Мажбурийсуғурта давлат қонунлари ва тартибларида белгиланган ҳолда амалга оширилиб, давлат мажбурий суғуртаси давлат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Суғурта ташкилоти мажбурий суғурта қилинган объектларнинг устидан назорат олиб боради. Ихтиёрий суғуртатомонларнинг ўз ихтиёри билан амалда оширилади. Суғурталанувчи ва суғурталовчининг хақ-ҳуқуқлари суғурта шартномаларида кўрсатилиб,
амалга оширилади.
Суғурта шартномасини тузиш учун суғурталанувчи суғурталовчига белгиланган шаклда ёзма равишда ариза тақдим этади ёки суғурта шартномаси тузиш ниятида эканлиги ҳақида мумкин бўлган бошқа усулда маълум қилади.
Суғурта шартномасида суғурталанувчи ва унинг ҳуқуқий вориси, суғурталовчи, суғурта пули ҳамда суғурта бадалининг миқдорлари, шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади, суғурта ҳодисаси тавсифи берилади ва бошқа шартлар қайд этилади.
Экинлар ҳосили суғуртаси.1997 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мол-мулки ва экинлари бўйича ихтиёрий суғурта шартномалари тузиш орқали иш ташкил этилган.
Суғурта объекти қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили суғуртаси уларнинг музлаш, гармсел, дўл, сел, суғориш манбаларидаги сувсизлик ёки камсувлик сабабли, сув босиш, зараркунандалар, ёнғин натижасида нобуд бўлиш ёки зарарланиши ва кучли шамол ҳамда узоқ давом этган ёғингарчилик натижасида ётиб қолиш каби ҳодисалар юзасидан ўтказилади.
Суғурта шартномаси маҳсулот етиштирувчиларнинг ёзма аризасига асосан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзагросуғурта» ДАСК тасдиқлаган экиш тақвими муддатларидан кечиктирилмаган ҳолда тузилади. Компания томонидан Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларига ғалла ва пахта ҳосилини суғурталаш учун катта имконият берилган бўлиб, ғалла ҳосили бўйича 1 мартгача, пахта ҳосили бўйича 1 майгача шартнома тузилади. Шартнома экин униб чиққанидан сўнг тузилади ва унда қуйидаги маълумотлар илова қилиниши керак:
Мазкур ҳужжатлар бўлмаса шартнома кучга кирмайди.
Суғурта тўловларини ҳисоблаш учун қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг қиймати хўжаликнинг ҳисоб-китоби ва бошланғич ҳисобот ҳужжатлари бўйича мазкур йилда режалаштирилган 1 га экин майдонидан олинадиган ҳосилдорлик (охирги уч йил ичида олинган ўртача ҳосилдорликдан юқори эмас) маҳсулотни сотиш нархи ва экин майдонига асосан, ҳисобланади.
Агар мазкур йилда режалаштирилган ҳосилдорлик охирги уч йилдаги ўртача ҳосилдорликдан ортиқ бўлса, суғурта тўловлари ўртача уч йиллик ҳосилдорлик бўйича ҳисобланади.
Агар хўжалик охирги уч йил давомида экин экиб, уч йилдан биронтасида ҳам ҳосил олинмаган бўлса, шу экин тури суғурта қилинмайди.
Пахта, ғалла, шоли экинларига суғурта тўловини ҳисоблашда давлат томонидан тасдиқланган прейскурант баҳоси асос қилиб олинади.
Йил давомида фермер хўжалиги мулкининг таркиби ва қиймати ўзгарса ҳам суғурта тўловлари қайта ҳисобланмайди. Ҳар бир қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг қиймати алоҳида ҳисобланади.
Суғурта тўловларининг тариф ставка(миқдор)лари ҳар йили кўрилган зарарга асосланиб, қайта кўриб чиқилади.
Ҳисобланган суғурта тўлолари ҳисобга келиб тушгач, суғурталанувчига суғурта полиси (3-илова) ёзиб берилади. Суғурта полиси, суғурта ҳодисаси юз берганда, суғурта қопламаси тўлаш учун керак бўладиган асосий ҳужжатлардан биридир.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг зарарланиши ёки нобуд бўлиши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалик корхонаси, бу ҳақида суғурта бўлимига уч кун ичида хабар бериши шарт. Қишлоқ хўжалиги экинлари учун суғурта тўловларини ҳисоблашда қабул қилинган бир гектар ҳосилнинг қиймати билан ҳисобот йилида бир гектар майдонда етиштирилган ўртача ҳосилдорлик қиймати орасидаги фарқ хўжалик кўрган зарар ҳисобланади.
Суғурта шартномаси суғурталанувчининг суғуртага олинаётган мулкнинг рўйхати тўлиқ акс эттирилган аризаси асосида тузилади. Суғурта шартномаси тузлгандан сўнг, ушбу ариза шартномаларнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади. Суғурта шартномаси суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул келиб тушган кундан бошлаб кучга киради. Агар шартномада берилган кунгача суғурта бадали тўланмаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Суғурта шартномасининг амал қилиш муддати шартномада кўрсатилган кундан бир кун олдин якунланади.
Суғурта шартномаси ёзма равишда тузилади ва ёзма равишда тузилмаган шартнома ҳаққоний эмас, деб ҳисобланади. Суғурта тўловлари тушгандан сўнг суғурталанувчига суғурта полиси ёзиб берилади.
Суғурталанувчи суғурталовчига ёзма равишда ариза билан суғурта ҳодисаси рўй бергани тўғрисида, барча зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда (ёнғиндан ҳимоя қилиш бўлимининг, ички ишлаб чиқариш бўлимининг, гидрометеорология бошқармасининг маълумотномаси) мурожаат қилиши шарт.
Зарар миқдори ва суғурта ҳодисаси сабаблари суғурталовчи томонидан жойида кўриб чиқилиб, экспертиза ва ҳужжатлар асосида аниқланади.
Суғурта қопламаси барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб бўлгандан кейин беш банк куни мобайнида тўлаб берилади. Аниқланган суғурта қопламаси хўжаликдан 29 шаклдаги қишлоқ хўжалик статистик ҳисоботи олингач 60 %, қолган 40 % эса хўжаликнинг йиллик ҳисоботи тасдиқлангач, тўлаб берилади.
Фермер хўжалигида солиқ ва солиқ ставкаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539- сонли Қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларнинг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш механизмини белгилайди.
Ягона ер солиғи амалдаги барча умумдавлат солиқларида (алкоголли маҳсулотларга акциз солиғидан ташқари) ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган қуйидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига жорий этилади: