2. Ростлагичларни амалга ошириш усуллари
Узлуксиз ростлагичлар асосан уч хил усулда амалга оширилади:
1- расм. Ростлагични қуриш схемаси
Бу ерда К- кучайтиргич; ИМ- иш бажарувчи механизм; ТА- тескари алоқа қурилмаси.
Тескари алоқа қурилмасининг узатиш функциясини мос равишда танлаб олиш билан турлича типик ростлаш қонунларини амалга ошириш мумкин. Ростлагичлар операцион кучайтиргичлар асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Ушбу кучайтиргичлар катта кучайтириш коэффициентига ва юқори кириш қаршилигига эга.
1) пропорционал ростлагич З1=Р1; З2=Р2
2) интеграл ростлагич. З1=Р1; З2=1/рС;
3 ) прпорционал-интеграл ростлагич
Рақамли ростлагич 2-расмда келтирилган таркибга эга бўлади.
2-расм. Рақамли ростлагич таркиби
АҚ- алоқа контроллери, ЭҲМ сигналлари билан интерфейс ИК сигналларини мослаштиришга мўлжалланган.
АРЎ- топшириқ ва тескари алоқа фарқини ҳисоблаш ва рақамли кодга ўтказиш учун (-10В дан +10В гача бўлган аналог сигналлларни ўн разрядли иккилик кодга ўзгартириш);
РАЎ- бошқарув катталигини рақам шаклдан аналог шаклига ўтказиш учун;
МП- микропроцессор, бошқарув катталигини берилган алгоритм (ростлаш қонуни) бўйича ҳисоблаш ва уни РАЎ га узатиш учун;
ОХҚ- оператив хотира қурилмаси, созлаш коэффициентларини сақлаш учун;
АК- арифметик кенгайтириш, кўпайтириш амалини бажариш учун ишлатилади.
3. Агрегатли мажмуалар
Агрегатли мажмуалар (комплекслар) ўзаро информацион, конструктив, метрологик ва бошқа белгилари билан боғлиқ техник воситалар тўпламидан иборат.
ГСП- саноат асбоблари ва автоматлаштириш воситалари давлат тизими. ГСП информацион бошқарув тизимларини амалга оширишнинг техник асосини ташкил этади. ГСП ушбу кўринишга эга.
Бошқарувни автоматлаштиришнинг ҳисоблаш воситалари.
Марказлашган назорат ва ростлаш воситалари.
Локал назорат ва ростлаш воситалари.
Ахборотни олиш воситалари.
Жараёнга таъсир этиш воситалари.
Қурилмалар, агрегатлар, технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.з.
Электрўлчов техникаси воситаларининг агрегатли мажмуалари (АСЭТ) ўлчовни автоматлаштиришни амалга оширувчи техник воситалар тўплами бўлиб, улар асосида ўлчов тизимларини қуришга мўлжалланган. АСЭТ агрегатли мажмуаси ГСП нинг бошқа мажмуалари таркибида ёки автоном асбоб ва қурилма сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
Назорат ва ростлаш воситалари агрегатли мажмуаси (АСКР) турбо ва гидрогенераторлар, текстил саноати, даврий ҳаракат агрегатлари ва бошқа қурилмалар ва агрегатлар технологик параметрларнинг узлуксиз ва даврий назорат ҳамда кўп каналли ростлаш учун мўлжалланган маълум мақсадда унификацияланган блоклар, асбоблар ва қурилмалар тўпламидан иборат.
Микроэлектроника асосидаги электрик ростлаш воситаларининг агрегатли мажмуаси (АКЭСР) узлуксиз ва узлуксиз-дискрет хусусиятли ишлаб чиқариш соҳаларидаги ТЖАБТ лар учун ишлатилади. АКЭСР асосида функционал блокларни агрегатлаш билан объектларнинг турлича бошқарув тизимларини қуриш мумкин. Бу тизимлар локал бошқарув тизимидан то ривожланган ҳисоблаш ва мантиқий функцияли кўп поғонали ТЖАБТ ларгача бўлиши мумкин. АКЭСР мажмуаси КТС ЛИУС-2 мажмуаси билан биргаликда ишлаши мумкин.
Локал информацион-бошқарув тизимлари учун техник воситалар мажмуаси (КТС ЛИУС-2) саноат асбоблари ва автоматлаштириш воситалари давлат тизими (ГСП) таркибидаги агрегатли мажмуадир. КТС ЛИУС-2 агрегатли мажмуаси қора ва рангли металлургия, химия, энергетика, асбобсозлик, нефть, газ ва саноатнинг бошқа соҳаларидаги технологик қурилмалар, агрегатлар, жараёнларнинг локал бошқарув тизимларини амалга оширишга мўлжалланган.
Диспетчерлаш, автоматика ва телемеханика микропроцессорли воситалари (МикроДАТ) КТС ЛИУС-2 нинг ривожланган туридир. МикроДАТ воситалари ҳар хил ТЖАБТ ларнинг қуйи поғонасидаги локал осттизимларида ишлатилади. Улар техник ахборотни жамлаш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш функцияларини бевосита рақамли бошқариш ёки локал ростлаш қурилмалари топшириқларини рақамли корректлашни, мантиқий-дастурий бошқарувни, ахборотни дастаки киритиш ва технологик ахборотларни акс эттиришни амалга оширади.
Мисол ракамли регулятор узатиш функцияси.
Бу ерда ноаниқ коэффициентлар усули қўлланилади
2-мисол
Т=0,02с- квант сигнали
Тескари фарқлар кўринишидаги тузатиш алгоритмининг дискрет аналогини олиш учун биз Тастинаннинг яқинлашиш формуласидман фойдаланамиз
Ва охирги тенгламадан
,
.
ни хосил киламиз.
Ушбу ифоданинг тескари З-трансформацияси дискрет бошқарув алгоритмининг такрорланадиган шакли ҳисобланади:
.
Do'stlaringiz bilan baham: |