Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжаликларини коператив бошқаруви



Download 2,49 Mb.
bet85/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Фермер хўжаликларини коператив бошқаруви


Ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилган фермер хўжаликларини демократик бошқариш тизимини яратиш, фермер хўжалиги фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш ва истеъмол йўналишларида ўзаро ёрдам ьеришга қартилган “Фермерлар Концепцияси” Низомига асосан фермер хўжаликларини кооперациялаш жараёнини ташкил этишдан иборатдир.
Чизма-1. “Фермер хўжаликлари кооперацияси”нинг намунавий ташкилий тузилмаси

Кооперациянинг самарали фаолияти унинг таркибини ташкил этувчи ва ўзаро бир-бирига боғлиқ субъектларнинг муносабатларига боғлиқ. Бу субъектлар қуйидагилардан иборат:

  • кооперация аъзолари (фермер хўжаликлари ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ турли соҳада ишлаётган ташкилот ва корхоналар);

  • бошқаришнинг демократик тамойилларига асосан сайланадиган кооперация Кенгаши;

  • ижро гуруҳи (ёлланма мутахассислар).

Кооперацияга кирувчи фермерларнинг мустақиллиги дахлсиз бўлиб, улар тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан мустақил равишда шартнома тузадилар.
Кооперация Кенгаши фермерларнинг умумий мажлиси томонидан бир йил муддатга тузилади ва Кенгаш ҳайъати сайланади. Кенгаш ҳайъати кооперацияга кирган фермерлар сонига қараб 5-7 кишидан иборат бўлиши мумкин. кенгаш ва унинг раиси жамоатчилик асосида иш юритиб, унинг аъзоларидан бири бир йил муддатга Кенгаш раиси қилиб сайланади.
Кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:

  • ер, сув ва бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

  • фермерларга маҳсулот етиштиришда уларни ихтисослаштириш бўйича тавсиялар бериш;

  • экинлар навларини танлаш ва юқори ҳосилли қсимликлар уруғларини танлашда маслаҳат ва тавсиялар бериш;

  • агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишга кўмаклашиш;

  • сервис хизматидан фойдаланиш ва сервис хизмати баҳоларини белгилаш бўйича тавсия бериш;

  • тижорат банкларидан кредит олишга кўмаклашиш, кредит кооперативини ташкил қилиш;

  • маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш, фермерлар маблағларини бирлаштириш ҳисобига тайёрлов, қайта ишлаш.ю сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил қилиш;

  • фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

  • фермерларни ахборот маълумотлари билан таъминлаб туриш.

Кооперациянинг ташкилий асосларига – кооперация жараёнига кирувчи аъзоларнинг аризаси, кооперациянинг низоми, унинг бошқарув кенгаши ва органлари, ишлаб чиқариш тизимлари режа ва бухгалтерия бўлимларини ташкил этиш, технологик жараённи бошқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини моддий-техника ресурслари билан таъминлашни ташкил этиш ва бошқа ташкилий омиллар киради. Унинг иқтисодий асосларига – молиявий маблағлар, турли шартномалар, кооператив тўловлари, бадаллари, солиқ ва бошқа тўловлар, кредитлар, инвестиция шу каби иқтисодий омиллар киради.
Кенгаш олдига қўйилган вазифалар ижро аппарати орқали амалга оширилади.
Ижро гуруҳи Кенгаш томонидан танлов асосида олинган 4-5 ёлланма мутахассислардан иборат бўлиб, шартнома асосида фаолият юритади. Ижро гуруҳи мутахассисларининг маоши фермер хўжаликлари даромадидан ажратма ҳисобига тўланади.
Ижро гуруҳи мутахассислари кооператив Кенгашига ва фермерлар умумий йиғилишига ҳисобот берадилар. Ижро гуруҳи бош менежери туман ҳокимияти ва ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштирувчи ҳамда фермерлар ва сервис хизмати кўрсатувчи корхоналар билан муносабатларни фермерлар берган ваколат доирасида амалга оширади.
Хуллас, фермер хўжаликлари кооперацияси қишлоқ хўжалигининг қуйи бўғинида бошқарув тизимининг асосий ташкилий ва ҳуқуқий шакли ҳисобланиб, содда ва демократик тамойилларга асосланган бўлиб, унда барча кооператив аъзолари – фермерларни бошқарувда қатнашишини таъминлайди.
Бошқаришнинг бу демократик шаклини тўлақонли фаолият кўрсатиши ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни самарали фаолият юритиши учун кооперация муносабатларини ташкил қилиш ва ривожлантиришни давлат миқёсида иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Жумладан, республикамизда “Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида” махсус қонун қабул қилиниб, унда қишлоқ хўжалигидаги барча хўжалик юритувчи субъектларни ихтиёрийлик асосида кооперацияга аъзо бўлиб киришининг тартиби, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, кооперация кенгаши бошқарувчини ташкил этиш ва унинг ваколатлари доираси, пай бадалларини тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари, кооперациядан чиқиш ва унга аъзо бўлиш каби талабларнинг ҳуқуқий ечими ўз аксини топиши зарур. Бундан ташқари амалдаги солиққа тортиш тизимида кооперация фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган имтиёзлар кўзда тутилиши лозим.
Фермер хўжаликларининг фаолиятини ўзаро кооперация шаклида бошқариш ва мувофиқлштириб янада самарали ишлашларини таъминлашга қаратилган ушбу услуб чет элларда амалий тажрибалар натижасида асосланган ва дастлабки даврда фермер хўжаликларини оёққа туриши ва босқичма-босқич ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish