Умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари малакасини ошириш курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ЎҚув-мавзу режа, дастур



Download 2,56 Mb.
bet177/178
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#287635
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df

III. Ўз-ўзини баҳолаш


3.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, у ҳолда ўзингизни ижобий қабул қила оласиз. Сиз ижодий фикрлайсиз, дарсда жонли мулоқот муҳитини яратишга қодирсиз, ўқувчилар билан ҳамжиҳатликда ишлаб, уларга психологик ёрдам кўрсата оласиз. Сиз ўқувчиларни шахс сифатида қабул қиласиз ва уларни қадрлайсиз. Бу эса ўқувчиларнинг ҳиссий ривожланишига ва ўзлари ҳақидаги тасаввурларининг реалликка айланишига олиб келади. Сиз шижоатингиз, ёрқин хулқ-атворингиз, ижодий ёндашувингиз ва демократик тамойилларга амал қилишингиз билан ажралиб турасиз.
3.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда ўз-ўзингизни баҳолашингиз нобарқарор. У ташқи шарт-шароитга, кайфиятга, атрофдагиларнинг фикрига боғлиқ. Сизнинг меҳнатингизга берилган ижобий баҳо ва кўтаринки кайфият ижодий парвозингизга туртки беради. Сиз эркин, ўзингизга ишонасиз, ўқувчиларга таъсир кўрсата оласиз ва уларнинг шахс сифатида шаклланишига тўғри йўналиш берасиз. Ўз-ўзингизга берилган паст баҳо («муваффақиятсизликдан кейин») теварак-атрофдагилар билан муносабатингиз самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Касбий ва ҳаётий муаммоларни ҳал этишингизда қийинчилик туғдиради.
3.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, бу ҳол сизнинг атрофдагиларингиз билан ҳар доим ҳам эркин мулоқотга кириша олмаслигингизни кўрсатади. Бу сизнинг шахсиятингиз аҳамиятини пасайтиради. Хулқ-атворингизда ўзгаришлар бор. Кўп ҳолларда бу сизда теварак-атрофдагиларга нисбатан салбий муносабат туғдиради. Бу жонли, ишонч билан ҳаракат қилишингизга ва дарсда яхши ижодий муҳит яратишингизга халақит беради. Гуруҳда ўзингизни ишончсиз ҳис қиласиз. Психологик ҳимояга зарурат сезмайсиз. Ўзингиз ва ўқувчилар имкониятини чеклайсиз.
IV. Таълим бериш усули
4.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, бу сизнинг етакчилик хусусиятга эгалигингиз ва «кучли педагог» эканингиздан далолат беради.
Ўқувчи сиз учун тенг ҳуқуқли ҳамкор эмас, балки таъсир кўрсатиш объекти ҳисобланади. Сиз ўқувчиларга кескин ва талабчанлик билан муносабатда бўласиз. Вазиятлар ва ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазасини ҳисобга олмаган ҳолда қарорлар қабул қиласиз.
Сизнинг ўқитиш усулингиздаги якка ҳокимлик (авторитарлик) дарсларда ижобий психологик муҳит ва ишончли муносабат ўрнатишга тўсқинлик қилади. Оқибатда ўқувчилар ўз фаоллиги ва мустақиллигини йўқотади, улар ўз-ўзини анча паст баҳолайди, ўзини психологик ҳимоя қилиш мақсадида агрессив кайфиятга берилади.
Эҳтимол, сизни энди «ўқитувчи-бошлиқ» вазифаси унчалик қаноатлантирмас ва шунинг учун ҳам касбий ва шахсий соҳада ўзингизни камол топтиришга, ўзаро мулоқот тамойилларини янада чуқурроқ ўзлаштиришга қодирсиз?
4.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сиз тинчликсеварлик тарафдорисиз. Сиз руҳий зўриқишдан, зиддиятлардан ўзингизни олиб қочасиз. Сиз кўп ҳолларда ўзингизни айбдор ҳис қиласиз ва ўзгалар юмушини ўз зиммангизга оласиз. Ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишингизда изчиллик йўқ. Сизда иккиланиш ва қатъиятсизлик кузатилади.
Таълимдаги бундай эркин усул ўқувчиларда ўқитувчига нисбатан ҳурмат ривожланишига, ишни самарали ташкил этиш ва масъулият ҳиссининг ортишига олиб келмайди. Сиз кўп йўқотишларга йўл қўясиз. Сизда ўзингиздан қониқмаслик, безовталаниш, қўрқув ва ишончсизлик ҳисси юқори. Сиз учун теварак-атрофингиздагилар ва ўқувчилар билан янги ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш пайти келмадимикан?
4.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сиз учун ўқувчи тенг ҳуқуқли ҳамкор. Сиз ўқувчиларни қарор қабул қилишга жалб этасиз, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглайсиз, мустақил фикрлашини рағбатлантирасиз, нафақат билимларни ўзлаштиришини, балки шахсий сифатларини ҳам эътиборга оласиз.
Маслаҳат, илтимос, фаолиятга рағбат уйғотиш, руҳлантириш сизнинг асосий таъсир кўрсатиш воситангиз ҳисобланади. Ўз касбий фаолиятингиздан қаноатланасиз. Ўзингиз ва бошқаларни тушунишга ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиласиз. Ўқувчилар ва жамоа билан эркин мулоқотга киришасиз. Руҳий-ҳиссий ҳолатингиз ижобий. Бу тарбияланувчилар руҳиятига яхши таъсир кўрсатиб, таълим самарадорлигини оширади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish