Умумий ва тарихий геология


-§. НЕОГЕН ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ



Download 1,89 Mb.
bet69/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

59-§. НЕОГЕН ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ

Неоген даври икки қисмга бўлинади: миоцен, плиоцен бўларнинг ҳар қайсиси учтадан кенжа қисмга ва ярусларга ажратилган. Неоген даврининг ярусларидан кўпинча маҳаллий бўлиниши бўйича фойдаланилади. Шунинг учун бу давр ётқизиқларининг таркиби, ҳайвон, ўсимликлар қолдиғининг бир хил бўлмаганлигидан умум кабул қилинган стратиграфик бирликка таққослаб ёндошилади.


Неоген даври ҳайвон ва ўсимлик дунёси ҳозирги органик дунёдан бир оз фарқ қилади. Сабаби, неоген даври бошларида (миоценда) айрим жойларда илиқ денгизнинг бўлиши ва Альп бурмаланиш жараёнидан материклар орасидаги тоғларнинг қайта бурмаланишидир.
Бу даврда қуруқликда пальма, секвоя, ботқоқликда кипарис, папоротник (миоценда) ва дуб, қайроғоч, терак, оқ қарағай, акация, тол дарахтлари ўсган. Бу ўсимликлар иссиқ, илиқ иқлимли шароитга мослашган. Шимолий минтақада нина баргли ва бошқа дарахтлар кенг тарқалган. Плиоценда (юқори неоген) иссиқ-илиқ иқлимда ўсувчи ўсимликлар камаяди, улар фақат Европа жанубида сақланган.
Бошқа жойларда илиқ иқлимда ўсувчи ўсимликлар кенг тарқалган. Неоген даврининг ҳозирги вақтдан фарқи унда тундра зонасига мос ўсимликлар ўсадиган шароит бўлмаганлигидир. Қурукликда яшаган ҳайвонлардан судралиб юрувчилар, сувда-қуруқда яшовчилар, ҳавода учувчи қушлар кўпайган. Неоген даврида сут эмизувчи ҳайвон турлари кўпаяди ва ривожланади. Масалан, биринчи отларнинг гиппарион турлари, туя қушлар, каркидонлар, қопчиқли бўри, кенгуру, бизон ёввойи эчки, буғу, мамонт ва бошқа зотлар келиб чиқа бошлаган, Неоген даври охирида маймунлар пайдо бўлган, ҳатто плиоцен охирида одамсимон маймунлар, филлар ва ҳақиқнй отлар ҳам пайдо бўлган.
Неоген ётқизиқлари қуруқликда кўпрок ҳосил бўлганлиги учун ҳайвон суякларининг қолдиғи уларда яхши сақланмаган. Ботқоқлик, денгиз соҳилида, дарё дельтасида, кўл бўйида яшаган ҳайвонлар ёки сув оқизиб келиб чўкиб қолганлари яхши сақланган. Буларни Волга дарёси соҳилларида, Қозоғистонда Чу, Или дарёсининг қадимги террасаларида, Сибирда музлоқ ер (мамонт суяги) орасида учратиш мумкин. Ўзбекистонда Чирчиқ водийсини Писком ирмоғида плиоцен ётқизиғидан гиппарион (кадимги от) суяги, қайроғоч, тут дарахтининг кўмирга айлангани топилган. Жанубий Фарғонада, Мадигенда алевролит чўкиндиси орасидан буғунинг калла суяги (юқори плиоцен) топилиши Ўзбекистонда сут эмизувчи ҳайвонларни кенг тарқалганлигини кўрсатади.
Денгизда яшаган ҳайвонлардан юмшоқ танлилар — қорин оёқлилар, елка оёқлилар, бош оёқлилар, денгиз типратиконлари яшаган. Бу ҳайвонларнинг кўпчилиги ҳозирги денгизларда ва чучук сув хавзаларида яшамоқда. Масалан, Кардиум, Мактра, Йенус, Тапес, Конгериа, Спириалис ва бошқалар.
Неоген давридаги қуруқлик ва геосинклиналлар. Алъп бурмаланиш босқичи палеоген даври охирида (эоцен, олигоценда) Ер шаридаги геосинклиналларни ўзгартиради. Тоғлар пайдо бўлади, қуруқликдан сув қайтади, яъни рельеф ўзгариши билан табиий-географик шароит хам ўзгаради. Шунга карамай, ёш геосинклиналларда чўкинди тўпланиши, бурмаланиш ҳаракати яна давом этиб турган. Қурукликда хам қисман сув босган жойлар бўлган ва материклар орасида денгиз ҳамда кўллар сақланиб қолган. Шимолий ва Жанубий Америка материги билан Европа ва Африка материги ўртасида Атлантика океани таркиб топади. Неоген даврида Европа билан Шимолий Америка, Гренландия, Буюк Британия орқали қуруқликлараро йўл бўлган. Ҳозир бизга маълум бўлган қуруқликларни кўп қисмини неоген даврида сув босмаган. Ўрта Денгиз геосинклиналида Альл тоғ бурмаланишидан ороллар, ярим ороллар ҳосил бўлган. Тинч океанинг ғарби ва шарқидаги ёш геосинклиналь зоналар шимолдан жанубга томон чўзилган бўлиб, бу ерларда вулканизм процесси давом этмокда.
Палеоген, неоген даври ётқизиқлари ҳозирги вақтда Ҳинд ва Атлантика океани тагида борлиги аниқланди. Демак, океанларнинг ҳосил бўлиши мезозой ва кайнозой эраси вақтига тўғри келади. Бу процесснинг исботи учун 1969—80 йилларда океанлар остини бурғалаб ковлаганда фақат юра, бўр, палеоген ва неоген даврларининг ётқизиқлари топилиши далил бўла олади.
Альп бурмаланиши миоцен охири, плиоценда жуда кучли бўлиб, геосинклиналларда асосий тоғларнинг пайдо бўлишига, тоғ олдида ва орасида ботиқлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Альп бурмаланиши фақат ёш геосинклиналларда бўлмасдан, герцин даврида бурмаланган тоғларда хам бўлган. Бундай жойларда ер ёрилиши, бир областнинг кўтарилиши, иккинчисининг чўкиши каби ҳоллар рўй берган. Герцинда бурмаланган тоғлар Альп бурмаланиши натижасида ер ёриғи бўйлаб яхлит-яхлит бўлиб кўтарилган ва чўккан. Бу жойлар тоғлардан дарёлар емириб оқизиб келтирган чўкиндилар билан тўлиб боради. Бундай иккинчи марта кўтарилишга учраган тоғларга Каледон бурмаланишида хосил бўлган Скандинавия, Марказий Осиё (Тян-шань, Олтой, Саян), Австралия тоғлари, Иттифоқимиз шарқидаги Киммерий тоғ кўтарилишида бурмаланган Верхоян тоғлари ва Шимолий Америка тоғлари мисол бўлади. Шу даврда Буюк Африкада ер ёрилиши бўлиб, бир қанча кўллар (Танганьика, Виктория ва Қизил денгиз) ҳосил бўлган.
Ўрта денгиз геосинклинали Альп тоғ бурмаланиши натижасида ғарбдан шарққа чўзилган қатор тоғ тизмаларини пайдо қилган. Альп тоғ бурмаланишининг дастлабки учинчи фазаси неоген даври охирида Альп, Карпат, Кавказ, Болқон ярим оролидаги тоғлар, Апеннин ярим ороли ва бошқа орол, ярим оролларни вужудга келтирган. Шарқ томонда Эрон тоғлари, Туркманистон жанубида Копетдоғ ва Помир-Ҳиндиқуш тоғлари шаклланган. Булар орасида ва олдида бир қанча ботиқлар, Карпат, Копетдоғ, Альп, Кавказ тоғолди ботиқларн ҳосил бўлган. Ўрта Осиёда Тяншань тоғ тизмалари ичида катта-кичик тоғ оралиғи ботиқлари, масалан, Фарғона, Норин, Бурчмулла, Тожикистон депрессияси (ботиқлари), Қирғизистонда — Иссиқкўл, Байкал кўли ва Талас-Олатов, Қоратов тоғ олди ботиқлари ривожланади. Юқорида кўрсатилган ботиқлар неоген даври охирида дарё аккумуляциясидан қалин чўкиндилар билан тўлиб боради. Неоген даври ётқизиқлари бундай ботиқларда асосан, шағалтош, кумтош, алевролит, гравелит чўкмалари ритми фациясидан иборат бўлиб, қалинлиги бир неча 1000 м дан 4—5 км 8гача боради.
Тинч океани халқасидаги ёш геосинклиналлар Алъп бурмаланиши натижасида ҳозирги вақтгача давом этмокда. Масалан, Камчатка ярим ороли, Сахалин, Япония ороллари ва ундан шарқдаги Курил ороллари неоген давридан олдин кўтарила бошлаган бўлса ҳам ҳозирги вақтда яна актив ҳаракатдадир. Шимолий Американинг ғарбидаги Анд тоғлари Альп тоғ бурмаланишидан ҳосил бўлган. Бу жойда хам ҳозиргача кўтарилиш ва вулкан ҳаракатлари давом этмоқда. Альп бурмаланиши неоген даврида кескин тус олганлигини қуруқликда тик қояли баланд тоғлар, океанда эса чуқур ботиклар (1000—11100 м) пайдо бўлганлигидан кўриш мумкин. Геосинклиналларда вулкан ҳаракатидан нордон, ўрта, асосли лавалар, интрузивлар ҳосил бўлган. Интрузив ва эффузив жинслар билан мис, кўрғошин, рух ва бошқа рангли полиметалл конлари пайдо бўлган.
Неоген даврида қуруқликнинг сув босиши жуда камайган. Асосан сув қайтиши бўлган. Рус платформасининг жануби ва Европанинг жануби-шарқини миоценда саёз денгиз босган. Масалан, ғарбда Венгриядан бошлаб Молдавия, Жанубий Украина, Қора денгиз, Азов денгизи, Кавказ тоғининг шимоли, Каспий денгизи орқали Орол денгизигача бўлган жой очиқ денгиз бўлган. Бу жойларда денгиз плиоценгача давом этади. Плиоцен давридан бошлаб Ўрта денгиз, Қора денгиз, Каспий денгизлари бир-бирларидан ажралиб, сув қайтади ва тоғлар кўтарилади, Плиоценнинг охирида Каспий денгизи (Оқчағил денгизи) ҳозирги Волга, Кама дарёларининг қуйи қисмигача бостириб келади. Неоген даврида бу денгизларга жуда кўп дарёлар (Днепр, Днестр, Волга, Кама) келиб қуйилгани учун суви чучук булган. Шунинг учун чучук сув моллюскаларининг қолдиғи неоген ётқизиқларидан кўплаб топилади.
Қуйи неоген даврида иқлим ўзгаради. Рус платформасида илиқ денгиз бўлганлигидан кўмир ҳосил бўлган бўлса, шарқ томонда (Ўрта Осиёда) гипс, ош тузи, қизил рангли моласс қуруқлик ётқизиғи ҳосил бўлган. Лекин, плиоден даври охирида қуруқлиқдан денгиз қайтиши сабабли иқлим совиган. Ўрта денгиз геосинклинали ўрнида ғарбдан шарққа чўзилган қатор тоғ тизмаси пайдо бўлади. Натижада, жанубдан келувчи илиқ денгиз йўли ва хаво оқими тўсилади ва нихоят шимолий ярим шарда ҳаво совий бошлайди. Бунга шу давр жинси орасидан топилган ҳайвон қолдиклари мисолдир.
Неоген ётқизиқлари асосан қурулик ва денгиз ётқизиқларидан иборат. Денгиз ётқизиқлари Камчатка, Сахалин, Қримда, Курил оролларида тарқалган, Бошқа жойларда континентал ётқизиқлар моласслардан иборат бўлиб, қалинлиги 2—6 км гача боради.
Ўзбекистонда неоген ётқизиқларини В. И. Попов, М. Н. Грамм, Ш. Д. Давлатов, А. Г. Бобоев ва бошқалар мукаммал ўрганганлар,
Неоген даври Ўзбекистонда ҳам икки бўлимга бўлинади: миоцен (N1) ва плиоцен (N2). Бу давр ётқизиғи қуруқлик—шароитида ҳосил бўлган бўлиб, баъзан кичик-кичик сув ҳавзаларида тўпланган денгиз-кўл ётқизиқлари (Қизилқум, Қорақумда) ҳам учрайди.
Неоген даври қуйи миоцен ётқизиғининг кенжа қисми Ўзбекистонда ҳозиргача яхши аниқланмаган. Айрим тадқиқотчилар фикрича, бу вақт оралиғида ер юзида кучли кўтарилиш ва емирилиш бўлганлиги сабабли денгизда чўкинди тўлланмаган.
Неоген ётқизиқларининг қалинлиги палеоген давридагига нисбатан жуда қалин, айниқса, Ўрта Осиёнинг жануби-шарқида бир неча 100 м дан Ҳисор ва Сурхон тоғлари жануби-ғарбидаги ботиқларда 2000 м гача етади. Бу давр ётқизиқлари нефть, газ каби фойдали қазилмаларга жуда бой. Бу Ўрта Осиё геологларини кўп йиллардан бери қизиқтириб келади.
Плиоцен ётқизиқлари учта катта қисмга бўлинади: қуйи, ўрта ва юқори. Булар ўз навбатида маҳаллий қатламларга ажратилган. Масалан, Фарғона водийсида: гиппарион (қадимги отлар) ва или (дарёнинг номи) қатламлари, Улар яна кенжа қатлам массагет ва бақтрий, ва ниҳоят, пастдан юқорига; қуйи массагет, ўрта массагет, юқори массагет, бақтрий эса қуйи ва юқори бақтрийга бўлинади.
Тошкент атрофидаги неоген ётқизиқлари шу жойлар махаллий номидан олинган. Миоцен 3 кенжа қисмга ва икки (Келес ва Чирчик) серияга бўлинади. Плиоцен уч қисмга (қуйи, ўрта, юқори) ва битта Мирзаработ сериясига ажратилган.
Неоген даври ётқизиқлари тўқ қизил, қўнғир, жигар ранг ва ниҳоятда хилма-хил, нотекис тарқалган бўлиб, қуйи неоген (миоцен)да гил, алевролит, мергель, қумтош, ош тузи, гипс ва қисман юпқа қатламли оҳактош (Орол денгизида Борсакелмас яқинида) жинсларидан иборат, қалинлиги 900 м дан 3500 (Оқбел -Оқчап-Супатоғ) м гача боради.
Юқори плиоцен ётқизиғининг кўпчилиги йирик бўлакли шағал, гравелит, шағалтош, қумтош, алевролит жинсларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг қалинлиги бир хил эмас, тоғ оралиғи ва тоғ олди ботиқларида 1500—2000 м га етади, текисликларда эса камроқ.
Қуйи неоген N2 ётқизиқларида кўлда, саёз денгизларда яшаган юмшоқ танлилар (чиғаноқлари) ва қисман қуруқликда ўсган ўсимлик ва хайвонларнинг қолдиқлари учрайди. Юқори неоген (плиоцен) ётқизиқлари орасидан сут эмизувчи ҳайвон суякларининг қолдиқлари топилган.
Қуйи неоген билан юқори неоген даври ётқизиқлари орасида қисқа вақт ичида чўкинди тўпланганлиги, жинсларнинг йириклиги ва уларнинг қизил, пушти-рангларда бўлиши, бу даврлар оралиғида кучли тоғ бурмаланиши бўлганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ҳар қайси серия, қават ва ритмалар чўкинди жинслар орасида номос ётиши ҳам бу даврларда тўхтовсиз кўтарилишлар бўлганлигини яна бир бор тасдиқлайди.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish