарий жиҳатдан ўрганиб, таҳлилларга таянган ҳолда тадқиқ олиб бориш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат кўчмас мулк қўмитаси қошидаги Бизнес мактаби томонидан чоп этилган ўқув-услубий қўлланмада – кўчмас мулк бозорига қуйидагича таъриф берилган.