Релеларнинг асосий кҳрсаткичлари
1. Ишга тушиш кўрсаткичи - релелар ишга тушиш пайтидаги кириш катталигининг энг кичик қиймати - Хи.т.
2. Қўйиб юбориш кўрсаткичи-реленинг олдинги ҳолатига қайтиши учун зарур бўлган кириш катталигининг энг катта қиймати - Хк.Ю.
3. Қайтиш коеффитсиенти-Кк=Хк.Ю./ Хи.т. нисбати.
4. Ишчи параметри - реле узоқ вақт ишлаши учун зарур бўлган кириш катталигининг қиймати (номинал) режимидаги - Хиш.
электр магнитли релелар.
электрик релелар ичида энг кўп тарқалгани ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр магнит релеларидир. Ўзгармас токли электр магнит релеси (4.7-расм) электр магнит ва контакт тизимидан иборат. Магнит Ф оқими ҳосил қилишликка чўлғам 6 хизмат қилади ва ўзакда 1 жойлашган бўлади. Магнит оқим учун йўлни (магнит ўтказгични) ўзак 1, ярмо (егар) 2, якор (лангар) 4 ва ҳаво тирқиши 5 ҳосил қилишади. Ярмода контакт тизими 3 ва якор ўрнатилади. Якор, магнит ўтказгични ҳаракатланувчи қисми ҳисобланади ва контактларга механик таъсир кўрсатиш учун хизмат қилади.
электр магнит реле конструксиясини (2-расм) икки қисмга: қабул қилувчи (ўзлаштирувчи) ва ижрочига ажратиш мумкин. Ўзлаштирувчи қисм кириш х катталигига реаксия (жавоб) беради. Унга чўлғамдаги ток қийматига реаксия берадиган–чўлғам, ўзак, ярмо ва якор, яъни электр магнит киради. Ижрочи қисмга–ташқи занжирга таъсир кўрсатадиган тизим киради.
2-расм. Электр магнитли реле
Контактсиз релели ишлайдиган элементларнинг контактли реледан фарқи шундан иборатки, улар ташқи механик контактларни туташиши ва ажралиши билан эмас, балки занжирнинг бирор кўсаткичи–қаршилиги, индуктивлиги ёки сиғими ўзгариши билан таъсир кўрсатишади. Контактсиз релеларнинг, контактлигига нисбатан камчиликлари–бу уларнинг ташқи электромагнит таъсирларига, шовқинларга юқори сезгирлиги, радиасия таъсирига мойиллиги, электр таъминот сифатига боғлиқлигидир. Бу эса, экранлар, филтрлар ва бошқа ҳимоя тадбирлари кўришни талаб этади. Контактсиз элементлар учун қийин аниқланадиган носозлик-бу адашиш ёки тўхтаб қолиш (яъни қисқа вақтга иш қобилиятини йўқотиш) хусусиятни борлигидир.
электрон реле.
Рақамли ростлагичлар ростлашнинг юқори сифатини таъминлашда ва бир неча катталикларни бир вақтда бошқаришга эҳтиёжи бўлганда ҳамда мураккаб бошқариш алгоритмларини амалга оширишда қўлланилади.
Умумий ҳолда рақамли бошқариш алгоритми
кўринишга эга бўлади, бунда Т- квантлаш қадами;
л- хотирада сақланувчи чиқиш катталиклари миқдори;
к- хотирада сақланувчи кириш катталиклари миқдори.
Ушбу алгоритмнинг хусусий ҳоли типик ростлаш қонунларидир.
Масалан, рақамли ПИД- алгоритм қуйидаги кўринишда бўлади.
Алгоритмнинг бу кўринишини ишлатиш самарадорсиздир, чунки “н” вақтдаги бошқарув таъсирини ҳисоблаш учун барча олдинги қийматларни хотирада сақлаб қолиш керак. Шу сабабли амалда “тезкор” алгоритмлар ишлатилади.
Кўрсатилган усулда бошқа типик ростлаш қонунларини ҳам амалга ошириш мумкин.
Энг содда релели ростлагичлар қуйидагилар:
ҳ олат ростлагичлари.
Асосан ҳароратни созлаш учун ишлатилади. Зарур бўлганда Δ катталикни созлаш мумкин.
ўзгармас тезликли ростлагичлар
А сосан ҳароратни, босимни ва сатҳни ростлаш учун ишлатилади. Зарур бўлганда ТТ ва Δ ни созлаш мумкин.
бу ерда , ТТ – тўлиқ ўтиш вақти яъни, иш бажарувчи механизмнинг битта чекка ҳолатда бошқа чекка ҳолатга ўтиш учун кетган вақт.
Do'stlaringiz bilan baham: |