Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курcи лойиҳаси



Download 6,95 Mb.
bet2/3
Sana22.06.2022
Hajmi6,95 Mb.
#691482
1   2   3
Bog'liq
7 мавзу (2) (2)

инвесторлар – «ортиқча пул маблағларига эга бўлган ва уларни қиммат баҳо қоғозларга сармоя қиладиган шахслар» сифатида тушунилади. Молиявий ресурсларнинг фонд бозорига келиб тушуши нуқтаи назаридан барча инвесторлар учта гуруҳга бўлинадилар:
  • 1) жисмоний шахслар (аҳоли);
  • 2) корпоратив инвесторлар;
  • 3) институционал инвесторла
    • Масалан, В.И.Колесников институционал инвесторлар қаторига қимматбаҳо қоғозлар билан операцияларни амалга оширадиган турли молиявий институтларни (тижорат ва инвестиция банкларни, суғурта жамиятларни, пенсия жамғармаларини) киритади. Мазкур ёндашувга асос сифатида «ушбу институтларнинг кўпчилиги турли инвесторлар (жисмоний ва юридик шахслар)нинг маблағларини бирлаштириб уларни даромад олиб келадиган қимматбаҳо қоғозларга сармоя қилиш имкониятини қидиради” деган ғояси хизмат қилади»
    • Ҳалқаро амалиётда мазкур иборанинг бошқача талқини ҳам учраб туради. «Америка акциялари бозорида институционал инвесторларнинг аҳамияти ошаётгани муҳокама қилинаётганда, асосий эътибор пенсия жамғармалирига, суғурта компанияларга, банкларнинг ишончли операциялари бўлимлари томонидан амалга ошириладиган инвестицияларга қаратилади. Ушбу ташкилотларнинг умумий улуши америкалик корпорациялар томонидан муомалага чиқарилган акциядорлик капиталининг яримидан ортиқ бўлган қисмига эгалар».
    • Коллектив инвестициялаш институтларидан суғурта ва инвестиция фондларини ажратиб қўрсатиш лозим. Чунки суғурта полиснини харид қилиш ва пенсия шартномасини тузишда инвесторнинг хатарлари, табиати, инвестиция фондларига хос хатарлари билан фарқланади. Инвестиция фонди улушини сотиб олган инвестор, уни даромад топиши мақсадида сотиб олгани баробарида, ушбу улуш нархини ўзгариши хатарини хам олади. Бу эса унинг инвестициялари қийматининг ўзгаришини англатади. Суғурта полисини сотиб олган шахс, суғурталадиган вокеа содир бўлганда компенсация олишига ишонади.
    • Суғурта компаниялари, пенсия жамғармалар ва коллектив инвестициялаш институтлар ўртасидаги сезиларли фарқ: суғурта компаниялари ва пенсия фондлари ўзига оладиган хатар эвазига маблағлар жалб қилиш орқали фойда олишга харакат қиладилар ва мижозлар олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун жалб қилган маблағларини инвестиция қиладилар. Ўз навбатида коллектив инвестициялаш институтлари ўз қимматли қоғозларини сотиб хатарларни қимматли қоғозларни сотиб олган шахсга ўтказиб юборадилар. Яъни коллектив инвестициялаш бу - «инвестициялаш хатарларини молиявий институтлар мижозлари ўртасида қайта тақсимланадиган схемадир».
    • Ривожланган мамлакатларда нодавлат пенсия жамғармалари молия бозорининг фаол иштирокчиларидир. Улар, бошқа коллектив инвесторлар сингари, индивидуал инвесторларнинг маблағларини бир жойга тўплаб, портфел инвестициялашни амалага оширадилар. Қимматли қоғозлар бозорида коллектив инвестициялаш институтлари сифатида фаолият юритадиган инвестиция фондларидан фарқи шундаки, пенсия фондларининг асосий вазифаси аҳолининг пенсия жамғармаларини сақлаб, уни кўпайтириш бўлиб, асосий эътибор омонатчилар ва иштирокчилар учун хатарларни минималлаштиришга қаратилади. Шунинг билан бирга нодавлат пенсия жамғармалари молия бозорида «узун пул»лар билан шуғулланганлиги сабабли қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори ривожланишига ҳам таъсир қилади.
    • Аксарият давлатлар молия бозорида қимматли қоғозларнинг рискга мойиллигини инобатга олган ҳолда, у билан боғлиқ операцияларни тижорат банклари фаолиятидан ажратиб амалга оширадилар. АҚШда ҳам 1929 йилдаги инқироз жараёнида банкларнинг талофат кўришида, мутахассислар жалб қилинган маблағларнинг корпоратив қимматли қоғозларга йўналтирилганлиги билан боғлиқ бўлганлигини эътироф этишади. Шу сабабли, қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Америка комиссияси (SEC) банкларнинг инвестиция фаолиятини тижорат фаолиятидан ажратишга қарор қилган. Ушбу комиссия бундай қўйилмалар юқори рискга эга эканлиги туфайли тижорат банкларига буни амалга оширишни тақиқлаб, инвестиция банкларига эса аксинча мижозлари томонидан қўйилган капиталлари харакати натижасида қаердан даромад келаётгани ёки аксинча зарарга ишлаётгани тўғрисида таъсаввурга эга бўлиши мақсадида рухсат берган.
    • Европа мамлакатларида банкларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ инвестицион фаолияти қонуний равишда тижоратдан ажратилмаган. Банклар у ерда универсалдир. Бироқ, мижозлар доираси, уларнинг талаблари ва шунга мос равишда тақдим этилаётган хизматлар тўпламидаги туб фарқ банкларга ушбу фаолият турларини, мижозлар маблағларини (тижорат ва инвестиция) ва уларга хизмат кўрсатувчи мутахассисларни ажратишни тақозо этади.
    • Демак, фонд бозорида пенсия фонди маблағларини инвестициялашда АКШда инвестиция банкларидан, Европа давлатларида универсал банк хизматларидан фойдаланишади. Бу ўз навбатида АКШ қимматли қоғозлар бозори ташкилий моделининг англо - саксон, Европа давлатларининг эса континентал моделига ҳослигини англатади.
    • Инвестиция фондлари коллектив инвесторлар ёки инстиутционал инвестор сингари, индивидуал инвесторларнинг маблағларини бир жойга тўплаб, портфелини молиявий инструментларга диверсификациялаш орқали инвестициялашни амалага оширадилар.
    • Жахон иқтисодиётида институционал инвестор сифатида инвестиция фондларининг фаоллиги ошиб бормоқда. А. Д.Радигин тахрири остида ёзилган монографияда инвестиция фондларининг ривожланиш босқичлари, “даромадлик”га таъсирчан эканлиги батафсил ёритиб берилган.
    • Илк инвестиция фондлари 1774 йилдан ёпиқ ИФлари сифатида Нидерландияда тузилган бўлса, кейинчалик, улар турли хил кўринишда 1849 йилда Швейцарияда, 1880 йилда Шотландияда, 1893 йили эса АҚШда Гарвард университети ўқитувчилари томонидан тузилиб, фонд (The Boston Personal Property Trust) «Бостон шахсий ишонч мол-мулки» фонди деб аталган. Очиқ (ўзаро) ИФ эса 1924 йилга келиб АҚШда, Бостон шаҳри (Массачутсе штати)да «Massachusets Investory Trust» номи билан инвесторларни юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказишган.
    • www.proinvestment.ru
    • Инвестиция фондлари ўз ривожланиш даврида, ушбу фондга маблағ қўйиш инвесторлар учун ҳар доим ҳам учун хавфсиз эмаслигини ва «совун пуфакчалари», фирбгарликлардан ҳимояланмаганлиги тўғрисида маълумотларни учратиш мумкин. Масалан, 1890 йилларда Жанубий ва Шимолий Америка ўртасидаги Панама канали қурилишида Панама океанлараро канали умумкомпанияси юқори даромадлар ваъда қилгани ҳолда қурилишни молиялаштириш учун хусусий инвесторлардан пул йиғиб, иш сметаси қийматининг ошиб кетиши, ишчилар ўлимининг кўпайиб кетиши натижасида, 1887 йилга келиб компания банкротликка учраган. . Шу сабаб юз минглаб акциядорлар пулсиз қолган.
    • 1711 йилда Испания тожи учун курашда ҳарбий операцияларни молиялаштириш учун яратилган Англиянинг «Жанубий денгиз компаниялари», Лотин Америкаси ва бошқа ҳудудлар билан савдо қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлишини ҳам тахмин қилишади. Бунинг фойдаси аксарият фуқаролар тахмини бўйича компания акциясининг қийматининг ўн баробар ортишига олиб келиши керак эди. Бизнесда давлат билан муносабатларда тез-тез содир бўлиб турадиган, яъни компаниянинг мансабдорларга катта пора беришига қарамасдан, Жанубий денгиз компаниясининг савдо алоқаларини ташкил этиш имкони бўлмади. Компаниянинг даромадлари акциядор талабларини қондирмади ва 1720 йилда акциялар қиймати бошланғич даражага тушиб кетди. Акциядорлар пул йўқотишди. Қизиғи шундаки, «совун пуфакчалари»дан талофат кўрган одамлар қаторида машхур олим Исаак Нютон ҳам бўлиб, у 1720 йилдаги инқироз авжида шундай деган экан: «Мен самовий жисмларнинг траекториясини ҳисоблашим мумкин, лекин одамларнинг савдойилигини (аҳмоқлигини) эмас».
    • 1992 йилнинг биринчи ярмида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хамда Шарқий Европа мамлакатларида хусусийлаштириш жараёни билан параллел равишда чекли инвестиция фондлари ва XXI асрнинг бошларидаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози натижасида АҚШда сири очилиб қолган «Bernard L.Madoff Investment Securities LLC» инвестиция компанияси томонидан юзага келтирилган қаллобликлар натижасида молиявий пирамида яратилиб, жамиятга катта ижтимоий зарар, инвесторлар ишончига эса жиддий путур етказганлар. Масалан, Россияда «МММ», «Петр Великий» каби чекли инвестиция фондлар ваучерларни активлари билан таъминланмаган билетларига алмаштириши ва ликвидликни таъминлаш учун ўзлари мустақил (асоссиз) котировка килиш натижасида молиявий пирамидага шароит яратилди.
    • 2007-2008 йилларда юзага келган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози жаҳон миқёсида турли фирибгар ва товламачиларнинг янги оқимини юзага чиқишига сабаб бўлган. Улардан бири Б.Мэдофф бўлиб, ўз инвестиция компаниясига 1960 йилда 5000 доллар билан асос солган. У амалда улкан пирамида яратгани, унда «биринчи бўлиб пул киритган одамлар ўзларидан кейин пул қўйган одамлар ҳисобига даромад қўлга киритганини» тан олиб айтган. Бернард Мэдофф 2008 йилнинг 11 декабригача ҳақиқатда машҳур молиячи, NASDAQ юқори технологияли компаниялар акциялари биржаси ташкилотчиларидан бири ва шу билан бир пайтда унинг директорлар Кенгаши раиси бўлган. Экспертларнинг фикрича унинг бутун дунё бўйлаб инвесторларга етказган зарари 65-20 млрд. долл.га баҳоланган, шунингдек у 150 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган.
    • Инвестиция фондларининг фаоллашуви 1951-1960 йилларга тўғри келиб, дунёда фондлар бошқарувида бўлган маблағлар ҳажми 57 млн. доллардан 540 млн. долларга етган бўлса, ҳозирда бу рақам 46,7 трлн. доллардан ошиб кетди. Бунга сабаб 1970 йилларнинг охирларида дунёда инвесторларга таклиф этилаётган банк фоизлари шу қадар паст бўлиб, ҳаттоки жорий инфляция суръатини ҳам қопламаган бир шароитда, ИФлари ўз хизматларини таклиф қилиши натижасида аҳоли ўртасида тез оммалашди.


    Download 6,95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish