3. Чегараланган даража:
Чегараланган технология-таълим-тарбия жараённинг алоҳида қисмларини ифодалаб, хусусий дидактик ва тарбия масалаларини ечади. (фаолиятнинг алоҳида турларини технологияси, тушунчаларнинг шаклланиши, янги билимларни ўзлаштириш, материални назорат қилиш ва қайтариш технологияси)
Шунингдек технологик таркиблар фарқланади: Усуллар технологик занжирга бирикиб яхлит педагогик технология (техник жараён)ни ташкил этади.
Технологик жадвал- технологик жараённинг шартли тасвири, унинг алоҳида функционал элементларига бўлиниши ва улар ўртасидаги мантиқий алоқаларнинг белгиланиши.
Технологик харита- жараённи босқичма-босқич усулда ифодалаш, бунда мақбул бўлган воситалар кўрсатилади (бу одатда график шаклда ифодаланади).
Технологик нюанслар- адабиётда одатда педагогик тизим тушунчаси педагогик технология сифатида кўрсатилади. Лекин педагогик технология кенгроқ маънодаги тушунча бўлиб, ўзига хос педагогик фаолиятнинг объект ва субъектларини олади.
Қўлланилишига кўра технологияларни 3 синфга ажратиш мумкин:
а) умумий педагогик технологиялар;
б) хусусий педагогик технологиялар;
в) кичик педагогик технологиялар, моделлар;
Фалсафий жиҳатдан технологиялар:
а) материалистик;
б) идеалистик;
в) илмий;
г) диний;
д) гуманистик;
е) мажбурий.
Психик ривожланиш омили бўйича:
а) биоген, яъни инсоннинг жипсланган ривожланишига таъсир кўрсатувчи технология; бу технология асосан жисмоний тарбия каби фанларда қўланилади.
б)социоген, яъни шахснинг социологик онгини ривожлантиришга қаратилган технология, булар қаторида жамиятшунослик, ҳуқуқшунослик, социология, сиёсатшунослик каби фанларни санаб ўтиш мумкин.
в) психоген, яъни инсонинг психологик ривожланишига таъсир кўрсатувчи технология; булар жумласига психология, этика, эстетика, маънавият, руҳият, диншунослик каби фанларни киритишимиз мумкин.
Илмий тажрибани ўрганиш бўйича:
а) рефлексив, яъни айрим тажрибаларнинг шартли рефлекс тарзида ёки одатий ҳолда бир авлоддан иккинчисига ўтиши;
б) ривожлантирувчи, яъни олдингилар тажрибаларини умумлаштириб, ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд технология билан уйғунлаштириш;
в) гештальт, яъни ушбу технология талабанинг ҳис туйғуларини қамраб олади;
г) бихевиористик, бу технология талабаларнинг ташқи ҳатти-ҳаракатларига асосланган бўлади.
а) ахборот технологиялар (билим, малака, кўникмани шакллантиришга қаратилган технология);
б) операцион технология (фикрлаш малакасини шакллантиришга қаратилган технология);
в) эстетик-аҳлоқий технология.
г) бошқарувчилик хусусиятини шакллантирувчи технология;
д) эвристик технология (ижодий ёндашувни шакллантирувчи технология);
е) амалий ҳатти-ҳаракатларни шакллантирувчи технология.
Do'stlaringiz bilan baham: |