Умурзоқов, А. Тошбоев


Хўжаликда бошқариш усуллари ва тамойиллари



Download 0,6 Mb.
bet94/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Хўжаликда бошқариш усуллари ва тамойиллари


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бошқарув усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналари олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, юқори сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш учун уларга нисбатан кўриладиган чора-тадбирларни ва таъсирчан усулларнинг қўлланилишини билдиради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришда қўлланиладиган барча усуллар, бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра иқтисодий, маъмурий ва психологик усулларга бўлинади.

  1. Иқтисодий усуллар. Бошқаришнинг бу усули мутахассислар ва деҳқонлар моддий манфаатларига асосланган бўлиб, давлат, жамоа ва ҳар бир меҳнаткашнинг моддий манфаатдорлигини бир-бири билан узвий боғлайди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий усулларига таннарх, баҳо, фойда, рентабеллик, хўжалик ҳисоби, моддий рағбатлантириш фонди киради. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқаришда ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатлар миқдорини камайтириб, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва чет эл технологияларини амалиётга жорий этишдир.

  1. Ташкилий-маъмурий бошқарув усули яккабошчилик муносабатлари, интизом ва масъулиятга асосланади.

Ташкилий-маъмурий бошқарувига маҳсулот турларини режага асосан етиштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрларини ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва тез ҳал қилинадиган масалалар тўғрисидаги кўрсатмалар киради.

  1. Ижтимоий-психологик усулларга - хўжаликнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, иш жараёнларида соғлом ижтимоий-психологик муҳит яратишдир. Хўжалик ишловчилари томонидан меҳнат интизоми бўйича чиққан низолар бу усулнинг ҳолатига баҳо беради.

Низо раҳбар билан ишловчи ва бошқа ходимлар орасидаги келишмовчиликлардан келиб чиқади.
Бошқаришининг қуйидаги уч хил системаси мавжуд:

  1. Чизиқли бошқариш системасида ҳар бир ходим фақатгина битта бошлиққа бўйсунади.

  2. Функционал бошқариш системасида бошқариш функцияси 2-3 раҳбар ўртасида ихтисосига қараб тақсимланади. Бу системада бошқариш анча ихтисослашган бўлади.

  3. Мураккаб бошқариш системаси функционал ва чизиқли бошқариш системасининг йиғиндисидан ташкил топган. Ҳозир бу бошқариш системаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида устунроқ туради.

Қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги диспетчерлик хизмати, бу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига, унинг бўлимларига телефон, факс, радио, рация ва бошқа воситалар ёрдамида марказлаштирилган ҳолда оператив раҳбарлик қилишдир.
Бошқариш – қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, яъни ахборотни тўплаш, уни ишлаб чиқиш, таҳлил этиш, қабул қилинган қарорларни ижро этувчига етказиш ва бу қарорларнинг бажарилишини текшириш жараёнларини ўз ичига олади. Ҳукумат қарорларида ҳозирги шароитда режалаштириш системасини ва қишлоқ хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш учун иқтисодий-математик усулларни кенг қўллаш ва электрон ҳисоблаш техникаси, илғор алоқа техникасидан фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигида ширкат, фермер ва деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб, юридик шахс мақомига эга бўлади ва фаолиятини қонун ҳужжатларига ҳамда ўз низомига асосан бошқаради.
Уставига амал қилади, ўзининг мустақил балансига, банк муассасасида ўз ҳисоб варақларига, номи ёзилган думалоқ муҳр ва тамғасига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, шунингдек, ундан ташқарида ҳам қонун ҳужжатларига ва ўз уставига зид бўлмаган ҳар қандай битимларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкин.

    1. Download 0,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish