2-босқич: Рефлексия. Эҳтиёжларни аниқлаш
|
Олти ёшли болаларнинг психологик тайёрлиги ва ундаги ўзига хос психологик хусусиятлари қандай?
|
Савол-жавоб, таҳлил қилиш
|
10 минут
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
Ташхис коммисиясининг асосий вазифалари, тиббий кўрик ўтказиш, тиббий кўрик комиссиясининг таркиби ва ҳуқуқлари ҳақида маълумот бериш.
|
Кичик маъруза, оғзаки баён қилиш,
|
30 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Ўқувчиларни касб–ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис қандай олиб борилмоқда?
Тингловчилар фикрлари
|
Суҳбат
|
15 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
“Олти ёшли болаларни соғломлаштириш режалари” ва “Ўқувчиларни касб–ҳунарга йўналтириш ” ишлари ҳақида суҳбат олиб бориш.
|
Савол-жавоб,
чиқиш
|
10 мин
|
6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)
|
Бошланғич синф ўқувчиларининг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи тест-анкета
|
Мустақил ишлаш
|
10
|
3.1.6. Олти ёшли болаларнинг психологик – педагогик ташхис комиссиялари тўғрисидаги Низом билан ишлаш.
Режа.
Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик ташхис комиссиялари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарори, «Ўқувчиларни касб–ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис Марказлари тўғрисида»ги ҳамда мазкур Низом асосида туман, шаҳар ҳудудида ақлий ва жисмоний соғлом бўлган олти ёшли болаларни мактабда ўқишга саралаб олиш тартиби.
Ташхис комиссиялари ҳақида. Ташхис комиссиясининг таркиби: психолог, логопед, шифокор ва бошланғич синф ўқитувчиси каби мутахассислар фаолиятининг мазмуни.
Ташхис комиссияси ўз фаолиятини амалга ошириш режаси.
Олти ёшли болаларнинг тиббий кўриги (келгусида тиббий кўрик) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таҳлимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарори, Халқ таҳлими вазирлиги томонидан 2005 йил 10 декабр 261-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўқувчиларни касб–ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис Марказлари тўғрисида»ги ҳамда мазкур Низом асосида туман, шаҳар ҳудудида жисмонан соғлом бўлган олти ёшли болаларни мактабда ўқишга саралаб олиш мақсадида ўтказилади.
Тиббий кўрик ҳар бир туман шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳамкорлигида тузилган махсус комиссия томонидан ўтказилади.
Тиббий кўрик комиссиясининг таркиби Соғлиқни сақлаш ва халқ таҳлими бўлимлари тавсиясига асосан тиббий муассасаларда ишлаб турган тор мутахассислардан иборат бўлиб, тегишли туман, шаҳар ҳокимининг фармойиши билан тасдиқланади.
Кўрик комиссияси ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |