Мавзу: Сут эмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
Режа
1. Сут эмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
2. Сут эмизувчилар синфи систематикасида одамнинг тутган ўрни
Таянч иборалар:Дарранда тишли судралиб юрувчилар, кўпбуртма тишлилар,
уч буртма тишлилар
Маъруза матни
Сут эмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
Сут эмизувчилар устки тошкўмир ва перм даврларида пайдо бўлган
даррандасимон (Theromorpha) судралиб юрувчилардан келиб чиққан.
Даррандасимон судралиб юрувчилар қатор примитив белгиларга эга бўлган,
чунончи умуртқалари амфицел, бўйин ва бел умуртқаларининг қовурғалари
ҳаракатчан, бош мияси анча кичик бўлган. Шу билан бирга уларнинг
тишлари чуқурчаларда (альвеолларда) жойлашган бўлиб, курак, қозиқ ва
озиқ тишларга ажралган бўлган. Баъзиларида иккиламчи суяк танглай
бўлган, энгса бўртмаси эса икки - уч бўлимли бўлган, уларда пастки жағ мия
қутиси билан икки томонлама қўшилиш ҳосил қилган: бир томондан
қўшилиш ва квадрат суяклар орқали, иккинчи томондан тиш ва тангача
суяклар орқали қўшилган. Шу муносабат билан тиш суяги каттаради, квадрат
ва қўшилиш суяклари аксинча, кичкиналашади. Даррандасимон судралиб
юрувчилар ўз аждодлари ҳисобланган котилозаврлардан кам фарқ қилган ва
кўпгина амфибияларга хос белгиларини сақлаб қолган.
Перм ва триас даврлари давомида даррандасимон судралиб
юрувчилар бир қанча ўсимликхўр, йиртқич ва ҳаммахўрлар гуруҳларига
бўлинган, булар бўр даврига келиб қирилиб кетган. Нисбатан майда
гуруҳлари сақланиб қолган. Буларни сезув органлари кучли ривожланган ва
хулқ атвори мураккаблашган. Буларнинг ичида дарранда тишли
(Theriodontia) судралиб юрувчилар ажралиб чиққан. Бу гуруҳнинг ҳаммадан
таниқли вакилларидан Шимолий Двинадан топилган, узунлиги 3 м
келадиган, қозиқ тиши кучли тараққий этган катта йиртқич иностранцевия
(Inonstrancevia alexandri) билан Жанубий Африканинг триас қатламидан
топилган узунлиги 2 м келадиган циногната (Ctnognathus) ни (167-расм)
кўрсатиш мумкин.
Қопчиқли ва йўлдошли сут эмизувчиларни триас даврида яшаган
даррандасимон судралиб юрувчиларнинг уч бўртма тишли йиртқич
цинодонтлардан (168-расм) келиб чиққанлиги исботланган. Шу даврда
буларни иккиламчи суяк танглайи, гуруҳларга бўлинган тишлари
оѐқларининг сут эмизувчиларга ўхшаб жойлашганлиги, диафрагма ҳосил
бўлгани диққатга сазовор. Энг қадимги сут эмизувчилар-эритротерийлар
каламушдан кичиқроқ ҳайвонлар бўлган.
Триас даврининг устки қатламларида яшаган сут эмизувчилар икки
гуруҳга бўлинган. Булардан биринчи гуруҳи бирламчи даррандалар
(Protootheria) бўлиб, булар майда даррандалар бўлган ва озиқ тишлари уч
бўртмали бўлган (169-расм). Буларга учбўртма тишлилар (Tpiconodontia) деб
ном берилган. Уч бўртма тишли (Triconodontia) сут эмизувчилардан бўр
даврида йўқолиб кетган кўп бўртма тишлилар (Multituberculata) келиб
чиқади ва булардан кейин бир йўллилар пайдо бўлади. Уч бўртмалилар учта
асосий гуруҳларга (туркумга) бўлинади, буларнинг иккитаси (Triconodontia
ва Symmetridontia) бутунлай қирилиб кетган ѐн шохчалар бўлса, учинчиси –
яъни ҳақиқий уч бўртмалилар (Pantotheria) қопчиқлар билан йўлдошлиларни
пайдо қилган (170-расм). Қопчиқлилар бўр даврида пайдо бўлган. Уларнинг
энг қадимги қолдиқлари Шимолий Америкадан ва европадан топилган. Бу
ерларда улар учламчи даврда кенг тарқалган бўлган. Шу даврнинг
охирларига келиб
улар ўзига нисбатан анча юқори тараққий этган ҳайвонлар томонидан сиқиб
чиқарилган. Ҳозир улар фақат Австралия, Янги-Гвинея , Тасмания, Жанубий
Америка ва қисман Шимолий Америка ҳамда Сулавес оролида тарқалган.
Мезазой эрасининг охирига келганда, ер шарининг катта-катта
қисмлари ғоят зўр тоғлар ҳосил қилиш жараѐнига учраб иқлим шароити
кескин ѐмонлашиб қолганда сут эмизувчилар иссиқ қонли бўлиши, тирик
бола туғиши ва бош миясининг юксак тараққий этганлиги туфайли,
рептилияларга қараганда анча яхши аҳволда бўлган. Натижада
рептилияларнинг аксарияти, қисман муҳитнинг бевосита таъсирида, қисман
сут эмизувчилар ва қушлар билан ҳаѐт учун курашда енгилиб, қирилиб
кетган ва уларнинг ўрнига табиатда йўлдошлилар ҳукумрон бўлиб қолган.
Йўлдошлилар ҳам уч бўртмалилардан бўр даврининг бошида ажралиб
чиққан. Уларнинг примитив гуруҳи (ҳашоратхўрлар)га мансуб бўлган
вакиллари Муғулистонда устки бўр қатламларидан топилган. Эҳтимол,
йўлдошлиларнинг бошқа барча туркумлари шу ҳашоратхўрлардан келиб
чиққандир.
Сут эмизувчилар систематикаси қазилма гуруҳларини ҳам ҳисобга
олганда тубандагича кўринишга эга:
+ 1 – Altiоtheria – кенжа синфи
+ 1 Кўп бўртмалилар туркуми – Multituberculata
2 - Бирламчи даррандалар кенжа синфи - Prototheria
1 Бирйўллилар туркуми – Monotremata
+ 3 - Уч бўртмалилар кенжа синфи - Trituberculata
+ 1 Уч бўртма тишлилар туркуми – Triconodontia
+ 2 Симметрия бўртма тишлилар туркуми – Symmetrodontia
+ 3 Пантотериялар туркуми – Pantotheria
4 – Содда даррандалар кенжа синфи – Metatheria
1. Қопчиқлилар туркуми – Marsupialia
2. Юксак даррандалар кенжа синфи – Eutheria ѐки йўлдошлилар кенжа
синфи - Placentalia
Бу кенжа синфга ҳозирги 18 та туркум киради.
Саволлар
1. Сут эмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси ҳақида сўзлаб
Беринг.
2. Сут эмизувчилар систематикасида одамнинг ўрни қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |