Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Ажратиш ва кўпайиш органлари. Сут эмизувчилар асосий азотли 
алмашинув маҳсулоти сифатида амфибиялардаги сингари мочевина ажратиб 
чиқади. Сув ва туз алмашинуви асосан буйрак орқали амалга ошади ва буни 
гипофизнинг гармонлари бошқаради. Сийдик чиқариш ва бирламчи сийдик 
таркибидан буйрак каналчаларида сувни қайта сўрилишини гипофизнинг 
кейинги бўлими идора қилиб туради. Сув ва туз алмашинувида 
даррандаларда тери ва ундаги тер безлари ҳамда ичак найи иштирок этади. 
Сут эмизувчиларда ҳамма амниоталардаги сингари чаноқ буйрак-
метанефрос бўлади. Буларнинг буйраги ловиясимон шаклда бўлиб, умуртқа 
поғонасининг остида, бел қисмида жойлашади. Ҳар бир буйракдан биттадан 
сийдик йўллари чиқади. Сийдик йўли сийдик пуфагига очилади. Сийдик 
пуфаги, эркакларида қўшилув органи (penis) га, урғочиларида қин дарчасига 
(аnus) очилади. Буйракнинг ташқи юзаси кўпчилик даррандаларда силлиқ 
бўлади. Буйрак ташқи пўстлоқ қатламдан ва ички мия қатламларидан 
тузилган (163-расм). Пўстлоқ қатламида фильтрловчи аппарат – гломерулар 
жойлашган. Гломерулалар қон томирлари тугунчаларидан ва уларни ўраб 
олган бауман капсулаларидан ташкил топган. Бауман капсулаларидан 
чиқариш найи бошланади. Чиқариш найи тўрт бўлимга: биринчи тартибдаги 
бурама найча, Генле ҳалқаси, иккинчи тартибдаги бурама найча ва йиғувчи 
найчаларга бўлинади. Буларнинг ҳаммаси йиғилиб нефрон дейилади. 
Йиғувчи найчаларнинг тешиги буйрак жомига очилади. Буйрак жомидан 
сийдик йўли бошланади. 
Сут эмизувчиларда оқсил алмашинувининг охирги асосий маҳсулоти, аввал 
айтганимиздек, сийдик кислотаси эмас, балки мочевина (сийдик)дир. 
Қушларда сийдик кислота 63-80 % бўлса, мочевина 1-10 %, сут 
эмизувчиларда эса мочевина 68-91 %, сийдик кислота 0.1-8 % бўлади. 


Сут эмизувчиларнинг жинсий органлари бошқа амниотларга нисбатан 
анча мураккаб (164-расм). Уруғдони жуфт овал танача шаклида бўлади ва 
тана бўшлиғининг орқа томонида жойлашади (клоакалилар, хартумлилар, 
китсимонлар) баъзиларида фақат кўпайиш вақтида тана бўшлиғидан ѐрғоққа 
тушади (типратиканлар, товушқонлар), кўпчилигида эса бутун умр бўйи 
ѐрғоқда туради (жуфт туѐқлилар, йиртқичлар, кўршапалаклар, маймунлар). 
Уруғдонга мезонефроснинг қолдиғи бўлмиш уруғдон ортиғи вольф найи – 
уруғ йўлига очилади. Уруғ йўли жинсий органнинг асосида сийдик таносил 
найига очилади. Уруғ йўллари бу найга очилишдан олдин уруғ пуфакларини 
ҳосил қилади. Уруғ пуфагининг секрети уруғни ҳосил бўлишида иштирок 
этади. Жинсий органнинг асосида простата бези (glandula prostatica) ѐтади, 
унинг секрети уруғни суюлтиради. Жинсий орган (penis) да ғорли тана бўлиб, 
сийдик-таносил найини ўраб туради, бўшлиқ қон билан тўлганда жинсий 
орган таранг тортилади. Жинсий орган билан купер ва препуциал безлар ҳам 
боғлиқ. Купер безлари уруғнинг суюқ қисмини ишлаб чиқаришда иштирок 
этади. Препуциал безлар эса ҳидли суюқлик ишлаб чиқаради бу ҳид 
жинсларни учраши ва уларнинг жинсий қўзғалишини таъминлайди. 
Жуфт тухумдонлари ҳар доим тана бўшлиғида жойлашади ва овалсимон-
япалоқ шаклда бўлади. Тухумдоннинг ўлчами бошқа умуртқалиларнинг 
тухумдонидан кичик бўлади. Тухумдондан тухум йўллари чиқади ва булар 
мюллер найларига гомологдир. Тухум йўллари тана бўшлиғига тухумдонга 
яқин жойга воронка бўлиб очилади (165-расм). Тухум йўлининг устки 
букилма бўлими фаллопий найчаси пастки кенгайган қисми бачадон деб 
аталади. Чап ва ўнг бачадоннинг ҳар бири тоқ қинга (vagina) очилади. 
Қиннинг орқа учи даҳлизга, яъни сийдик таносил найига айланади, чунки 
унга сийдик пуфаги ҳам пастки томондан очилади. Ниҳяот, қин даҳлизи 
сийдик таносил тешиги билан ташқарига очилади, бунинг пастки четида 
кичкина ўсиқ – клитор бор, клитор сертешик тўқимадан ташкил топган 
бўлиб, эркакнинг жинсий органига мос келади. 
Тухум хужайралари-оогонийлар тухумдонда муртак эпителийдан 
ҳосил бўлади, булар ўсиб ооцитларга айланади. Ҳар бир ооцит фолликуляр 
хужайралар билан ўраб олинади, бу хужайралардан фақат сут эмизувчилар 
учун хос бўлган грааф пуфакчаси ҳосил бўлади (166-расм). Кейин грааф 
пуфакчаси тобора катталашади ва тухумдон деворига яқинлашади. Тухум 
батамом етилгач грааф пуфакчасининг пўсти ѐрилади ва фолликуляр 
хужайралар билан ўралган кичкина тухум хужайра тана бўшлиғига тушади, 
тухумдонда ҳосил бўлган яра битиб кетади ва сариқ танача деб аталадиган 
эндокрин безга айланади. Бордию, тухум хужайра кейинчалик уруғланмай 
қолса, сариқ танача тезда сўрилиб кетади. Агар тухум хужайра уруғланса, 
сариқ танача эмбрионнинг ривожланиш даври тамом бўлгунча сақланиб 
қолади. Биринчи ҳолдаги сариқ танача соҳта, иккинчи ҳолдаги сариқ танача 
чин сариқ танача деб аталади. Етилган тухум хужайрасининг тухумдондан 
ажралиб, тана бўшлиғига тушиш жараѐни даврий (вақти-вақти билан) бўлади 
ва овуляция деб аталади. Тана бўшлиғидан тухум хужайра фаллопий найига 
тушади ва уруғланади.Эмбрионнинг ривожланиш даврида бачадонда фақат 


сут эмизувчиларга хос бўлган бола ўрни, яъни йўлдош (placenta) ҳосил 
бўлади. Бу қопчиқлиларда ва асосан йўлдошлиларда яхши ривожланган. 
Аллонтоиснинг ташқи девори билан сероз қобиқнинг бир қисмини 
қўшилиши натижасида хорион ҳосил бўлади. Хорионнинг ташқи юзасида 
ворсинкалар (ўсиқлар) бачадон деворига ботиб киради ва ҳақиқий йўлдош 
ҳосил бўлади. Бу ерда эмбрион қон томирлари билан туташади. Бу ҳол 
эмбрионнинг она қони ҳисобидан овқатланишини таъминлайди. Йўлдошнинг 
ҳосил бўлишига эмбрион имплантацияси дейилади. Йўлдош уч хил бўлади: 
1) диффузли йўлдош, бунда ворсинкалар хорионда бир текис жойлашади 
(китсимонлар, туѐқлилар, чала маймунлар); 2) бўлакчали йўлдош, бунда 
ворсинкалар хорионда алоҳида гуруҳларга йиғилади (кавш қайтарувчилар); 
3) дискоидал йўлдош – ворсинкалар бир жойда тўпланиб, диск ҳосил қилади 
(кемирувчилар, маймунлар). Йўлдошнинг эмбрион қисми (хорион) ва оналик 
(бачадоннинг ички шилимшиқ пардаси) қисмлари орасидаги алоқа даражаси 
бир хил эмас. Шу сабабли тушадиган ва тушмайдиган йўлдошлар фарқ 
қилинади. Биринчи ҳолатда бола йўлдоши (хорион) ва бола ташқарига 
чиқарилади, буни натижасида қон оқади. Дискоидал йўлдошларнинг 
кўпчилиги тушадиган йўлдошлар типига киради. Тушмайдиган йўлдошда 
хорион ворсинкалари бачадон пардаси билан бўш бириккан бўлиб, туғиш 
вақтида пардасидан чиқиб кетади. Диффуз ва бўлакчали йўлдошлар 
тушмайдиган йўлдошлар типига киради. 
Саволлар 
1. Сут эмизувчиларнинг тери коплағичлари ва улар қандай тузилган? 
2. Скелетининг характерли хусусиятлари қандай? 
3. Нерв системаси ва сезги аъзоларининг юқори тузилган белгилари 
4. Овқат ҳазм қилиш органларини тушунтириб Беринг 
5. Нафас олиш ва қон айланиш тизимларида қандай ўзгаришлар бор? 
Маъруза 21 (2 соат) 
Мавзу: Сут эмизувчиларнинг экологияси ва иқтисодий аҳамияти
Режа 
1. Яшаш шароити ва тарқалиши 
2. Сутка ва мавсумий цикллиги 
3. Миграция 
4. Сут эмизувчиларнинг иқтисодий аҳамияти
Таянч иборалар: Экологик гурухлари, цикллилиги, кўрайиши, тухум қўйиб 
кўпайиши, тирик бола тўғиши. 

Маъруза матни. 



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish