Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Халқ хўжалик иқтисодиётида фермер хўжаликларининг ўрни ва вазифалари



Download 2,49 Mb.
bet4/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

1.2. Халқ хўжалик иқтисодиётида фермер хўжаликларининг ўрни ва вазифалари


Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини ошириш, капитал қуриш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида таркибий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларга моддий-техника маблағларидан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратилиши ва фискаль ўзгаришларни мувофиқлаштирилиши ЯИМнинг ўсиш тенденциясини сақлашни таъминлайди. Иқтисодиётни янада ўсишида экспорт учун қулай бозор конъюктураси, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг рағбатлантирилиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни кўпайишига таъсири, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа секторларини барқарор ишлаши каби омиллар таъсир кўрсатди.
2005 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7 фоизни, инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этди, саноат ишлаб чиқариши 7,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 17,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,2 фоизга ўсди. Давлат бюджети кутилаётган 1 фоиз тақчиллик ўрнига ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилди. Эндиликда бизни ЯИМ ўртача йиллик ўсиш суръатининг 4-4,5 фоизда бўлиши қониқтирмайди. Шу боисдан келажакда, яъни 2010 йилга келиб, ЯИМ ўртача йиллик ўсиш суръати 6-8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 7-8 фоизга етказиш мўлжалланмоқда. 2010 йилгача ЯИМнинг таркиби ҳам ўзгариб, унинг даромадлар таркибидаги иш ҳақининг улуши ҳозирги 35 фоиздан 60-65 фоизга ўсиши оқибатида аҳоли турмуш даражасининг анча яхшиланиши кўзда тутилмоқда. Шу даврда саноат маҳсулотлари 2,3-2,5 қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эса 1,82 баробарга кўпаяди. Республика ЯИМнинг ўсиш динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган.
1.2.1-жадвал. Ўзбекистон Республикаси ЯИМнинг ўсиш динамикаси

Давр

ЯИМ

ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркиби, %

Мос даврларда жорий баҳоларда, млрд.сўм

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % (таққослама баҳоларда)

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Хизмат кўрсатиш соҳаси

Соф солиқлар

2000

3255,6

103,8

14,2

30,1

6,0

37,2

12,5

2001

4925,3

104,2

14,2

30,2

5,8

28,2

11,9

2002

7450,2

104,2

14,5

30,1

4,9

37,9

12,6

2003

9837,8

104,4

15,8

28,6

4,5

37,4

13,7

2004

12189,5

107,7

17,1

26,8

4,5

37,6

14,0

2005






















Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ЯИМнинг 7,7 %га ўсишида (2003 йилдаги 4,4 %), - саноатнинг улуши 0,9 % (0,4 %), қишлоқ хўжалиги – 2,9 % (1,8 %), қурилиш 0,2 % (0,2 %), хизматлар соҳаси – 2,7 % (1,7 %) ўсди. Бу Республика иқтисодиётининг барқарор ривожланишида аграр тармоқнинг ҳиссаси юқори бўлмоқда. Мазкур соҳада мулкчилик муносабатлари шаклланиб, энг устувор йўналишлардан фермер хўжаликлари бугунги кунда ўзини иқтисодий жиҳатдан оқлади. Ҳозирги кунда ҳукумат томонидан шу соҳани ривожлантиришга асосий эътибор берилиб, қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилиниб амалиётга кенг жорий этилмоқда.


1.2.2-жадвал. Фермер хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари






Ўлчов бирлиги

2003 й.

2004 й.

2005 й.

Фермер хўжаликлари сони

та

87552

103921

125668

Уларга бириктирилган ер майдони

минг га

2148,1

2935,4

3775,3

Фермер хўжаликларида иш билан банд бўлганлар сони

минг киши

603,0

765,3

954,2

Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши

%

14,8

20,4

24,5

- деҳқончилик

%

13,8

32,9

41,4

- чорвачилик

%

1,0

2,6

2,5

Фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши

%

140,1

141,2

131,7

- деҳқончилик

%

141,2

142,9

133,6

- чорвачилик

%

123,8

118,0

103,0

Битта фермерга тўғри келади

га

24,5

28,2

30,0

Республикамизда 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясига асосан 2007 йилга келиб фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларининг умумий қишлоқ хўжалиги ерларидаги салмоғи 17,5 фоиздан 63,3 фоизгача, суғориладиган майдонлардаги салмоғи 72,1 фоизгача етади. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улушини 25 фоизгача етказиш ёки фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳажмини уч йил ичида 2 баробарга кўпайтириш белгиланди. Фермер хўжаликларининг умумий сони 125,7 мингтага, уларга бириктирилган ер 3,8 млн.га етди. Фермер хўжаликларининг ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улуши 2003 йилда 14,8 %дан 2005 йилда 24,5 %га, жами экин майдонлари 36,9 %дан 57,7 %га ортди. Пахта етиштириш 37,9 %дан 51,7 %га, буғдой 35,8 %дан 66,3 %га орти. Экспертлар хулосасига кўра фермер хўжаликлари ширкат хўжаликларга қараганда пахта ва буғдойни етиштириш унумдорлиги юқори бўлди. Республика халқ хўжалиги иқтисодиётида фермер хўжаликларининг салмоғи ортиб бориши аввало фермерларнинг сонининг ортиб бориши, уларга бириктирилган ер майдонлари ва маҳсулот ҳажмининг ортиб боришидир. Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш ҳукумат томонидан қабул қилинаётган иқтисодий ислоҳотларни амалиётга кенг жорий қилиш орқали фермер фаолиятини янада ривожлантириш имконияти яратилади.





Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish